Текебаев: Белиз ҳужжатлари «соҳта»

711

Мухолифатчи Ўмурбек Текебаев «Ата Мекен»нинг уч депутати 2012-йили «Мегаком» компаниясини сотишда манфаатдор эканлиги тўғрисида Белиздан юборилган ҳужжатларни «қўпол сохталаштириш» деб атади.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжатларни махсус хизматлар унинг ўзига ва бошқа мухолифатдаги сиёсатчиларга босим ўтказиш учун фойдаланишмоқда.

Текебаев 27-декабрда парламентдаги матбуот йиғинида унинг юристлари Белиздан олган ҳужжатларни кўрсатди.

«МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг ҳужжатларидан фарқланиб, бу ҳужжатлар расмий ҳужжатлар. Бу биринчи ҳужжатлар, қолганлари секин-секин келаверади», — деди у.

Депутат Белиздан келган ҳужжатлардан фойдаланиш билан махсус хизматлар мухолифатга босим ўтказгиси келади деб ҳисоблайди. У МХДҚнинг ҳужжатларида сўз бўлаётган одамларнинг, аниқроқ айтганда, «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянованинг паспорт маълумотлари жуда қўпол хато билан кўрсатилганини айтди.

Текебаев Southfiled Management Inc компаниясини бошқарган «Авалон» фирмаси ёпилганини ва «товламачи» эканини айтди. Тахминлар бўйича Southfiled Management Inc «Мегаком» компаниясининг акцияларида улуши бўлган ва ҳукуматдан қулатилган президентнинг ўғли Максим Бакиевга тегишли бўлган.

«“Белизгейт” — бу МХДҚ билан ёпиқ [“Авалон”] фирмасининг ходимлари биргаликда тайёрлаган махсус операция», — деди у.

Шу билан бирга ҳужжатларни тасдиқлаган Wrobel&Co нотариал идорасининг вакили Белиздан Бишкекка ҳеч нарса жўнатмаганини билдирди. Бу фирманинг раҳбари Раян Ж. Вробелнинг имзоси МХДҚ фойдаланган ҳужжатларда бор.

«Бизнинг юристларнинг мақсади — қалбаки ҳужжатларни тайёрлаган одамларга қарши Белизнинг қонунларига кўра жиноий иш қўзғалишига етарли. Ҳозир улар бу масала бўйича иш олиб боришмоқда», — деди у.

Сиёсатчи шу билан бирга, эътибор билан текширишни талаб қилаётганини ва бу вазиятни текшириш учун бош прокуратурага мурожаат қилганини билдирди.

«МХДҚнинг раҳбари президентга ва жамоатчиликка ўзи олиб чиққан ҳужжатларнинг қаердан келганини билмас экан. У бундай маълумотларни қаердан олгани тўғрисида жавоб беришини сўраганимизда у [жавоб беришдан] бош тортди. Шундан кейин биз бош прокуратурага мурожаат қилиб, у МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берсин дедик», — деди у.

2016-йилнинг ноябрида Сегизбаев президент Алмазбек Атамбаевга 2012-йили давлатга ўтказилмаган «Мегаком» компаниясининг сотилишига парламентнинг уч депутати манфаати бўлганини кўрсатган Белизнинг расмий органларидан олинган трастҳужжатларни (апостиллар) олиб келган.

Ҳужжатларда «Ата Мекен» фракциясининг уч депутатнинг — Ўмурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянованинг номлари айтилган.

Муаллиф: Александра Титова