Москвада Салянов ўлимида гумонланган иккинчи шахс қўлга олинди

240

Милиция собиқ прокурор Аида Салянованинг укаси Улан Саляновнинг ўлимида гумонланган яна бир кишини қўлга олди. У Москвада ушланган. Қирғизистон тараф гумондорни экстрадиция қилишни сўзлашмоқда.

ИИМнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Улан Саляновнинг ўлимига гумондор 17-январда Москвада қўлга олиниб, қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳуқуқни тартибот органлари гумондорни Қирғизистонга экстрадиция қилиш бўйича Россия билан сўзлашув олиб бормоқда.

Милиция Улан Саляновнинг ўлими бўйича биринчи гумондор 2017-йилнинг 28 декабрида қўлга олинганини эълон қилган. Ушланган вақтда унинг ёнидан «Макаров» тўппончаси топилган. Улан Салянов собиқ прокурор Аида Салянованинг укаси, уни 2017-йилнинг 6 ноябрида ўз уйида отиб кетишган.

Милициянинг маълумотига кўра, жиноятчилар уч киши бўлган. Саляновнинг қариндошларининг айтишича, жиноятчилар камуфляжли, ҳарбий ўтик кийган кишилар бўлишган. Милиция Саляновга ҳужум қилингандан кейин қотилликни «сиёсий иш эмас» деб билдирган, аммо марҳумнинг опаси бу ишни «сиёсий» деб атаган.

Милиция Улан Саляновнинг ўлимини асосий версиясини «қароқчилик ва ўғрилик» деб атаган. Салянованинг «Ата Мекен» партиясидаги тарафдорлари ва ҳукук ҳимоячилари сиёсий жиноят версиясини қўллашган.

Уларнинг билдиришича, Саляновага 2015-йили бош прокурор лавозими эгаллаган вақтда турли таҳдидлар бўлган. Ҳозирда Аида Саляновага қарши суд терговлари олиб борилмоқда