Қирғизистонликлар 2016-йили кимга қандай ёрдам беришди?

793

Йил охирлаб бораётганда Kloop.kg кўнгилга яқин мақолаларни ҳисоблаб чиқишга қарор қилди. Ўтаётган йилда қирғизистонликлар муддатидан аввал туғилган болаларга кийимлар тўқиб, нафақахўрларга бепул нон тарқатиб, етим болаларга икки тонна либос совға қилди ва бошқа хайрли ишларни амалга оширишган.

Kloop.kg бу йил кўп нарсалар тўғрисида ёзди, уларнинг ичида ҳайрия ишлари тўғрисидаги мақолалар ҳам бор. Биз одамлардан ҳеч қандай ҳақ олмай туриб, нотаниш одамларга ёрдам беришга тайёр эканлигини исботлаган, ўз касбини ташлаб, ўзини кўнгилли бўлишга бағишлаганлар тўғрисидаги кўнгилга таскин берган етти воқеани бир жойга тўпладик.

Ким? «28 илгак» клуби

«28 илгак» клубининг кўнгиллилари — бу муддатидан аввал туғилганларга ёрдам бериш мақсадида уюшган жамиятдаги турли одамлар.

«28 илгак» клуби
«28 илгак» клуби

Муддатидан аввал туғилган болаларнинг иссиқлигини сақлаш жуда зарур. Улар иссиқ бўлса, ўз энергиясини танасини иситиш учун эмас, организмининг ўсиши учун сарфлашади.

Клубнинг кўнгиллилари жунли кийимларни тўқишади. Гўдакнинг танаси жунга текканда у табиий массаж олиб, танаси исиб, чуқур уйқуга кетишнинг олдини олади. Гўдак чуқур уйқуга кетиб қолса, у нафас олишни унутиб қолиши мумкин.

Клуб Қозоғистонда тузилиб, бу ташаббусни кейин қирғизистонликлар ўзлаштиришган.

Ким? Айгул Сманолиева ва «Коломто» бошпанаси

Бошпанага давлат билан бефарқ бўлмаган инсонлар қўллов кўрсатишмоқда. Унинг ходимлари уйсизларни ҳар куни икки мартадан иссиқ овқат билан таъминлаб, беморларга тиббий ёрдам беришади. Бу бошпанада шу билан бирга уйсизлар учун тоза кийим ва иссиқ душ бор.

Бошпанага хоҳловчилар келса бўлади. Бир йилда бу ерга тахминан 900 киши келиб кетади. Улар бу ерда иш топиб ёки ўз ишларини йўлга солгунча уч ойдан ортиқ туришмайди.

Ким: «Бабушка Эдопшн» жамғармаси

«Бабушка Эдопшн» жамғармаси оғир аҳволдаги катта ёшдаги одамларни асраб олишга ёрдам берган ташкилоти.

«Бабушка Эдопшн» жамғармасининг кўнгиллилари
«Бабушка Эдопшн» жамғармасининг кўнгиллилари

Кўп йилдан бери жамғарма ходимлари ёрдамга мухтож бўлган нафақахўрлар билан алоқада бўлиб туришади. Кўнгиллилар уларни таъминлаб, жамғарма пулидан уларга ёрдам беришади.

Баъзан нафақахўрларни асраб олишни хоҳлаганлар чиқади. Биринчи марта катта ёшдаги одамларни Европада ўзи билан тенглар асраб олиб, кейин бу йўл қирғизистонликлар орасида тарқаган.

Ким: ижитимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари

Қирғизистонликлар 2016-йилнинг март ойида Kloop.kgнинг сайтида эълон қилинган воқеада таъсирланишган. Видео лавҳада бемор набираларини қараган бувининг воқеаси акс этган.

Анаркул она 15 йилдан бери ўзининг 3000 сомлик нафақаси билан бемор набираси Аргенни ўзи ёлғиз боқади.

У набираси учун кароват ва кир ювиш машинам бўлса деб орзусини айтган.

Бу воқеадан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари таъсирланиб, бефарқ бўлмаган одамлар оиласига ёрдам беришган.

Ким: Оддий одамлар

Ноябрнинг охирида Токмокдаги болалар уйи пулини тўлаган бўлса ҳам иссиқликсиз қолишган. Иссиқликсиз 4 ёшгача бўлган 85 бола қолган.

http://

Кўнгиллилар Токмоқдаги болалар уйида иссиқлик йўқ эканлигини эшитиб, улар учун керакли бўлган икки тонна буюмни етказиб беришган.

Ким? Номаълум одамлар

Номаълум бўйича қолишини истаган ёш оила ҳар куни Бишкекнинг нафақахўрларини нон билан таъминлаб келишмоқда.

Бепул нон олишни истаган нафақахўрлар Бишкекнинг турли ҳудудларидан келишади. Нонга навбатда турган нафақахўрларнинг сони 100га яқин. Айримлари бир-бири билан суҳбатлашиб, янгиликларни бўлишишади.

Динара Аляева оғир касал болаларга ёрдам беради. У қачонлардир ҳайрия акциясида иштирок этиб қолиб саратон касаллиги билан оғриган болаларга бориб, шу бўйича ўзининг хизматини ташлаб, ўзини бемор болаларга ёрдам беришга бағишлади.

Динара Аляева. Сурат: Сэм Бараталиев
Динара Аляева. Сурат: Сэм Бараталиев

Давлат ёрдамисиз болалар хосписини очган. Унда қаерга мурожаат қилишини билмаган онкологиядаги болалар билан ота-оналри бошпана топган. Ишсиз ота-оналарга эса иш топиб беришга ёрдам берган.

http://

Динара Аляева билан болаларнинг хосписини турли одамлар қўллашган. Оддий бишкекликлар, рассомлардан тортиб тадбиркорларгача қўллашган. Уларнинг шарофати билан хоспис чиройли безатилган, энди бу ердаги бемор болаларга касалхона атмосфераси эмас, ёқимли шароитлар тузилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов