Видео: Kloop.kgнинг асосчиси Бектур Искендернинг TED2016да сўзлаган нутқ сўзи

1586

Kloop.kgнинг асосчиларидан бири Бектур Искендер жорий йил бошида TED конференциясида нутқ сўзлаган Қирғизистоннинг биринчи фуқароси бўлиб қолди. 20-декабрда унинг сўзи эълон қилинди.

TED — энг обрўли конференцияларнинг бири, унда бир вақтлар Стивен Хокинг, Арианна Хаффингтон, Билл Гейтс ва Эдвард Сноуден нутқ сўзлаган.

Бектур Искендергача бу тадбир саҳнасига Марказий Осиёдан бошқа ҳеч ким чиқмаган, собиқ совет иттифоқидан эса TEDга уч киши чиққан.

20-декабрдан бошлаб Искендернинг сўзлаган гаплари барча уучун маълум:

Бектур Искендернинг сўзларини таржимаси:

«2010-йилнинг бошида мен авваллари КГБ деган ном билан машҳур бўлган Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматидан ўлим билан қўрқитган билдирув олдим.

Бунга мен янгилик веб-сайти орқали асос солган Клооп Қирғизистон президенти ўғлининг жиноий ишларини текшира бошлагани сабаб бўлди. Ҳа, у вақтлар жуда оғир вақтлар эди!

Ҳайрон қоларлиси бу текширувни 18 ёшдаги Анна раҳбарлигидаги ўсмирлар гуруҳи олиб боргани. Улар президентнинг ўғли энг йирик телекоммуникация провайдернинг назоратини ноқонуний олиб бориши тўғрисидаги сериянинг биринчи материалини эълон қилишга ҳам улгирган.

Албатта, мен бу таҳдиддан қўрқдим, биз ўзини-ўзи цензуралаш механизмини ишга киритиб, веб-сайтда биз президент ва унинг оиласи тўғрисида ҳеч нарса акс эттирилмайдиган огоҳлантириш ҳам қўйгимиз келган.

Шундан сўнг мухолифатнинг норозилик намойиши бошланди, у ўлкани президент ва унинг оиласи бошқаришидан безор бўлди, унинг биз бундай ҳал қилдик — мақул, бизга президент тўғрисида ҳеч нима ёзманглар дейишди дейлик, бироқ мухолифатнинг норозилиги тўғрисида бир оғиз ҳам сўз айтишмаганда!

Биз кейин уларни ёрита бошладик.

Бугун Клооп — Қирғизистонда машҳурлиги томондан бешинчи ўринда турган янгиликлар веб-сайти. Бу оддийгина янгиликлар нашри эмас, журналистика мактаби ҳам. Талабаларнинг ёши — одатда 14 ёшдан 25 ёшгача ва улар ўзлари веб-сайтнинг муаллифи бўлиб саналади.

Менимча, биз … бутун дунё бўйича энг муваффақиятли ёшлар ОАВи бўлсак керак.

Бу ёшлар — Қирғизистон мустақил давлат бўлгандан кейин туғилган биринчи авлод, улар журналистикани ўрганиш билан тўхтамайди. Улар ўз ҳаққини бермасликка ва ҳукуматдан талаб қилишга ўрганишмоқда. Бу эса катталар учун ошиб борса ўттиз йил ҳаёлга келмаган нарса бўлган.

Яна бир яхши нарса — бу ёшлар бутун ўлканинг журналистикасига янги тенденцияларни олиб киришди.

Мен Клоопни 2007-йили дўстим Ринат билан бошлаганмиз, бу воқеа мени университетдан журналистика факультетидан қувиб чиқаришгандан кейин бўлди. Менга бу жуда адолатсиз туюлган, сабаби мен журналистикага қизиққан саноқли талабаларнинг бири эдимда.

Шунинг учун биз унинг тўлиқ аксини қилайлик, тўрт йил давомида назарияни ўқиб ўтирмай, шогирдлар ўз материалларини ўқишнинг иккинчи ҳафтасидаёқ чиқарадиган мактаб очишимиз керак деб қарор қилдик.

Кейин очдик.

Албатта, бошида бизга ҳаммма кулди. Бизнинг йигитлар диктофон уйшлаб кўчага чиққанда эл уларни жиддий қабул қилмади.

Бироқ шундан кейин лол қоларли нарсалар бўла бошлади. Масалан, 2008-йили бизнинг 15 ёшдаги репортёримиз Тимур парламентда расмий парламент маърузачиси бўлди. 2009-йили у парламентдаги бошқарув коалициясини тарқашини текширди.

2010-йилдаги норозилик намойишларига қарайдиган бўлсак — биз уларнинг ҳар бирини ёритдик. Тўғрироғи уларнинг ҳар бирини мактаб ўқувчилари ёритди. Охири 2010-йилнинг апрелида мухолифат милиция билан жиддий тўқнашувидан кейин ўлканинг ғарбидаги Талас вилоятини тўлиқ назоратига олди.

Кутилмаганда биз Қирғизистонда нима бўлаётгани тўғрисида ҳақиқатни айтган бирдан-бир веб-сайт эканимизни тушундик. Сабаби бошқа манбаалар кўпинча бу ҳудудни милиция назорат қилаётганини айтишган, бу эса ҳақиқатдан узоқ эди.

Биз кейин 2010-йилдаги қирғиз революцияси деб аталиб қолган воқеани жуда диққат билан ёритдик. Юз минглаган кишилар бизнинг веб-сайтга кириб чиқди ва бу иш билан жуда ёш мухбирлар шуғулланганидан лол қолишди.

Президент Бакиев 80 киши қурбон бўлган тўқнашувдан кейин ҳокимиятдан қулатилди, биз дуч келган таҳдидлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолди.

Баъзан бизнинг журналистлар жиддий натижага олиб келган воқеаларни ёритиб юришди. 22 ёшдаги Улуғбек ва унинг ҳамкасби, тенгдоши Элдияр — у бу расмга тушмаган — амалдорларнинг «дўстлари» тендер тўғрисида билиб, ютиб чиқиш учун фан ва маориф министрлиги давлат шартномаси тўғрисидаги эълонда қандай яширин лотин ҳарфларидан фойдаланганини текшириб чиқишди.

Бектур Искендер Фан ва маориф министрлигининг тендерида фойдаланилган «коррупцияли лотин ҳарфини» текширган Улуғбек Акишевнинг фонида.
Бектур Искендер Фан ва маориф министрлигининг тендерида фойдаланилган «коррупцияли лотин ҳарфини» текширган Улуғбек Акишевнинг фонида.

Бу материал ҳукуматдаги амалдорларнинг хизматдан кетишига олиб келди. Унда ҳам менинг фикримча бу давлатдан ўғирланмоқчи бўлган 2 миллионга яқин долларни сақлаб қолди.

Бир марта 2014-йили икки қиз — 15 ёшдаги Нуржамал ва 16 ёшдаги Айзирек — парламентнинг навбатдаги мажлисини ёритиб одатдагидай чиқиб кетишаётган бўлган.

Чиқиб кетаётиб улар автотўхташ жойида депутатнинг автомашинаси олдинги ойналари қорайтирилганини билиб қолишади, бундай тонировка эса Қирғизистонда таъқиқланган.

Бу қизлар камерасини олиб уни тасвирга ола бошлаган.

Уларга хавфсизлик ходимлари келиб, бу ерда тасвирга олиш мумкин эмаслигини айтишади. Соқчи камера объективини қўли билан ёпишга ҳаракат қилганда қизлар, — мен шуни видеода кўрганимда жуда фахрланганман! — унга:

«Биз бу ерда тасвирга олишга ҳуқуқимиз борда! Ишимизни тугатиб олайликчи?» — деб жавоб беришган.

Улар ўша ишни битиришди, у катта материалга айланди ва шу қисқа жавоб ёш журналистларни ўқитиш бўйича бизни меҳнатимизнинг натижасини кўрсатиб туради.

Бу қизлар — ўз ҳуқуқларини билган ва бунинг учун курашишга тайёр ёшларнинг энг чиройли намунаси. Мен улар менинг ўлкамни келажак авлодини руҳлантирадиган ўрнак бўлишини жуда хоҳлайман.

Рахмат!»

Бектур Искендер депутатнинг ойнаси тонировкаланган автомашинасини иасвирга тушириб олган Нуржамал билан Айзирекнинг фонида.
Бектур Искендер депутатнинг ойнаси тонировкаланган автомашинасини иасвирга тушириб олган Нуржамал билан Айзирекнинг фонида.

Муаллиф: Азамат Омуралиев