Атамбаев Жакупова билан Айипнинг мулкини сотувга чиқарилишини талаб қилди

204

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг вакили ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова ва «Заноза» нашрининг асосчиларидан бири Норин Айибнинг мулкини сотувга чиқаришни талаб қилди. Жакупова Атамбаевга 3 млн сом, Айиб унинг «номуси билан шаънини камситгани» учун 9 млн сом тўлаб бериши керак.

Жакупова билан Айип аризанинг нусҳасини 13 январда олишган. Сотувга Иссиқкўлдаги Жакуповага тегишли коттежни ва Норин Айипни номидаги уйнинг  ⅓ қисмини чиқаришни талаб қилишмоқда. Суд ҳозирча бу аризани кўрмаган, суд мажлиси ҳозирча қайси кунга тайинлангани ҳам номаълум.

Айип «Клооп» мухбирига билдиришича, Атамбаев вакилининг асосий мақсади унга қарши жиноий иш қўзғаш эканлигини айтди.

«Қайси аҳмоқ ошхонаси билан ювиниш жойи бор уйнинг учдан бир қисмини сотиб оларди? Баҳоси арзонлаб кетади, 100 сомга сотиб, кейин мен ҳам 8,9999 млн беришим керак дейишади. Мана шундай аҳмоқлик. Нима қилиб бўлса ҳам менга суд қарорини бажаришдан қочмоқда деган сабаб билан жиноий иш очишгача етказиш керак», — деди у.

Жавобгарлар судга маошларининг  50 фоизини бериш билан ҳар ойда Атамбаевга пул тўлаб беришни таклиф қилишган. Бироқ суд улар барча миқдордаги пулни бир марта тўлов билан бериши керак деб ҳисоблаган.

«Кимни шунча пули бор? Барчаси одам қора ният билан тўламаяпти демоқда, бироқ мен қора ният билан ҳеч нарса қилмадим, ҳеч қаерга қочмадим, кетмадим, судга келдим», — деди Айип.

Айип билан Жакуповадан ташқари Атамбаевнинг аризаси билан «Заноза»нинг яна бир асосчиси Дина Маслова, «Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг юристлари Канатбек Азиз ва Таалайкүл Токтакунова ҳам ўтмоқда.

Маслова Атамбаевга 3 млн сом тўлаб бериши керак, бироқ унинг сотувга чиқарадиган мулки йўқ.

Азиз билан Токтакунова Атамбаевга умумий 10 млн сом бериши керак, суд уларнинг ҳисобларини ҳибс қилган.