Тез ёрдам ҳайдовчилари ҳам митинг билан қўрқитмоқда

1340

Бишкекнинг тез ёрдам машина кареталари ҳайдовчилари тез кунларда улар иш ҳақлари кўтарилмаса, оқ уйга митингга чиқиларини билдирдилар. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, тиббиёт муассасалари ходимлари ойлик маоши 1 сентябрдан кўтарилади.

Ҳайдовчи Талайбек Искенбаевнинг сўзларига кўра, бажараётган иш кўламининг катталигига қарамай, тиббиёт ходимлари жуда оз маош оладилар.

«Қаерда бўлмасин ёрдамга келамиз, шунинг учун хозир биз учун асосий муаммо – маош. Ўртача ойлик ҳаққи 3500 сом. Бу пулга оилани эмас, битта одамни ҳам боқиб бўлмайди», —деди ҳайдовчи.

Унинг сўзларига кўра, агар ҳукумат яқин кунларда ойлик маошларини кўтариб бермаса, ҳайдовчилар бригадаси оқ уйга митингга чиқади.

«Ҳукумат доим ойлик маошларини кўтарамиз деб ваъда беради. Агар бир ҳафтадан кейин муаммо ҳал қилинмаса, биз митингга чиқамиз», —деди Исанбаев.

Истмини ошкор этмасликни сўраган яна бир тез ёрдам ҳайдовчиси ҳам митингга чиқишга тайёр эканини айтди.

«Митингга чиқамиз, чунки ойлик маошимиз қўшимчалари билан 4000 сомдан 5000гача чиқади. Бу жуда оз», —деди ҳайдовчи.

Соғлиқни сақлаш вазири котибаси Паиза Суюмбаева Kloop.kgга билдиришича, ҳукумат қарорига биноан, сентябр ойидан тиббиёт ходимлари ойлик маошлари кўтарилади.

«Агар санитарлар, фаррошлар ойлик маошлари 1000 сомни тузган бўлса, эндиликда энг оз иш ҳаққи 2500 сомни ташкил этади.Бундан ташқари, ҳар бир тиббиёт ходимининг ойлик мояналари кўтарилади», — деди Суюмбаева.

Қизил Жар ҳамширалари норозилик акциялари

Қизил Жар қишлоғида жойлашган руҳий касаллар шифохонаси ходимлари 17 май куни иш ташлаш эълон қилиб, агар ҳукумат ойлик маошларини оширмаса йўлни ёпиш билан қўрқитганлар.

Иш ташлаганлар ҳамширалар ойлик маошларини 1 сентябрдан эмас, 1 майдан бошлаб оширишни талаб қилганлар.

Тош Кўмир шаҳар мэри Мамидали Кулдашевнинг фикрига кўра, руҳий касаллар шифохонаси ходимлари бундай талабларни қўйишга ҳақли.

«Уларни ҳам тушунса бўлади, чунки тиббиёт соҳасида хизмат қилиш жуда оғир. Улар жуда оз ойлик оладилар. Агар ҳукумат шифокорлар иш ҳаққини оширмоқчи бўлсалар, кичик хизматдаги ҳамширалар ойликларини ҳам кўтариш керак», —деди мэр.

Шифокорлар ойлик маошлари

2011 йилнинг 19 январида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида ўқитувчилар, шифокорлар, маданият арбоблари ойлик маошларини кўтариш масаласи кўтарилганди. Йиғин натижасига кўра, мазкур йилнинг 1 майидан бошлаб ойлик мояналарни оширишга қарор қилинганди.

Аввалроқ ҳукумат матбуот хизмати ойлик мояналари янги тарифларга биноан оширилиши ҳақида хабар қилганди.

Янги тарифларга кўра, тиббиёт муассасалари бошчилари энг ками 6300 сом, шифокорлар энг ками 5000 сом олади.

Соғлиқни сақлаш вазири Садирбек Жумабековнинг сўзларига кўра, шифокорлар ўртача ойлиги 9000 сомни тузади.

«Агар шифокор бунгача 3 минг сом олган бўлса, эндиликда 9 минг сом олади. Бу фақат бошланиши. Агар шифокор бир ярим ставкада қишлоқ жойларида ишласа, унинг ойлиги 15 минг сомгача кўтарилиши мумкин», —деди вазир.