Қирғиз йигити ва ўзбек қизи муҳаббати ҳақидаги кино ёш режиссёрлар фестивалида намойиш этилди

1227


7 июл куни киночилар уйида Қирғизистон киноматографлари уюшмаси ва «Айтиш фильм» студияси томонидан уюштирилган кинофестивалда ёш режиссёрлар қисқа метражли филмлари намойиши бўлиб ўтди. Янги филмлар орасидан ёш режиссер Асел Станованинг «Жилдизим» қисқа меражли филми ҳам ўрин олиб, филмда икки ёш тақдирига ўз таъсирини кўрсатган Ўш воқеалари ҳақида сўз юритилади.

Кинорежиссер Асел Станова сўзларига кўра, «Жилдизим» [«Юлдузим»] филми жанубда бўлиб ўтган воқеаларни «бошқача суратда» кўрсатади.

«Биз Ўш воқеаларини бошқа суратда кўрсатмоқчи бўлдик. Бу филм юракни эзадиган хроникадан фарқ қилади», —деди Станова Kloop.kgга берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, филмда қиз ва бола ўртасидаги муҳаббат ҳақида сўз юритилиб, улар ҳаётига жанубдаги воқеалар таъсирини кўрсатишга ҳаракат қилинган.

«Бу оддий тарих эмас, ушбу филм биринчи навбатда икки ёшнинг муҳаббати ҳақида. Икки севишган ёшлар тақдири сирли равишда афсонага айланади. Икки ёш севгиси ва афсона Ўш воқеалари билан чамбарчас боғлиқ», —деди Станова.

Режиссернинг айтишича, бир қарашда филм номи этник низога ҳеч қандай алоқаси йўқдай кўринади.

«Юлдуз сиймоси сценарийнинг аввалидан бошлаб бор эди. Биз филмни «Ўш воқеалари» деб атамаганимиз сабаби, томошабин филм бошиданоқ қурол ва мурдаларни кўришни кутган бўларди», —деди ёш кинорежиссер.

Станованинг айтишича, филмни суратга олиш ишлари Ўшнинг Ўн адир мавзеида кечган бўлиб, филмдаги бош қаҳрамонлар ролини Заҳириддин Бобур номидаги ўзбек мусиқа драма театри актёрлари ижро этадилар.

Режиссернинг таъкидлашича, «Жилдизим» кинотасмаси ёш журналистларнинг Ўш воқеалари тарихига қўшган муҳим ҳиссасидир.

«Ўйлайманки, воқеалар чоғида ҳеч ким эътиборсиз бўлмади. Одамлар бир бирларига мурувват кўрсатишди, гуманитар ёрдамлар тарқатилди. Мен эса, филм суратга олишга қарор қилдим», —деди Станова.

«Жилдизим» тасмаси 12 дақиқали бўлиб, уни суратга олиш ишлари уч ой давом этган.

2010 йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубидаги яшовчи қирғиз ва ўзбек жамолари ўртасида этник низолар бўлиб ўтган.

Бошқа кинотасмалар тақдимоти

Ёш режиссерлар филмлари тақдимотида яна икки тасма «Песня дождя» ва «Непересекаемые дороги» филмлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Қирғизистон киномотографлар иттифоқи вакили Улуғбек Муратов сўзларига кўра, кинофилмлар тақдимотида режиссерларни ҳам тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Тақдимотлардан ташқари, халқаро фестивалларда иштирок этган режиссерлар пул мкофотлари билан тақдирландилар», —деди Муратов Kloop.kg билан суҳбатда.

Қирғизистон киномотографлари уюшмаси ва «Айтиш фильм» студияси

Киномотографлар уюшмаси 1962 йили ташкил топган бўлиб, 1991 йилгача СССР киноматографлар уюшмаси таркибида бўлган. Биринчи бошқарувчи раис этиб Чингиз Айтматов сайланган.

2000 йили киноматографлар уюшмаси ёш кинорежиссерларни қўллаш ниятида Қирғизистон миллий киноакадемиясини таъсис қилганлар.

«Айтиш Фильм» студияси 2006 йили қирғиз киносини ривожлантири мақсадида ташкил топган бўлиб, хозирда икки йўналишда: анимация, хужжатли филмлар устидан иш олиб боради.

«Айтиш Фильм» Дубай, Теҳрон, Иссиқ Кўлда ўтган бир қатор фестиваллар совриндори.