«Ақлли шаҳар»нинг ишга тушириш вақти ҳозирча аниқ эмас

112
Иллюстратив сурат

Қирғизистон ҳукумати катта шаҳарлар йўлларига камераларни ўрнатишга алоқадор «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга тушириш вақтини ҳозирга айта олмайди. Бунгача ҳукумат лойиҳани номаълум муддатга сурилганини билдиргани билан, у январдаёқ ишга туширилиши керак эди.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»нинг журналистига билдиришича, лойиҳани ишга киритишни аниқ вақти бўйича ҳозирча жавоб йўқ. «Мен бу бўйича ҳеч нерса айтолмайман, аммо яқин орада жавоб беришни ваъда қиламиз», — деди у.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) вакили Мелис Эржигитов ҳам «ҳеч нарса билмаслигини» айтган, масалани ҳукуматга буриб қўйди. «Агарда ҳукумат билмаса, унда биз нимани айта оламиз?», — деди у.

«Хуавэй» компаниясининг пиар-бўлимидан «Клооп»нинг журналистига хабар беришгандай, камералар Ўзбекистонда тестдан ўтмоқда, шунингдек уларни Қирғизистонда ўрнатишнинг вақти ҳозирча аниқ эмас.

Бунга қадар ДРХнинг раиси Дастан Догоев январь ойида камераларни ўрнатиш номаълум муддатга сурилганини билдирган, чунки «Хуавэй» компанияси камераларни Қирғизистонга олиб келмаган.

Қирғизистон ҳукумати 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан шартнома тузган. Лойиҳага инвестициянинг миқдори 60 млн долларни ташкил қилади. Камераларни ўрнатишга кетган харажатлар инвесторларга жарималардан тушган пуллар ҳисобидан тўлаб турилади.

«Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга оширишнинг вақти бир ярим йилни ташкил қилади, у охирига етгандан сўнг камераларни ДРХга қарашли давлат «Инфоком» ишхонаси бошқаради.

Инвестиция шартномасини 2015-йили бошланган молия полицияси томонидан «Хуавэй»га нисбатан текширувлар олиб борилаётган бир вақтда тузишди — терговнинг версияси бўйича, Хитой компаниянинг Бишкекдаги филиали Эркештамдан Ўшгача толали-оптика алоқа линияларини қурулиш баҳосини юқори кўрсатган.

Шу сабабдан молия полицияси «Хуавэй»нинг Бишкекдаги идорасининг барча ҳисобларини ва мулкини қамоққа олган. Компаниянинг Қирғизистондаги етакчилигига қарши сиртдан қамоққа олиш ҳукми чиқарилган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ  шундан бери Бишкекнинг кираверишидаги чорраҳаларгагина бир неча камералар ўрнатилган.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузарликлар билан ўтган, иккинчиси тендер туфайли эса ҳукумат ҳали ҳам конкурсда ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда. Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.