«Ата-Журт» тарафдорлари журналистлар калтакланганини инкор қилмоқдалар

676

«Ата-Журт» партияси депутатлари ҳимояси штаби бошчиси Сапаргуль Бердалиеванинг билдиришича, депутатларни қўллаб чиққан митингчилар «НТС» телеканали журналистларини уришмаган. Бироқ телеканал таҳририяти ўз ҳодимларининг қаттиқ калтакланганини ва кўплаб жароҳатлар олганини айтмоқда.

«Ата-Журт» фракцияси депутатлари ҳимояси штаби бошчиси Сапаргуль Бердалиеванинг сўзларига кўра, «НТС» журналистлари митингчилар тарқалаётган пайтда суратга олишни бошлаган.

«Мен, тинчлик митингини уюштирувчиси қатори бизнинг оқсоқолларга — беш, ўн сомдан бераётган эдим. Бу бизнинг одатимиз. Бирор бир яхшилик келса суюнчи қатори пул тарқатилади», ― деди Бердалиева.

Унинг таъкидлашича, митинг иштирокчилари НТС журналистларига «қўлларини учини ҳам теккизмаган».
Бердалиева сўзларига кўра, митингчилар журналистлардан журнилистлигини тасдиқловчи гувоҳномаларини кўрсатишларини сўраганлар.

«Шундан сўнг бу журналист қиз [НТС] сўкинишни бошлади. Мен бундан қўрқиб кетиб улар билан бошқа жойда учрашиш учун ўз телефон рақамимни бердим. Улар қўнғироқ қилишмади», ― деди Бердалиева.

«Ата-Журт» тарафдорлари НТС журналистларини жамоат олдида кечирим сўрашларини талаб қилмоқдалар.

Бироқ, «НТС» телекани таҳририятининг билдиришича, журналист Чинара Сыдыкова ва Владимир Безбородов Ўшга бошқа ишлар билан боришган.

Ўш марказида бўлаётган митингдан ҳабар топгач, телеканал ўз журналистларини воқеа жойига юборган.

«Журналистлар митинг уюштирувчилари акция қатнашчиларига пул тарқатаётганини видеога ола бошлаганини кўриб улар журналистлар бошига уришни бошлашган», ― дейди телеканал таҳририяти.

Таҳририятга кўра, «Ата-Журт» депутатларини қўллашга қаратилган митинг уюштирувчилари «ҳар бир митинг иштирокчисига 500 сом»дан тарқатишган.

«Калтакланган журналистлар ҳозир касалҳонада — кўплаб тана жароҳатлари олишган», ―деб билдирди телеканал таҳририяти.

«Асос йўқ»

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқов «НТС» телеканали журналистларининг калтакланганлиги бўйича жиноий иш қўзғатилмаганини айтди.

«Чунки асос йўқ. Журналистлар шифокорларга мурожаат қилганларида, уларнинг соғлиги жойида эди», ― деди Сыдыков.

Норзилик акцияси

20 июн куни Ўшнинг марказий майдонида «Ата-Журт» депутатлари Камчыбек Ташиев ва Жылдыз Жолдошевани қўлловчилари митинг ўтказганди.

«Интерньюс» медиа ташкилоти «НТС» мухбири Чинара Сыдыкова сўзларига таяниб журналистларни юзга яқин кишилар ўраб олиб, сўнг уларни калтаклагани ҳақида маълумот тарқатганди.

Турли маълумотларга кўра, митингда уч юздан икки мингтагача одам иштирок этган.

Норозилик акцияси иштирокчилари «Ата-Журт» депутатлари Камчыбек Ташиев ва Жылдыз Жолдошевани тинч қўйишни талаб қилишган.

http://admiralavtomaty.com/igrovye-avtomaty-na-dengi/