Кино учун ажратилган давлат бюджетининг асосий қисмини «Қурманжан Датқа» киноси олади

888



«Айтиш филм» студияси Олой маликаси Курманжан Датқа ҳақидаги бадиий филмни суратга олишни режалаштирмоқда. Давлат хазинасидан киносурат учун қирқ миллион сом ажратилган. Режиссёр ушбу пуллар етишмаслигидан ҳавотирда, зеро суратга олиш жараёни Олой, Бухоро ва Санкт-Петербургда олиб борилади.

Тўлиқ метражли бадиий филмни суратга олиш ғояси Жогорку Кенеш депутати ва «Курманжан Датқа» хайрия фонди раҳбари Жилдиз Жолдошевага тегишли.

Филм режиссери ва «Айтиш филм» студияси раҳбари Садик Шер-Нияз депутат Жолдошева ташаббусига кўра «Қурманжан Датқа» кинофилмини суратга тортиш учун 40 миллион сом ажратилганини, бироқ ушбу пуллар «камлик қилишидан» хавотирда эканини айтади.

«Мен ушбу пуллар етишмаслиги мумкин, деб ўйлайман ва биз тегишли жойларга мурожаатнома ёзмоқчимиз», - дейди Шер-Нияз.

Жолдошева ажратилган бюджет «озлигини» тасдиқлади ва суратга олиш учун қўшимча субсидияларни қидираётганлигини айтди.

«Яхши бадиий филм суратга олиш учун камида 3-4 миллион доллар керак. Ҳозир қидирамиз ва инвесторларни жалб этамиз.
Ҳукуматдан ташқари, ҳозирда Россия ва Турцияҳам филмга қизиқиб қолишди», - деди депутат «Клооп»га берган интервюсида.

Садик Шер-Нияз филм бюджети «энг зўр эмаслиги» ва барча ҳаражатларни «қайта ҳисоблаб чиқишга тўғри келишини», бироқ шунга қарамай унда «суратга олиш жуғрофиясини» кенгайтириш мақсади борлигини айтди.

«Биз филмни мамлакатнинг барча гўзал гўшаларида суратга тортмоқчимиз, бироқ моддий чегараланишлар туфайли тежашга тўғри келади. Бироқ Олой ҳудуди, Санкт-Петербург ва Бухоро албатта энг асосий жойларга айланади», - деди режиссёр.

Режиссёр Геннадий Базаров учун Курманжан Датқа киносурати – бу Қирғизистон маданий ҳаётидаги «ижобий» ҳолат.

«Ушбу қизиқарли, таниқли тарихий шахс Курманжан Датқа тарихига эҳтиром билдириб, ҳукумат бизнинг чамамиздаги кичкина бўлмаган пулларни ажратди. Мен агарда қизиқарли тарихий филм суратга олинса, бу жуда тўғри деб ўйлайман.
[…] Бизда моддий етишмовчилик туфайли анчадан бери тарихий филмлар суратга олмаган эдилар», - дейди Базаров.

Геннадий Базаров, «этник киносурат учун» ушбу пуллар камлик қилишини айтади.

«Шунга қарамай уларнинг суратга олиш жуғрофияси жуда кенг ва бу кенгроқ нарсаларни талаб этади», - ҳисоблайди Базаров.

Қирғизистон кинематографияси давлат агентлиги собиқ директори Шамил Жапаров «Клооп»га берган интервюсида, 2012 йилда қабул қилинган қонунга биноан, қирғиз киносини кўллаш учун давлар бюджетининг 0,1 фоизи ажратилади.

«Аслида йилида 50-60 миллион сомдан кам бўлмаган пул ажратилиши керак, бироқ икки-уч баробар кам ажратилади», - шикоят қилади Жапаров.

У 2011 йил кинематографлар учун «жуда муваффаққиятли кечганлигини» айтади, зеро ўша йили давлат бюджетидан кинематографияни кўллаб қувватлаш учун 76 миллион сом ажратилган эди.

«Бу давлат бюджетида кинематографияни кўллаш учун режалаштирилган қарийб 0,1 фоиз эди. Қурманжан Датқа учун 40 миллион ажратилди. Қолган филмлар учун 36 миллион сом», - деди Жапаров.

Шамил Жапаров «Қурманжан Датқа» киносуратининг муваффаққиётига шубҳа билдиради.

«Режиссёрнинг ўзи шубҳа туғдиради, чунки бу унинг илк киноси, бирор бир бамани филми билан танилган эмас ва ушбу буюк масъулиятли ишни амалга ошира олишига гумон бор, ҳар ҳолда бу тарихий киносурат», - деб ҳисоблайди Жапаров.
Бироқ депутат Жилдиз Жолдошева Садик Шер-Нияз «ишончини оқлай олишига умид боғламоқда».

Филмни суратга олишга тайёргарлик

2009 йилда маданият вазирлиги ва «Қурманжан Датқа» фонди билан биргаликда Олой маликаси ҳаёти ҳақида филм яратишга танлов ўтказган ва уни режиссёр Садик Шер-Нияз ютиб олган эди.

Шер Нияз сўзларига кўра бош ролдаги маликани ким ўйнаши ҳозирча ноъмалум, бироқ улар кўриб чиқаётган бир нечта моҳир актирисалар бор.

Шер Нияз сўзларишга кўра, Олой маликасининг турмушга чиқиши, Алимбек Датқа билан турмуши ва Россия империяси билан дипломатик алоқаларни яхшилашига алоҳида эътибор берилади.

Киноасар узунлиги таҳминан бир ярим, икки соатни ташкил этади. Суратга олиш жараёнининг ўзи режага биноан 2012 йилнинг июлида бошланиб, ноябр ойида тугалланиши керак. Бир неча эпизодлар эса қиш мавсумида суратга олиниши лозим.

Постановкачи рассом Жамалбек Кожахметов, ўша йиллар образини яратиш учун улар барча имкониятни ишга солишларини айтди.

«Ўша даврга тегишли барча нарсалар тайёрланади. Чодирлар, жойлар декорацияси тарих образини тасвирлаши керак. Эскизларни тайёрлашда ишлатилган ёзма ҳужжатлар манба бўлиб хизмат қилади», - деди «Клооп»га берган интервюсида Кожахметов.

Муаллиф: Оксана Капишникова