Талабалар мамлакат «муаммоларини» ечиш бўйича ўз лойиҳаларини кўрсатдилар

1006

Бишкекда «Ғоя - 2011» ярмаркаси бўлиб ўтди. Мамлакат аҳолисини қўллаб қувватлашга қаратилган бу ярмаркадан 15 лойиҳа жой олди. Ярмарка уйиштирувчилари сўзларига кўра, тадбирдан мақсад – ёшларни ижтимоий муаммоларни ечишга сафарбар қилиш.

Тадбир ташаббусчиларидан бири Республика ёшлар иттифоқи лойиҳа менеджери Руслан Қанатбек уулунинг сўзларига кўра, ярмарка ёш ихтирочиларнинг ўз лойиҳаларини оммага кўрсатишлари ҳамда лойиҳаларини амалга ошириш учун донорларни топишларига имкониятлар яратади.

«Лойиҳалар менга жуда ёқди, лекин кўпчилик лойиҳаларнинг битта камчилиги улар хозирги кунда ўз актуаллигини йўқотган ёки улар бунгача амалда ишга оширилган», — деди «Республика бойлиги» ёшлар уюшмаси президенти Элизар Тилебалди уулу.

Республика ёшлар иттифоқи вакилларига кўра, бунгача ёшлар манфаатларига қаратилган маблағи олти миллион сомни ташкил қилган ўнга яқин лойиҳалар ишга оширилган.

Қанатбек уулунинг сўзларига кўра, лойиҳалар ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда уларни касб ҳунар эгаллашларига қаратилаган.

Тадбирга ёшлар вазирлиги ҳамда уч халқаро ташкилотлар томонидан юзга яқин иштирокчи таклиф этилганини, бироқ тадбирга элликка яқин киши келганини қўшиб ўтди Республика ёшлар иттифоқи лойиҳа менеджери Руслан Қанатбек уулу.

Ярмарканинг барча иштирокчиларига турли компаниялар хизмати ва махсулотларига скидкаларни ўз ичига олган дисконт карталари берилди.

Тадбирни уюштиришда Германия жамиятининг халқаро ҳамкорлик ташкилоти ҳам яқиндан ёрдам берди.

Ярмаркадаги талабаларнинг барча лойиҳалар мамлакат бўйлаб ёшлар орасида ўтган семинарлардан сўнг тайёрланди.

Тадбир лойиҳалари

Ёшлар ғояси республика ярмаркасига 234 лойиҳа келиб тушган бўлса, улардан 15 икки донорлар — Ўрта Осиё университети ҳамда «Республика бойлиги» ёшлар уюшмасига кўрсатилди.

Лойиҳалар орасида энг бюджетлиси «Ёшлар дисконт картаси» лойиҳаси бўлди. Лойиҳа ихтирочилари ёшлар учун махсус турли хизмат ва махсулотларга скидкаларни кўзда тутган дисконт карталарни жорий қилишни таклиф қилдилар.

«Ёшлар тараққиёт банки» лойиҳаси эса, лойиҳалар орасида энг қимматбаҳоси деб топилди. Лойиҳа ташаббусчилари ёшлар тадбиркорлигини қўлловчи банк очиш ғояси билан ёшларни қўллаб қувватламоқчи.

Ўз кўламининг кенглиги билан кўпчиликнинг қизиқишини уйғотган «Ижтимоий маршрут» ғояси ихтирочилари мамлакат бўйлаб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумот турларини уюштиришмоқчи.

Шунингдек ярмаркада «энг самарали ва фойдали» лойиҳалар орасига кирмай қолган лойиҳалар ҳам кўрсатилди.

Маевкалик ёшлар коммуникатив майдон орқали турли миллат вакиллари ёшларини бирлаштиришга қаратилган «Жаштар жалыны» ғояси билан чиқдилар.

«АРАКЕТ» ёшлар ташаббус гуруҳи вакили, ярмарка иштирокчиси Чингиз Намазалиев Kloop.kgга берган интервьюсида тадбир «яхши» ўтганини айтди.

«Менинг «Элдик Козотол» лойиҳам ижтимоий муаммоларни ечиш, ёшларни ҳамда шаҳар аҳолисининг янада активроқ бўлишлари ва маҳаллий ҳукумат билан ўзаро муносабатига қаратилган», — деди ёш ихтирочи.

Тадбирнинг яна бир иштирокчиси Олег Алесирнинг сўзларига кўра, бу каби ярмаркалар фойдали бўлиб, ёшларнинг ўз билимларини кўрсатишлари учун зўр имкон яратади.