Валерий Белокон «Манас Банк»ни қайтармоқчи

972


Бир қатор ахборот агентликларининг хабар қилишича, латвиялик тадбиркор Валерий Белокон халқаро арбитраж судига «Манас Банк»ни қайтариб олиш даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қирғизистон миллий банкида эса, банк шундоғам Белоконга тегишли экани, фақат унинг фаолияти тўхтатилганини билдирдилар.

Латвиянинг бир қатор ахборот агентликларининг хабар қилишича, тадбиркор Белокон «Манас Банк»и активларини ўзига қайтариб олиш мақсадида халқаро арбитраж судига мурожаат қилган.

«Белоконнинг бу талаш масалани судсиз ҳал қилишга қилган ҳаракатларини қирғизистонликлар томони назардан четда қолдириб келди. Бугунги кунгача Қирғизистон томони сўзлашувларда Белоконни вакили қатори хизмат қилаётган юридик компанияга ваколат ҳам бермаган», –дея хабар қилди Novonews.lv.

Қурилиши 2008 йилда битган «Манас» банки Белоконга тегишли. Ўтган йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган давлат инқилобидан кейин, бош прокуратура латвиялик тадбиркорни коррупцияда айблаб жиноий иш қўзғаган.

Ves.lv ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган йили инқилоб ортидан давлат бошига келган сиёсатчилар тадбирор мулкини тортиб олганлар.

Бироқ, Қирғизистон миллий банки ходими Kloop.kgга берган интервьюсида «барча ҳужжатлар бўйича» Белокон ҳали ҳануз банк соҳиби эканини билдирди.

«Шунчаки ҳозирги кунда банк фаолияти консервация режимига ўтказилган» –деди банк ходими.

Консервация режими бу – миллий банкнинг вақтинчалик мазкур банк ҳужжатлари ва активларини сақлаш мақсадида унинг устидан назорат ўрнатишидир.

«Манас Банк» ўз фаолиятини 2008 йилнинг 1 январида бошлаган. 2009 йилдан бошлаб эса, коммунал хизматлар учун тўлов ушбу банк орқали амалга оширила бошлаган.

«Блэкпул» соҳиби

Валерий Белокон «Блэкпул» Британия футбол клубининг соҳиби ва Латвия мултимиллиардерлари рўйхатидан жой олган тадбиркор.

Валерий Белокон апрель инқилобидан сўнг бош прокуратура тарафидан коррупция жиноятида айбланган 32 шахснинг бири.
Унинг исми Бакиев бошқаруви вақтида коррупцияга аралашганлар рўйхатидан жой олган.

Аввалроқ унинг вакили «Блэкпул» футбол клуби раҳбари Нормундс Малнакс Валерий Белоконнинг мазкур талаш муаммолар иштирокчиси экани тўғрисида на расмий ва на норасмий хат олмаганини айтганди.

«Жаноб Белокон қайси давлатда бизнеси бўлган бўлса, шу давлат қонунларига риоя қилган. У ўзига қарши очилган ҳар қандай айбловларга қонун даражасида курашади», —деганди Белокон вакили.

Максим Бакиев билан ҳамкорлик

Белокон ва Максим Бакиев ўртасидаги ҳамкорлик 2000 йилда бошланган. 2006 йили Максим Бакиев ва Валерий Белоконнинг «Маvаl Аktivi» номли фирмаси Латвияда рўйхатга олинган.

Мазкур фирма орқали ҳамкорлар Осиё ва Европада бир қатор лойиҳаларни ишга оширишга эришганлар.

Шунингдек, Белокон Жалолобод вилоятида жойлашган олтин конларини изловчи «Балтик Голд» компанияси ҳиссадорларидан бири.