Текебаев: Саляновага қарши жиноий иш - "сиёсий рақибларни йўқ қилиш харакати"

926

«Ата Мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев ўз ҳамкори Аида Саляновага қарши ишнинг қўзғалиши — «сиёсий рақибларни йўқ қилиш ҳаракати» деб билдирди. Иш Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини янгилаш сабабли қўзғалган.

Бундай билдирувни Текебаев 27-декабрда парламентда журналистларнинг олдида сўзлаётиб билдирди.

У аввал бош прокурор ва юстиция министри бўлиб ишлаган Саляновага қарши қўзғалган жиноий иш — «сиёсий рақибларни йўқ қилиш ҳаракати» эканлигини билдирди.

Салянова ҳам, Текебаев ҳам ҳозирги ҳукуматга, аниқроқ айтганда президент Алмазбек Атамбаевга очиқ қарши чиққан парламентдаги деярли ягона депутатлар.

«Бу жиноий ишнинг ўзгартирилишининг мисоли. 2010-йили Елисеевнинг лицензияси янгиланган ва у шунга тўла ҳақли бўлган. Шу билан бирга бу ишни кўриб чиқиш вақтида бирор нарса нотўғри бўлган кунда ҳам қонунийлик учун у ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ошиб борганда министр танқид қилиниб, ишдан олинарди», — деди Текебаев.

Алексей Елисеев — юрист, ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг ҳамкори. Қирғизистонда Алексей Елисеевни «тижорий ва бошқа ташкилотлар ходимларининг лавозимини суистеъмол қилиши» учун олти йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиққан.

Ҳозир Елисеев Латвияда, у 2010-йилнинг апрелинда Бакиев режими қулатилгандан сўнг ўша ердан сиёсий бошпана олган.

Саляновага қарши иш

Саляновага қарши иш қўзғалгани тўғрисида 26-декабрда маълум бўлди — унга 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда лавозимини суистеъмол қилиш айби қўйилган.

2010-йили Салянова Елисеевнинг адвокатлик лицензияси муддатини узайтириб, ҳожзир у ўша вақтда лицензиянинг муддатини узайтиришга сабаб йўқ деб ҳисобламоқда.

Салянованинг ишини бош прокуратуранинг тергов бошвармаси текширади. Салянова ўзи ҳам 2011-йилдан 2015-йилгача бош прокурор лавозимида ишлаган.

Депутат ўзига қўйилаётган ишда жиноий ҳолат йўқ эканлигини, ўз манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишини «Азаттык» радиосига айтган.

«Улар материални ўзларига мослаштириб тўплашса керак. Улар билан ҳам танишиб чиқиш керак. Уларда қандай материаллар бор эканлигини, кимдан қандай кўрсатма олишганини билмайман. Мен бу вақтгача кўрсатма беришга мажбур қилиш масаласи ҳақида айтиб келганман. Энди материаллар билан танишамиз», — деди у.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат: Азаттык