Бишкекда 2017-йили жами 3 минг дарахт кесилган, уларнинг 840таси авария ҳолатида бўлган

730

«Бишкекзеленхоз» ишхонасининг билдиришича, шаҳар ҳукумати томонидан 2017 йили 2938 дарахт кесилган, уларнинг ўрнига 10 минг кўчат экилган. Бишкекдаги дарахтларнинг кесилишига авто йўлларнинг оммавий таъмир қилиниши сабаб бўлган.

«Бишкекзеленхоз» муниципиал ишхонасининг бош агрономи Элнура Жолдошева билдиришича, 2017-йили йўлларнинг реконструкцияланиши туфайли Бишкекда 2 минг дарахт кесилган, уларнинг 840таси авария ҳолатида бўлган.

«Айни вақтда шаҳар кўчаларига 10 минг 208 кўчат экилган», — деб қўшимча қилди Жолдошева.

Унинг айтишича, йил бошидан бери шаҳар ҳукумати 500 туп дарахт эккан, шунингдек жами бу йили Бишкекда 11 минг 667 туп кўчат экиш режалаштирилмоқда.

Февраль ойида Бишкек мэри Албек Ибраимов 2018-йили йўлларни кенгайтириш ва таъмирлаш учун ҳукумат 2,5 минг дарахт кесишни режалаштирганини билдирган.

Бишкекликлар дарахтларни кесилиши учун мэрия ва Ибраимовни бир неча бор танқид қилишган.

Мэрия 2017-йилнинг май ойида йўлни кенгайтириш мақсадида Токтоналиев кўчасида мингдан ортиқ дарахтни кесишни режалаштирган. Бироқ фуқаролар норозилик билдирган сўнг кесилувчи дарахтларнинг сони қисқартирилган.

Фаоллар 2017-йилнинг сентябрида дарахт йўқ ерларга бинолар ва йўлларнинг ҳароратини солиштириб, тепловизор билан эксперимент ўтказишган. Қуёш тегмаган ерларда ҳарорат 20 даражани кўрсатган бўлса, бинолар ва йўлларда ҳаво ҳарорати +26 градусга исиганини кўрсатган.

Экологлар ва Бишкек аҳолиси дарахтларнинг илдизларини асфальтлашиб, брусчатка билан бостиришганидан шикоят қилишган. Чунки бу дарахтлар қуриб, қулаб кетиш хавфи бор эканини, йўлга асфальтланган ерни намлик излаган илдиз бузиб ташлайди деб ҳисоблашади.