2016-йил якунланаётганда Kloop.kg чегара билмас қирғизистонликларни эслашга қарор қилдик. Ҳамюртларимиз ногиронлигига, беморлигига ва оғир шароитларга қарамай қўл қовуштириб ўтиришмаган.
Биз етти воқеани ҳавола этамиз. Ундаги қаҳрамонларга тўсқинликлар аҳамиятга эга эмас ва улар барчасини енгиб ўтишга қодир. Шу билан бирга улар ёрдамга мухтож одамларга ёрдамлашишга тайёр.
Ким? Нурлан билан Элдияр
Нурлан билан Элдияр Чуй вилоятининг Мээнеткеч қишлоғида яшашади. Улар туғма кар ва соқов. Бироқ улар биргаликда қулупнай ўстириб сотиб, пул топа бошлашди.
Дўстлар ўзларини турли тармоқларда синаб кўришган, қулупнай бизнеси билан беш йилдан бери шуғулланиб келишади.
Келажакда уларнинг иккиси ҳам топган пулига уй қуришни хоҳлашади, келаётган 2017-йилда ўз жуфтларини топиб уйланишмоқчи.
Ким? Мээрим Каракозиева
Ўшлик Мээрим Каракозиева меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади. Хоналарни ижарага олиб, керакли жиҳозлар билан жиҳозлаб, чет ўлкаликларга хостел хизматини кўрсатади.
Мээрим кар бўлганлиги сабабли ўз мижозлари билан хат орқали суҳбатлашади.
Унинг сўзларига кўра, имконияти чекланганларга иш топиш оғир, иш топса ҳам хизмат ҳаққи оз. Шу сабабли у бизнес билан шуғулланишга қарор қилган. Келажакда Ўшнинг яшовчиси ўзининг хусусий меҳмонхонасини қуришни режалаштирмоқда.
Ким? Канзат Жуманова.
Жорий йилнинг апрель ойида Боткен вилоятининг Голбо қишлоғида турли даражадаги имконияти чекланган саккиз аёл ишловчи цех очилган.
Цехни қишлоқ яшовчиси Канзат Жуманова лойиҳа ёзиб грант ютиб олиш орқали очган. У имконияти чекланганларни иш билан таъминлаш учун бу ерни очган.
Цехнинг барча ходимлари аввал ишсиз уйларида ўтиришган.
Цехнинг директори Канзат Жуманова цехни кенгайтириб, қўшни қишлоқлардаги чеварларни бу ишга жалб қилмоқчи.
Ким? Каникей Аскар қизи
Каникей Аскар қизи 12 ёшидан бери аравачада. Шифокорлар тўққиз йил аввал унга полиартрит ревматизм ташхизини қўйишган. Ҳозир Каникей 21 ёшда.
Қаникей ҳунармандчилик билан шуғулланади. Ҳар куни қандайдир бир нарса ясаб сотиб, ўзининг операциясига пул жамғармоқда. Операциядан кейин у университетга топширишни ният қилмоқда.
Ким? Алмакан Таштемирова.
Алмакан Таштемирова 12 ёшидан бери шеър ёзади. Айримлари газеталарда нашр қилинган.
У биринчи гуруҳдаги ногирон. Бироқ бу унга ижод билан шуғулланишига тўсқинлик қилмайди.
«Шеърларим менинг умрим» шеърий тўплами ҳомийлар ёрдами билан 2014-йили нашр қилинган. Ҳозир у ҳикоялари устида ишламоқда.
Ким? Бактибек Кудабаев
Бактибек Кудабаев фожиа сабабли юролмай қолган. У баландликдан қулаб тушиб, юролмай қолган.
Кудабаев даволаниб, Бишкекда ва Қоракўлда операция бўлган. Ҳеч қандай натижа бўлмагандан сўнг 2000-йилдан кейин даволанишни тўхтатган.
Ҳозир у оёқ кийим таъмирлаб, арра ва болталарни чархлайди. Баъзан пичоқ ясайди. Унинг махсус қўйган нарҳи ҳам йўқ, қанча беришса шунча олади.
Ким? Нургази
Нургази Нориннинг олис қишлоғида яшайди.
У мактабга коляскада ўтириб, бузилган йўл билан бориб юрган. «Элим барсыңбы» ташкилотининг кўнгиллилари унга дарсга кеч қолмаслиги учун квадроцикл сотиб олиб беришган.
У «Азаттык» радиоси журналистларининг видео баёнидан кейин машҳур бўлган. «Нургазининг орзуси» деб аталган видео «Вебби» халқаро танловида «Энг яхши видео» номинациясини ютиб олган.
Муаллиф: Метин Жумагулов