Азимов Петербургда террор ҳужумини уюштирганини бўйнига олганидан тонди

828

Кўлга тушган Аброр Азимов Петербургдаги террор ҳужумни уюштирувчиси бўлмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у «террор ҳужумга ёрдам бераётганини англаган эмас». Азимовнинг қариндошлари унинг метродаги портлашда алоқаси бор эканлигига ишонмайди.

Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Петербургнинг метросидаги террор ҳужумни бажарувчиси деб Аброр Азимовни айтди.

Унга тайинланган давлат адвокати Армен Задоян унинг ҳимоясидаги киши ўз айбини тўлиқ тан олганини айтган. Бироқ кейинчалик Азимов ўзи террористик ҳужумни уюштиришда айбдор эмаслигини билдирди.

«Қамоққа олинганимга розиман. Портлашни амалга оширишда алоқам бор эканлигини тан олишим тўғри эмас. Мени иштироким бор, бироқ бевосита эмас. Мен террор ҳаракатга ёрдам бераётганимни тушунган эмасман. Менга буйруқ берилди, мен шуни бажардим», — деди у.

РБК нашри ёзишича, уни нима қилганини тушунтиришига судья билан терговчи йўл бермаган. «Биз сизни ҳозир сўроқ қилмаяпмиз», — деб Азимовнинг сўзини бўлди судья Артур Карпов жараён вақтида.

Шундан сўнг суд Азимовни тергов битгунча 3-июнгача қамоқда қолдирди.

Азимов 17-апрелда Подмосковьенинг Одинцово районида қўлга олинган. Унинг ёнидан ўқланган Макаров тўппончаси ва бир нечта чўнтак телефони билан сим-карта солинган елим халта топилган.

Қариндошлари уни воқеага алоқаси борлигига ишонишмайди

Азимовнинг акаси билан келин ойиси 24.kg маълумот агентлигига Петербургдаги 15 кишининг умрига зомин бўлган террористик ҳужумга Аброрнинг алоқаси бор эканлигига ишонишмаслигини билдиришди. Улар Азимовни кимдир ёмон ном чиқаришини хоҳлашини истайди деб ҳисоблайди.

Уларнинг сўзларига кўра, Аброр Россияда қамалгандан кейин Қирғизистоннинг махсус хизмат вакиллари унинг укаси Акрамни Жалолобод клиникасидан операциядан кейин олиб кетишган.

Яқинлари туғишган Азимовлар «ҳеч қачон дин "фанати" бўлишмаганини» ва масжидга боришмаганини айтишди.

Уларнинг сўзларига кўра, 2009-йили ака-ука Украинага кетиб, 2013-йили Россияга кўчиб кетишган, ўша йили Аброр Азимов қирғиз фуқаролигини Россияникига алмаштирган.

2014-йили Аброр Азимов уйланган. Унинг аёли туғруқ вақтида жароҳатланган боласини даволатгани онасиникига Қирғизистонга келган. Қариндошларининг айтишича, бола ҳозир Жалолобод касалхонасида даволанмоқда.

«Аброр билан Акрам Подмосковьедаги суши-барда ишлаган. Ижара уйда яшашган. Аёллари эса Қирғизистонда қайнонаси билан яшайди», — дейишди қариндошлари.

Аброрнинг турмуш ўртоғи эрини чиндан ҳам Туркияда бўлганини, бироқ Сеулдан келаётганда транзит бўлганини айтди. Куёви у ерда нима иш билан шуғулланганини аниқ айтмаган.

Петербург метросидаги портлаш

Петербург метросидаги террор ҳужум 3-апрелда бўлган «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида вагон портлаган. Натижада 15 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланган.

Иккинчи портловчи мослама портлагунча «Площадь восстания» станциясида топилиб, зарарсизлантирилган. У ўчирувчига ўхшатиб ясалган.

Террористик ҳужумни амалга оширда портлаш вақтида қурбон бўлган Акбаржон Жалиловни ҳам айблашган. У Қирғизистонда туғилиб, Россия фуқаролигини олиб, олти ўша ерда яшаган.

Махсус хизматларнинг версияси бўйича Аброр Азимов Жалиловни «тирик бомба» қатори фойланган бўлиши мумкин. Ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбааларига кўра, Жалилов террорчи-худкуш бўлиб қолишини билмаслиги ҳам мумкин.

Ҳозирча террор ҳужум учун жавобгарликни бирорта ҳам ташкилот зиммасига олмаган.

Муаллиф: Александра Титова

Асосий сурат: «Риа Новости». Аброр Азимов Москванинг Басман судида