Қандай қилиб қариялар уйидан айрилиб, ярим йил ер тўлада яшашган?

800

Бу қарияларнинг ҳар кимга ишониши уйидан ажраб қолишга сабаб бўлди. Улар ҳовлисини тозалаб бериш шарти билан кўп қаватли уйларнинг ертўласига кўчиб боришга мажбур бўлишган. Улар ярим йил давомида шу ерда яшаб, кейин уларни бишкеклик суратчи ўзи боқиб олган.

Елизавета Генн билан Виктор Гелеза 17 йилдан бери бирга яшашади. Олдин улар Соқулуқдаги уйида яшашган, бироқ уларнинг уйини алдаб тортиб олгандан кейин Бишкекдаги кўп қаватли уйнинг ер тўласида яшашга мажбур бўлишган.

Кейинчалик ўша ер тўлада студияни ижрага олиб ишлатган бишкеклик рассом уларни ўз ишида яшашга чақирган.

Елизавета билан Виктор Kloop.kg мухбири Александра Титовага қандай қийинчиликларни бошидан ўтказганини ва уч йилдан бери давом этиб келаётган суд ишлари бўйича айтиб берди.

Уйдан ер тўлага

Бир марта уларнинг дугонаси Бурул Ўмуралиева уларни ўзининг дўсти билан таништириб, уйни гаровга қўйиб, Асилбек Эрматов исмли «нуфузли» кишидан қарзга пул олиб туришга кўндирган.

Аёл уй учун фоизларни ҳам, қарзларни ҳам тўлашга ваъда бериб, бироқ пулни олгандан кейин бедарак бўлиб кетган. Қариялар ҳам, Ўмуралиеванинг ўзи ҳам уни топишолмаган.

Фоизлар қариялар учун юқори бўлиб, тўлай олишмаган. Уларга 18 минг сомдан тўлашга тўғри келган.

«Кейин бизни уйимиздан кечаси қувиб чиқишди. Унда бобом оғир бетоб эди. Шундай қилиб бизнинг уйни тортиб олишди», — дейди Елизавета Генн.

Елизавета Генн турмуш ўртоғи билан ярим йил кўп қаватли уйларнинг ер тўласида яшаган.
Елизавета Генн турмуш ўртоғи билан ярим йил кўп қаватли уйларнинг ер тўласида яшаган.

Улар уйларидан ажраган тунни яхши эслашади.

Қарияларнинг сўзларига кўра, уйни янги эгаларига ўтказиб бериш бўйича ҳужжатларга имзо қўйишга мажбурлаб, имзолашмаса ўлдиришларини айтиб қўрқитишган. Ўша куни фоиз 120 минг сомга етган.

«Бобомни қоғозга имзо қўйишга мажбурлашган. Биз нима ҳам қила олардик? Улар тўққиз киши эди, кўчада ҳам ҳақиқий безорилар турган. Шундай қилиб уйимизни тортиб олишди», — деб айтиб берди Елизавета.

Товламачи билан таништирган дугонаси эса ўзини гуноҳкор деб билмоқда. Бурул Ўмуралиева пулни тўлашга ёрдам беришга ваъда бергани билан унинг пули йўқ эди.

У ўзининг Бишкекдаги бир хонали уйида яшашга чақирган. Кейинчалик қариялар кўп қаватли уйнинг ертўласидан бошпана топишган. Уларга ҳовлини тозалигини назорат қилиш шарти билан ер тўлада яшашга руҳсат беришган.

Меҳрибон инсонлар

Виктор билан Елизавета ер тўлада ярим йил яшашган. Ўшанда улар билан «Бабушка эдопшн» жамғармасининг кўнгиллилари танишишган.

Жамғарма орқали уларни Назира Мамитова асраб олиб, уларга ҳар ойда моддий ёрдам бериб келмоқда.

Шу ер тўлада ўзининг студияси учун хона ижарага олиб ишлатган Бишкеклик рассом қариялар тўғрисида эшитиб, уларни уйида яшашга чақирган.

Ер тўласида яшашга руҳсат берган уйнинг яшовчилари қарияларни илиқ туйғулар билан эслашади.
Ер тўласида яшашга руҳсат берган уйнинг яшовчилари қарияларни илиқ туйғулар билан эслашади.

Рассом ўзининг номини сир бўлиб қолишини истади. Унинг сўзларига кўра, қарияларга жамоатчиликнинг билиши учун эмас, «инсон қатори» ёрдам бермоқда.

«Мен оддий инсон қатори уларга ёрдам бердим, уларни ер тўлада ташлаб кетолмадим. Бу уйни апрель ойидан бошлаб ижарага олиб, улар билан бирга яшамоқдамиз. Менга бир хона етарли, улар оқ кўнгил ва тоза одамлар, менинг оилам бўлиб қолишди. Нима бўлганда ҳам мен уларни ташлаб кетмайман», — деб айди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Елизаветанинг нафақаси 3300 сом, Викторники эса 2004 сом. Шунинг учун рассомнинг уйига кўчиб ўтгандан кейин уларнинг ижара ҳақини тўлашга уларни асраб олган Назира Мамитова ёрдам бериб туради. Бундан ташқари қариялар ҳовлини тозалаган ишларини давом эттириб, ҳар ойда 2000 сомдан ишлаб топишади.

Суд

Елизавета Генн билан Виктор Гелезанинг воқеаси Асилбек Эрматовнинг фаолиятидаги жабрланган ягона вазият эмас.

«У ўша вақтда кўпчилик одамларга устама фоиз билан насия бериб, уларнинг уйларини тортиб олган», — дейди Елизавета.

Қариялар ўз мулкини қайтариб олиш учун Эрматовни судга бериган. Бурул Ўмуралиева айбланувчи томондан ягона гувоҳ қатори иштирок этган.

Айбланувчиларнинг ягона гувоҳи ва Елизаветанинг дугонаси Бурул оғир касаллик сабабли вафот этган. Елизавета дугонасининг сўнги нафасигача кутган.
Айбланувчиларнинг ягона гувоҳи ва Елизаветанинг дугонаси Бурул оғир касаллик сабабли вафот этган. Елизавета дугонасининг сўнги нафасигача кутган.

«Бизга таҳдид қилишган, агар кимдир бирортасига айтадиган бўлсанг, ўлдирамиз дейишган. Сабаби бизнинг қариндошларимиз, бола-чақаларимиз йўқ. Бироқ биз барибир судга бердик», — дейди Виктор.

Кейинчалик ягона гувоҳ Бурул Ўмуралиева ҳам вафот этган. Унинг ўлимидан кейин иш қийинлашган.

Уч йил давомида иш Чуй вилоятининг Москва район судида қаралган. Суд текширувлари ҳар сафар кейинга жилдирилиб, 2016-йилнинг 9-декабрида қарияларга иш ёпилганини хабар қилишган.

Иш муддати ўтиб кетганлиги сабабли ёпилган

Қарияларнинг адвокати Дмитрий Дадабаевнинг сўзларига кўра, у зудлик билан бир нечта моддалар билан судга мурожаат қилган: уйга ноқонуний кириш ва ўз билармонлик, ўзгалар мулкини ноқонуний тортиб олиш ва қарияларга нисбатан зўравонлик қилиш.

«Суд ишлари 2013-йилдан бери давом этиб, бир йил терговга кетган. Улар атайлаб муддатни чўзишди деган ўй келади. Москва район суди 9-декабрда Эрматовнинг жиноий иши бўйича муддати ўтиб кетганлиги сабабли ишни ёпган», — деди адвокат.

Ҳозирда қариялар рассомнинг уйида яшашади. Уларнинг уйи эса шу кунгача икки марта сотилган.
Ҳозирда қариялар рассомнинг уйида яшашади. Уларнинг уйи эса шу кунгача икки марта сотилган.

Ҳозирда адвокат апелляция аризаси билан вилоят судига мурожаат қилган.

«Тушуняпсизми, Эрматов уйни 70 минг сомга сотган, қарз эса 120 минг сом бўлган. Орадаги фарқланган устама айбни у қарияларга тўлаб бермаган», — деди Дадабаев.

Изоҳ олиш учун Эрматов билан Kloop.kg боғлана олмади. Бироқ унинг адвокати Самат Каипов Эрматовнинг уйни арзон баҳога сотиб, устама айбни Елизавета Генн билан Виктор Гелезага тўламаганини инкор қилди.

«Улар Эрматовга мурожаат қилиб, устама фоиз билан насия олишган, кейин қарзни тўлай олишмаган. Насиянинг ўрнига улар ўз уйларини ўтказиб беришган. Кейин Эрматов қарзни ёпиш учун уйни сотган. Агар уларга устама фоизни тўлаб бермаган бўлса, унда улар фуқаровий асос билан судга мурожаат қилишсин. Эрматовнинг уйни сотиши — бу унинг ҳуқуқи. У устама фоиз билан насияни фойда топиш мақсадида бермоқда», — деди Каипов.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Эрматов уйга ноқонуний кириш ва қарияларга зўравонлик кўрсатиш бўйича айбини тан олди.

«Уларга шавқатсиз муомала қилиш бўйича жиноий иш қўзғалган, бироқ муддати ўтиб кетганлиги сабабли иш ёпилган», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Александра Ли