ЖЧ-2014, саралаш баҳслари: Қирғизистон мусобақани тарк этди

941


Футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доираси остида ўтказилган ўйинда Қирғизистон термаси қўшни Ўзбекистон терма жамоасига 3:0 ҳисобида ўйинни бой берди. Ўтказилган икки ўйин натижасига кўра, Ўзбекистон 7 жавобсиз гол билан Қирғизистон устидан мутлақ ғалабани қўлга киритди. Қирғизистонликлар бош мураббийи Мурат Джумакеевнинг билдиришича, ўйинчилар бор имкониятини ишга солишган.

Ўйин давомида Ўзбекистон футболчилари қирғизистонлик чарм тўп усталари устидан яққол устунлик қилдилар. Майдон эгалари бир қанча хафли вазиятларни содир этишга эришган бўлсаларда, рақиб дарвозаси томон бирор бир зарба беришнинг уддасидан чиқа олмадилар.

Ўйиннинг бирингчи бўлими дуранг натижа билан якун топган бўлса, иккинчи бўлим бошидаёқ ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Виктор Карпенко Жумакеев шогирдлари дарвозасини ишғол қилди.

63 дақиқада ўйинга тушган Баходир Насимов дубл муаллифи бўлди.

Майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб иккинчи гол муаллифига айланган Насимов, ўйиннинг 90 дақиқасида учрашувга нуқта ясовчи учинчи голни қирғизистонликлар дарвозаси томон йўллади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов сўзларига кўра, унинг шогирдлари қирғизистонлик футболчиларга «ўйин бермадилар».

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида, Джумакеев ўз ўйинчиларига ҳимоявий ўйин кўрсатиш кўрсатмасини берганлигини айтди.

Мураббий сўзларига кўра, унинг жамоаси бор имкониятини ишга солган.

Учрашув давомида ўйин ҳаками Али Абдулнаби ҳар икки жамоа футболчиларини иккитадан сариқ карточкалар билан жазолади.

Мухлисларнинг қарийб барчаси Қирғизистон терма жамоасини қўллаганларига қарамай, майдон эгалари тушкунликка тушиб, майдонда бир бирлари билан ўйнашни хоҳламаётганлари ҳақида сўзлашишди.

Саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон билан биринчи ўйин 23 июлда ўтган бўлиб, унда Қирғизистонлик футболчилар йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

Икки ўйин натижаларига кўра, Қирғизистон терма жамоаси мусобақаларни давом этдириш ҳуқуқидан махрум бўлди.

Мазкур учрашув Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган миллий низолардан кейинги икки жамоаси ўртасида ўтган биринчи ўйин бўлди.

Ўйиндан аввал ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсутов, ўйинчилар ўзларини ҳудди ўз уйларидагидек ҳис қилаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҚРФФ ўз рақибларини илиқ кутиб олган.

Кун давомида «Спартак» ўйингоҳида портловчи мосламаларнинг бор йўқлиги текширилиб турилди.

Ўйин бошида 2 минг милиция ходимлари ўйингоҳдаги тартибни кузатдилар.

Шунингдек, ўйингоҳда тез ёрдам ва ёнғинга қарши кураш хизмати махсус автомашиналари хозирликда турди.

Эътиборнинг йўқлиги

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ва жамоа сардори қатор мағлубиятларнинг асосий сабаби, мамлакатнинг футболга жуда оз эътибор кўрсатаётгани эканини айтдилар.

Жамоа сардори Азамат Байматовнинг сўзларига кўра, терма жамоа футболчилари машқланишлари учун шароитларнинг йўқлиги улар ўйинларига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Байматовнинг айтишича, бошқа давлатларда футбол ривожига катта эътибор қаратилади.

Агар давлат футболга яхшироқ эътибор қаратса, ўйинчилар ҳам ижобий натижалар кўрсатишини айтди жамоа сардори.

Тенгсиз рақиб

Ўзбекистон терма жамоаси кўрсатган натижалари сафида 2011 йилда ўтган Осиё кубогининг ярим финали бўлса, қирғизистонлик футболчиларга эса, мазкур мусобақанинг финал ўйинларига етиб бориш ҳам насиб қилмаган. Жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари ўйинлари аксариятида эса мағлубият аламини тотишган.

Қирғизистон терма жамоаси 2014 йили Бразилияда ўтувчи жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини иккинчи босқич ўйинларидан бошлаганди. Бунга сабаб, терма жамоанинг 2010 йилда ўтган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида кўрсатган яхши ўйини бўлган.

Ўшанда Қирғизистон ўз уйида ўзидан кўра кучлироқ ҳисобланган Иордания термаси устидан 2:0 ҳисобида сенсацион ғалабага эришган. Лекин, иккинчи ўйиндаги пенальтилар натижасига кўра мағлуб бўлган қирғизистонликлар, саралаш баҳсларида ўйинларини давом этдириш ҳуқуқидан маҳрум бўлгандилар.