Бишкек ва Анталия ўртасидаги биринчи чартер қатнови ҳар ўн кунда бир марта учади

696



Бишкек ва Анталия ўртасидаги биринчи чартер авиарейси май ойининг ўрталарида очилади. Илгари қирғиз сайёҳлари дам олиш манзилига етиб олишлари учун Истамбул ёки Олмаота орақали учишларига тўғри келар эди.

«Гулнар Тур» саёҳат кампанияси «Корендон» турк авикомпанияси билан икки шаҳар ўртасидаги авиа қатновни йўлга қўйишга келишган.

«Гулнар Тур»нинг туризм бўйича менеджери Татяна Хваннинг сўзларига кўра, Бишкекдан тўғридан-тўғри учиш 17 майдан ишга қўйилиб, йўловчилар ҳар ўн кунда бир маротаба учиши кўзда тутилаётган рейсдан фойдалана оладилар.

Саёҳат операториниг хабарига кўра, чипта нархи 500 АҚШ долларини ташкил этади – Бишкекдан Анталияга ва ҳудди шу йўналишда ортга қайтиш ҳам шу нарҳнинг ичига киради. Айни пайтда, бир томонлама рейслар бўлмаслигини айтади саёҳат фирмаси.

Анталия — собиқ совет республикали фуқаролари орасидаги энг таниқли дам олиш масканларидан бирига айланиб улгурган – бугунги кунгача Бишкекдан билан мазкур шаҳарни боғлаб турган тўғридан-тўғри авиақатнов йўқ эди.

«Биз Истамбулда тўхтаб ўтирмаймиз, тўғри Анталияга учамиз», - деди ширкат ходими Хван.

Қирғиз авиаширкатлари орасида биргина «Эйр Бишкек» компанияси Туркиянинг фақатгина Истамбул шаҳрига мунтазам қатновларни йўлга қўйган эди.

Олмотага нисбатан арзонроқ

«Саякат Тур» фирмаси саёҳат менеджери Русия Басирова илгири қирғиз саёҳатчилари Анталияга етиб олиш учун Бишкекдан Истамбулга чипта сотиб олишлари ёки Олмотадан тўғри Анталияга учишларига тўғри келганини айтади.

«Бу рейснинг нарҳи анча қиммат ва бироз ноқулай бўлар эди, айниқса чегарани [Қозоқистон билан] босиб ўтишда. Ҳар ҳолда Олмотага нисбатан нархлар арзонроқ бўлиши кутиляпти», - дейди Басирова.

«Саякат Тур» фирмаси саёҳат менеджери айниқса ёз мавсумида Туркияда дам олиш машҳур эканини айтди.

«Кимдир тарихий ёдгорликларни излайди, кимдир эса шунчаки дам олиш учун бориб, соҳил бўйида офтобда тобланишни маъқул кўради», - деди «Саякат Тур» вакили.