Мактаб ўқитувчилари ва талабалар “Инсон ҳуқуқлари ва фуқаровий билим” лойиҳасида ўз малакаларини оширишади

989

Дастур жорий йилнинг июл ойидан бошланиб 2013 - йилгача маҳсус ўқув курслари асосида амалга оширилади. Мақсад ўрта мактабдаги “Инсон ва Жамият” фанидан сабоқ берадиган ўқитувчиларга энг янги технологиядаги билим бериш усулларини етказишдир.

Ушбу лойиҳа,  Ўш шаҳридаги “Инсон Ҳуқуқлари ва Демократия” маркази ҳодимлари томонидан амалга оширилмоқда.  Марказ раҳбари  Идирисбек  Қубатбековнинг билдиришича, дастур фақат жанубий Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари бўйича амалга оширилиб, унда мактаб ўқитувчилари ва талабалар билим олишади.

“Ўқишга қабул қиладиган талабаларимиз иккинчи, тўртинчи босқич талабалари ва мактаб ўитувчилари. Лойиҳамизнинг ўзгачалиги икки тил, рус ҳамда қирғиз тилларида, гуруҳларга бўлиниб  юргизилади. Ўн иккитадан йигирма тўрт талаба. Айтиб ўтиш жоизки, ўқитувчи ва талабалар бизда бепул ўқишади – дейди Идирисбек Қубатбеков kloop.kg га берган интервьюсида.

Шунингдек, Идирисбек Қубатбеков лойиҳада асосан  ҳуқуқий билимлар ва янги усуллар қўлланишини  айтади. Чунки унинг тажрийбасида “Инсон ва Жамият” фанида эски усул қўлланишлари  кўп учраган.

“Сир эмас аввалги муаллимлар “пассив усул” деб қўяди,”ўқитувчи сўзлайди, ўқувчи тинглайди” асоси [принцип] билан билим беришади. Бизнинг бу мактабларда билим беришимизнинг ўзгачалиги, ўқитишнинг “интерактив” усулларини фойдаланамиз. Мақсадимиз, талабалар ва  “Инсон ва Жамият” фани ўқитувчиларини  фақатгина ҳуқуқшуносликка ўқитмасдан, балки уларга билим беришнинг янги усулларини ўргатишдир” – деди Идирисбек Қубатбеков ўз сўзида.

Шу билан бир қаторда у бу муаммони кўтариб чиққанлигининг сабабига ҳам тўхталиб ўтади.

“Бахтга қарши шу кунгача биз ўз тажрийбамиздан келиб чиқиб кўрдик, “Инсон ва Жамият” фанидан ҳуқуқ йўналишидаги мутаҳассислар эмас, балки кўпинча меҳнат, жисмоний тарбия ва тарих фанидан берган ўқитувчилар мана шу фандан дарс берадилар. Демак, бу бизнинг мактаб ўқувчилари ўн бир йил билим олиш мобайнида тўлиқ билимга эга бўлмаётганини тушинтиради” -дейди Идирисбек Қубатбеков kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Лойиҳа доирасида, билим олувчи талаба ва ўқитувчилар кўпроқ қуйидаги йўналишлар бўйича билим олишади.

“Ўқитиш лойиҳаси “Ҳуқуқ”, “Демократия”, “Давлат бошқарув формалари”га ўхшаган билимларни ўз ичига олади” - дея қўшимчалади Идирисбек Қубатбеков.

Унинг берган маълумотига кўра, машғулотлар Ўш шаҳридаги “Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш маркази”да ўтади. Бугунги кунда бу марказ билан икки кунлик тренинг ўтказишликни гаплашиб, марказ ўргатувчилари [тренерлари], ўқув машғулотларини ўтказишади”.

Марказ шароитлари

“Малака ошириш марказининг маҳсус жиҳозланган жойида [базасида] ўқитувчилар учун имкониятлар [ресурслар], ҳуқуқий маълумотлар марказини очамиз. У ерда маҳсус  компьютер, зарур воситалар, энг асосийси  ҳуқуқий китоблар билан таъминланади. Шу билан бир қаторда бизда “Инсон ва Жамият” фанидан билим олган, ишлаган мутаҳассисларни марказ ҳисобидан ҳомийлик қилиб, кейинчалик малакасини ошириб, лойиҳа якунида билимини давом эттиришга шароит тузиб беришга харакат қилаяпмиз” – дейди марказ раҳбари.

Лойиҳанинг қанчалик даражада ёрдам беражаклигини Идирисбек Қубатбеков ўз тажрийбасида аввал кўрганлигини айтади. Сўзи давомида у лойиҳа бўйича ўз режалари ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Ўқув курсидан ташқари, ҳозирда биз маҳсус мониторинг юргизаяпмиз ва бу ўз самарасини бераяпти. Бу иш тадбирлар ўқувчилар мактабга қайтганда бошланади. Яна бир иш тадбир, “ЭЛТР” телеканали орқали “Ток шоу” уюштирмоқчи бўлиб турибмиз.  Бу” Ток шоу” мактабдаги  ҳуқуқий билим  беришдаги муаммоларни олдини олади” - деди Идирисбек Қубатбеков kloop.kg га берган интервьюсида.

Ўқув курси якунида тузиладиган шароитлар ва амалга ошириладиган ишлар.

“Лойиҳа якунида, ўқитувчи ҳамда талабаларни ўқитиш билангина чекланиб қолмай, бу лойиҳани  малака ошириш марказига ўтказиб берамиз. Бу дегани уч йилдан сўнг бу лойиҳа ёпилиб, ўқитувчилар унутилиб қолади дегани эмас. Улар билан бирга малака ошириш марказининг маҳсус жиҳозланган жойида [базасида] ўқитувчилар учун имкониятлар [ресурслар], ҳуқуқий маълумотлар марказини очамиз. Шу билан бир қаторда бизда “Инсон ва Жамият” фанидан билим олган, ишлаган мутаҳассисларни марказ ҳисобидан ҳомийлик қилиб, кейинчалик малакасини ошириб, лойиҳа якунида билимини давом эттиришга шароит тузиб беришга харакат қилаяпмиз.

Лойиҳа доирасида биз, вазирлик томонидан киргизилган “Инсон ва Жамият”фанини ўзлаштирганигина ёрдам берамиз. Биздан билим олган ўқитувчилар ўз мактабларида ёйишади. Бу ўқув курси “Инсон ва Жамият”фанидан дарс берган ўқитувчиларгагина” - дея якунлади марказ раҳбари Идирисбек Қубатбеков.

Ижобий фикрлар

Ўш шаҳридаги С.М.Киров номидаги  4 сон ўрта мактабининг  ўқитувчиси Иминова Умида бундай ўқув курсларини очилишини қўллаб қувватлайди.

“Агар ўқитувчиларга бундай малака ошириш курслари очилган бўлса, биз фақат қўллаймиз ва ҳурсандмиз. Бажонидил бориб билим оламиз. Айтадику, “Век живи век учись” деб,самараси эса дунё савиясида албатта”.

Шу мактаб ўқувчиси Қубатбек ўғли Нурмуҳаммед эса мактабдаги мавжуд муаммони айтади.

“Бу яхши нарса. Чунки ҳуқуқ фанидан дарс берган ўқитувчилар оз. Баъзи бир тарих ўқитувчилари ҳам бу фандан дарс беришаверади. Бу фандан берадиган ўқитувчиларнинг ҳаммаси ҳам тўлиқ билимга эга эмас”

Ушбу лойиҳани “Инсон Ҳуқуқлари ва Демократия” маркази 2008-йилдан буён жанубий водий бўйлаб мактаб муаллимлари ва  мактаб ўқувчилари доирасида амалга ошириб келадилар. Лойиҳа зарурияти мактаблардаги мавжуд “Инсон ва Жамият” фанининг ўқитилишидаги камчиликларидан келиб чиққан.

 

Мақола муаллифи: Рахматилло Байбабаев