«Бешинчи канал» раҳбарияти телеканални парламент каналига айланишига қарши

625

Ёпиқ ҳиссадорлик жамияти «Пятый канал(Бешинчи канал)» раҳбари Евгения Бердикова парламентнинг ўз телеканали бўлишига қарши эканини айтди. Аввалроқ депутатлар фақат парламент янгиликларини эфирга узатувчи парламент телеканалини очишга қарор қилгандилар.

Kloop.kgга берган интервьюсида Бердикова телеканал парламент каналига айланиши учун аввало уни миллатлаштириш, яъни давлат тасарруфига ўтказиш кераклигини айтди.

«Бир йил аввал «Бешинчи канал»ни миллатлаштириш ҳақидаги декрет қабул қилинганига қарамай, биз ҳамон шахсий компания қатори қолмоқдамиз», —деди Бердикова.

Лойиҳа ташаббускори ҚСДП депутати Исмаил Исаковнинг билдиришича, канал фақат парламент янгиликларини кўрсатиши керак.

Депутатлар кўрсатувлар сафига ёшлар дастурларини ҳам қўшмоқчи бўлганлар, бироқ умимий овоз бериш натижасига кўра, бу таклиф қўллов топмаган.

«Ушбу қонун лойиҳасидан мақсад - мамлакат ахборот хавфсизлиги сақлаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш», —деди Исаков.

Телеканалнинг янги дастури

Бердикова депутатларнинг «парламент канали» дея нимани тушунишлари билан қизиқди.

«Парламент канали дея улар [депутатлар] нимани назарда тутяпти? Биз жонли эфирда ушбу муштлашувларни [таҳ. — 2011 йилнинг 1 апрел кунги депутатлар орасидаги муштлашув] кўрсатишимиз керакми? Ўзлари журналистлар билан ишлашни хоҳламагандан кейин уларга каналнинг нима кераги бор», — деди «Бешинчи канал» бошчиси.

Бироқ, «Ар-Намис» депутати Ақилбек Жапаров парламент телеканалида айнан қайси дастурлар кўрсатилишини аниқ айтмади.

«Мисол учун, мен янги бирор бир махсус теледастур ишлаб чиқилса керак деб ўйлаб турибман. Эрталабдан кечгача парламент мажлисини олиб кўрсатиш шартмас», —дейди Жапаров.

Депутат сўзларига кўра, телеканал янада қизиқарлироқ бўлиши учун телеэфирда реклама бўлади.

Жапаровнинг айтишича, унинг таклифига биноан телеканал устидан кузатувчи кенгаш тузилиши мумкин. Ўз ўрнида, тузилган кенгаш телеканал сиёсатини аниқлайди.

Телеканал қарзлари

Kloop.kg билан суҳбатда «Бешинчи канал» раҳбари агар телеканал миллатлаштирилса, унинг барча қарзларини мамлакат «ўз бўйнига» олишига тўғри келишини айтди.

«Бугунги кунга келиб қарз тақрибан 38 миллион сомни тузади», —деди Бердикова.

Аввалроқ депутатлар қонун лойиҳасидан «миллатлаштириш» сўзини олиб ташлаб, бунга сабаб қатори бу сўзнинг Конституцияда йўқлигини кўрсатгандилар.

Бироқ Жапаров телеканал қарзлари борлигига ажабланишини айтди.

«Биз парламент сайловларини ўтказдик. 29 партия барча каналларга пул тўлаган. Шундан кейин ҳам канал қарздор бўлиши бу — нонсенс. Бухгалтерияни тафтиш қилиш керак. Балки ҳалигача у ердан пулларни ташиётганлар бордир», —деди депутат.

Бишкекликлар фикри

Бишкек яшовчиси Жанил депутатлар қабул қилган қонунга қарши эканини айтади.

«Мен «Пятый канал»ни миллатлаштиришларига қаршиман ва албатта, парламентнинг канали бўлишига ҳам», —дейди Жанил.

Бироқ Бишкекнинг бошқа бир яшовчиси Надежда агар мамлакатда парламент канали пайдо бўлса, бу «ажойиб» бўлишини айтади.

«Агар бу канал фақат қирғизча эмас, русча ҳам бўлса янада яхшироқ бўларди. Чунки, Қирғизистонда турли миллат вакиллари яшайди», —деди Надежда Kloop.kgга берган интервьюда.