Парламент депутатлари Ёш Гвардия бульвари ҳамда Скрябина Қирғиз аграр университети номларини ёзувчи Чингиз Айтматов номи билан аташга қарор қилдилар. Ҳукуматга эса унинг хотирасини абадийлаштириш топширилди.
Парламент депутатлари ҳукуматга ёзувчи асарларини халқ орасида оммалаштириш бўйича дастур ишлаб чиқишни топширдилар. Шунингдек, юқори ва ўрта махсус билим юртларида айтматовшунослик бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Ёувчи туғилган Талас вилоятининг Шекер қишлоғида Айтматов номидаги музей ҳам очилиши режалаштирилмоқда.
Парламент вакиллари Айтматов ўзининг биринчи олий маълумотини олган Скрябин номли Қирғиз аграр университетини ҳам ёзувчи номи билан атамоқчилар.
Жогорку Кенеш депутати Кенжебек Бокоев Kloop.kgга берган интервьюсида ҳукуматга Айтматов номини абадийлаштириш бўйича чоралар кўриш, музей очиш ва район ёки бир кўчанинг номини унинг номи билан аташ топшириғи берилган.
«Жогорку Кенеш қарорига биноан, сарф ҳаражат қандай бўлиши ва ким бу билан шуғулланиши ечилади. Эҳтимол бу қайсидир ҳомий бўлади ёки маданиният вазирлиги бунга маблағ ажратади», — деди Бокоев.
Унинг сўзларига кўра, оддий фуқоролар орасида Бишкек ёки Балиқчи шаҳарлари номларини ўзгартириб, уларни Айтматов номи билан аташ таклифлари ҳам бўлган.
Депутат Талант Мамитов Kloop.kgга берган интервьюсида парламент вакиллари ҳукуматга киномотография соҳасида Айтматов номидаги мукофот таъсис қилиш таклифини ҳам киритмоқчи бўлишганини айтди.
Мамитов сўзларига кўра, ушбу дастурларни «молиялаштиришда унча қийинчилик бўлмайди». Бу дастурлар унча катта ҳаражат талаб қилмайди.
Ёш Гвардия бульвари ҳамда Скрябин номидаги университет номларини Айтматов номига ўзгартириш парламент даражасида ҳал қилиниши мумкин.
«Буни парламент даражасида ёки алоҳида қонун билан ечиш мумкин. Ёки шаҳар кенгаши ҳам бу масалани еча олади. Уларда бу ваколат бор», —деди Мамитов.
Бишкекликлар фикри
Бишкек яшовчиси Саламат Абдикадиров Kloop.kgга берган интервьюсида бульвар ҳамда университетнинг номини ўзгартириш бўйича парламент қарорини қўллашини айтди.
«Ахир у [Айтматов] ўзининг биринчи олий маълумотини Скрябина университетида олган», —деди Абдикадиров.
Ёш Гвардия бульвари номини ўзгартиш билан бирга Чуй проспектини ҳам Айтматов номи билан ўзгартириш кераклигини қўшиб ўтди Саламат.
Яна бир бишкеклик Бектурсун Калманов депутатлар қарори «тўғри» эканини айтади.
«Буни аввалроқ қилиш керак эди, Айтматов жуда машҳур инсон. У орқали Қирғизистонни бутун дунё таниган», —дейди Калманов.
Шаҳарнинг бошқа бир яшовчиси Дастан Осмоналиев Қирғизистон ёшлари ўз қаҳрамонларини билишлари лозимлигини айтади.
Ёзувчи айтматов
Чингиз Айтматов 1928 йили 12 декабр куни Талас вилоятининг Шекер қишлоғида дунёга келган. У ўзининг ҳаёти давомида энг машҳур Қирғизистонликка айланган.
1952 йилдан бошлаб Айтматовнинг қирғиз тилидаги ҳикоялари чоп этила бошлаган. 1953 йилда эса, қишлоқ хўжалик университетини тамомлаган.
«Оқ кема», «Асрга татигулик кун», «Биринчи ўқитувчи», «Алвидо, Гулсари» каби асарлар Чингиз Айтматов қаламига мансуб. Унинг асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.
Айтматов 2010 йилнинг 10 июн куни Германиянинг Нюрнберг шаҳрида дунёдан кўз юмган.