Қирғизистонда иккинчи аёллар калонияси очилиши мумкин

963

Жазони ўташ давлат хизматининг билдиришича, Беловодское қишлоғида яна бир аёллар калонияси очилиши режалаштирилмоқда. Ахлоқни тузатиш маскани икки ярим йилдан бери бўш ётган ПТУ №28 нинг эски биноси ўрнида очилади.

Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Жолдошбек Бузурманкуловнинг айтишича, янги колонияни қуриш ҳақидаги қарорни ҳукумат бир ой ичида қабул қилиши керак.

«Агар бу масала ижобий тарафга ечилса, жазони ўташ давлат хизмати мазкур бинони таъмирлаш ишларини бошлайди», — деди Бузурманкулов Kloop.kgга берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, хозирги кунда Қирғизистонда турли категориядаги жиноятлар содир этган аёллар сақланувчи фақат бир аёллар калонияси мавжуд.

«Қонун бўйича, бир марта судланган аёл бир қанча судланган аёл билан бирга ўтириши мумкин эмас. Ёш қизлар катта ёшли аёллар билан бир жойда бўлиши ҳам таъқиқланган. Ҳомиладор аёллар алоҳида, касал аёллар умуман бошқа жойда сақланишлари керак», —деди матбуот котиби.

Бузурманкулов Қирғизистонда ўрталари девор билан бўлинган эркаклар ва аёллар сақланувчи №1 тергов изолятори ҳам борлигини айтди.

«Баъзилар тунлари эркакларни аёллар тарафга ёки аёлларни эркаклар тарфга қўйиб юборишади деган турли миш - мишларни тарқатиб юборишди. Лекин, бу техник ва механик тарафдан иложсиз нарса. Бу изоляторда икки жинс вакиллари сақланади ва уларнинг бир бирлари билан кўриши имконияти умуман йўқ», —деди Бузурманкулов.

Kloop.kg билан суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячиси Сардар Багишбеков ПТУ №28 биносини таъмирлаш янглиш иш эканини айтди.

«Бу масалани ўзагини топиб, уни ҳал қилиш учун курашиш керак. Аёллар ўртасида жиноятни озайтириш ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб, қамоқ жазоси ўрнига бошқа жазо алтернативаларини ўйлаб топиш керак – жамоат ишларига жалб этиш, жарима санкциялари ва шунга ўхшаш чоралар», —деди ҳимоячи.

Унинг сўзларига кўра, бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган учун калония қуриш керак.

«Аёллар қамоқларини озайтириш керак», — дейди Багишбеков.