Ишга келмай қолгани учун маошини қирқиш ташаббуси депутатларга ёқмади

838

Парламентда жиддий сабабсиз ишга келмаган депутатларнинг маошидан қисқартириш тўғрисида таклиф тушди. Депутатлар бу таклиф уларнинг ҳуқуқларини чеклашини айтиб уни танқид қилишди.

Депутатлар «Жогорку Кенешнинг регламенти тўғрисида»ги қонунга киритишга таклиф қилинган, парламент вакиллари йиғинларга жиддий сабабсиз келмаса, уларнинг маошидан қиқартирадиган ўзгартиришларга қарши чиқишди.

Қонун лойиҳаси 19-апрелда парламент йиғинида муҳокама қилинди. Депутатлар қонун лойиҳасига тўлиқ овоз беролмай, уни мукаммал ишлашга юборишди.

КСДПнинг депутати Кожобек Риспаев ўзгартиришлар депутатларнинг «ҳуқуқларини чеклашини», қонун лойиҳасининг ўзи «популистик» эканини айтди.

«Олдин биз бир ҳужжат билан хизмат автомашиналардан бош тортиб, бироқ ҳайдовчиларнинг маошини олиб қолдик, ёрдамчиларни кетказиб, котибиятларнинг штатини кўпайтирдик. Бизнинг ишимизга биз эмас, эл баҳо бериши керак», — деди у.

Уни фракциядоши Евгения Строковақўллади. Унинг фикрича, депутатнинг иш ўрнида йўқлиги уни ишламаётганини билдирмайди.

«Масалан, мен парламент йиғинига келмай қолдим, бироқ мени аҳамиятли тадбирга чақиришди ёки менга сайловчилар келди дейлик. Депутатнинг мажлисларда йўқлиги у ишламайди деганини билдирмайди», — деди у.

Депутат хизмат сафарига бориши керак бўлса фракция раҳбаридан рухсат сўраши зарур деган ўзгартириш ҳам парламентдагиларга ёқмади.

«Ата Мекен» депутати Садик Шер-Нияз ҳамкорларини бу қонун лойиҳасини қўлламасликка чақирди.

«Фракция раҳбарларига ваколатлари етишмайди? Ёки айрим фракция раҳбарлари фракцияларини тартибга келтиролмай, шу сабабли қонун қабул қилишни таклиф қилишяптими? Агар раҳбари фракциясини тартибга келтиролмаса, ўрнини бўшатсин. Биз бирор жойга боришимиз керак бўлса, фракция раҳбарларига жүгүнүшүбүз керак бўлиб қолади», — деди у.

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Кенжебек Бокоев аксинча, ўзгартиришлар зарур деб ҳисоблайди.

«ОАВ ҳар куни йиғинларда эл сайлаган 120 депутатнинг ўрнига 30дан ошмаган киши ўтирганини ёзиб, кўрсатиб келади. Эл: “Қолган депутатлар қаерда? Қандай қилиб барчаси хизмат сафарига келсин?” деб сўрайди. Шу сабабли ўзгартиришлар киритишнинг зарурлиги бышып жетилди, мен уларни қўллашга ундайман», — деди у.

Қонун лойиҳасини депутатлар Галина Скрипкина, Омурбек Бабанов, Дастан Бекешев, Гүлшат Асилбаева, Алмазбек Баатирбеков, Торобай Зулпукаров, Улан Примов, Иса Омуркулов, Курманкул Зулушев, Османбек Артикбаев, Рада Туманбаева таклиф қилишган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Акипресс»