15 ёшли йигит Ўшнинг марказида жойлашган Сулаймон тоғидан қулаб ҳалок бўлди. Тоғ ҳудудига жавобгарлик зиммасига кирган тоғ музейи директори ЮНЕСКОнинг маданий меросига кирувчи тоғнинг барча келувчиларини кузатишнинг имконияти йўқлигини айтди.
Нохуш фалокат тоғнинг ғарбий томонида, туристлар ва зиёратчилар камқанов бўлган тарафида юз берган.
Ҳалокат 30 март куни содир бўлган, бироқ милиция бу ҳақдаги маълумотларни тўрт кун ўтгач очиқлади.
ИИВ воқеани бахтсиз ҳодиса қатори тан олди ва жиноий иш қўзғатмади.
Ўш ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп» мухбирлари билан суҳбатда қулашда боланинг «ўзи айбдор» эканини айтди.
«Маълум бўлишича у тоғнинг учидан қулаган ва ўша ерда ҳалок бўлган», —деди Сидиков.
Боланинг танасини унинг қариндошлари олиб кетганлар. Улар билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Қадимий тоғ
Ўзида беш қояни мужассам қилган Сулаймон тоғи ЮНЕСКОнинг халқаро меросига кирган Қирғизистондаги ягона жой.
ЮНЕСКОга кўра, Сулаймон тоғи Сулаймон пайғамбар номи билан номланганлиги учун, айри мусулмонлар орасида муқаддас тоғ деб таъриф қилинади.
Бугунги кунда тоғ ичида Сулайман-Тоо музей коплекси жойлашган бўлиб, у тарихий ёдгорликнинг бутун ҳудудига жавоб беради.
Музей директори Абдирайим Тургунбаевнинг сўзларига кўра, унинг қўл остидаги ишчилар бутун тоғ ҳудудини кузата олмайдилар.
Унинг айтишича, тоғ ҳудуди кечки соат 11гача милиция тарафидан қўриқлангани билан, тоғ сарҳадининг катталиги кузатувни қийинлаштиради.
Турғунбаев бола вафотида музей жавобгарликни олмаслиги кераклигини айтади.
«Биз бутун тоғ ҳудудига жавоб бермаймиз, тўғрими? Территория бизга қарашли — бироқ биз кабинетда илм билан машғул бўлиб ўтирамиз, ғарб тарафдагиларга қараб ўтиролмаймизку», —дейди у.
Директор сўзларига кўра, бола ҳалок бўлган пайтда музей Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси билан ўтказган кўргазмани очишга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Ўш шаҳар ИИБси матбуот хизмати ҳар йили Сулаймон тоғидан қанча одам қулаб ҳалок бўлишини билмаслигини айтди