Ўшда гўшт ярим йил ичида 30 сомга қимматлади

1001


Антимонополия қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, гўштга бўлган нарҳнинг ошишига бозорда қора молнинг камайиши сабаб бўлмоқда. Иқтисодчилар эса нарҳнинг қимматлаши гўштнинг бошқа давлатларга экспорт қилиниши, ҳамда дунё бўйлаб озиқ овқатга бўлган нарҳнинг ошиши билан изоҳламоқдалар.

Ўш антимонополия қўмитасиси бошчиси Арзибек Жунусовнинг сўзларига кўра, нарҳларниннг ўсишига бозорда қора молнинг камайгани сабаб бўлмоқда. Июн якунига кўра, Ўшда бир килограмм мол гўшти 290 сомга етган.

«Бозорда ҳайвон умуман йўқ. Биз 10дан 13 июнгача мониторинг ўтказдик. Қассоблар сотиб олишлари учун бозорда умуман ҳайвон йўқ», —деди Жунусов.

Ўш вилояти губернатори муовини Таалайбек Зикировнинг айтишича, бозорда ҳайвоннинг йўқлиги уларни мавсумий ўтлатиш билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда чорвачилар учун молларини сотиш зарурати йўқ.

«Улар [чорвачилар] ориқ молларини ҳозир боқишади. Барча чорвасини яйловга олиб кетиб ўтлатишади», —деди Зикиров.

Муовин вилоятнинг қишлоқ ерларида гўштга бўлган нарҳнинг ошиши кузатилмаётганини қўшиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ жойларда бир кило гўштни 250-260 сомга олса бўлади.

Семиз ва ориқ моллар

Қассоб Абдусамат Зулпуев ҳам гўштнинг қимматлашини бозорда ҳайвоннинг йўқлиги билан изоҳлайди. Унинг айтишича, фермерлар ориқ молларни яйловга, семизларини эса сўйишга топширадилар.

«Улар емни қимматга сотиб оладилар, шунинг учун қимматга сўйишади. Биз ўзимиз қиммат нарҳда сотиб оляпмиз. Кейин устига 5-10 сом қўшиб сотяпмиз», —дейди Зулпуев.

Бошқа қассоб Дониёр Турдубаевга кўра, маҳсулот бошқа давлатларга экспорт қилинаётгани учун қиммат.

«Нарҳларнинг кўтарилишига сабаб, бизнинг гўштлар Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилиниши. Гўшт оз бўлгани учун нарҳи ҳам қиммат», —деди Турдубаев kloop.kgга берган интервьюсида.

Иқтисодчилар фикри

Иқтисодчи Эрлан Камалов ҳам гўштнинг қимматлашини унинг бошқа давлатларга бўлган экспорти билан баҳолайди.

Иқтисодиёт фанлари доктори Пирмат Купуев нарҳларнинг ошиши дунё бўйлаб озиқ овқатга бўлган нарҳларнинг ошишига боғлиқлигини айтади.

«Ғарбда ҳам ҳудди шундай. Асосий сабаб — маҳсулотни маҳсулотга алмаштириш. Ҳар ерда нарҳлар ошмоқда — 3 йил ичида озиқ овқатга бўлган нарҳ тақрибан 80 фоизга қимматлади», —деди Купуев kloop.kg билан суҳбатда.

Бошқа маҳсулотларнинг қимматлаши

Kloop.kgнинг Ўшдаги мухбирларига кўра - сут, ун, сабзавот, гўшт маҳсулотлари ўртача 5-7 сомга ошган.

Иқтисодчилар фикрича, қирғиз ўзбек чегарасининг ёпиқлиги туфайли тўхтаган савдо сотиқ минтақада озиқ овқат маҳсулотларига бўлган нарҳларнинг ошишига олиб келган.

Ўзбекистон ўз чегараларини ёпгандан сўнг, Қирғизистон билан бўлган товар алмашув бир йил ичида 20 фоизга камайган.

Ўш вилояти губернатори Аҳмаджон Маҳамадовга кўра, қўшни Ўзбекистондан Қирғизистонга эрта пишар сабзавотлар олиб келинар эди.

Озиқ овқат маҳсулотларидан ташқари Ўзбекистондан Қирғизистонга пахта учун ўғитлар ҳам келмаяпти. 17 июн куни Қора сув туманининг Ак-Таш қишлоғи пахтакорлари кўчатлари учун ўғит ўз вақтида келмаётганлиги туфайли ҳосилдан ажраб қолишлари мумкинлигини айтиб Ўшда митинг ўтказган эди. Ҳукумат ўшанда ўғитларни Ўзбекистонда ўғри йўллар билан олиб ўтишга мажбур бўлаётганини айтган эди.