Кайрат Примбердиев “Голос”нинг финал босқичига ўтди [+видео]

934

Қирғиз қўшиқчиси  Кайрат Примбердиев Россиянинг Биринчи каналида ўтказилган “Голос” лойиҳасининг финалига ўтди. У «Орзудаги қизлар» мюзиклидаги 'And I Am Telling You I'm Not Going' қўшиғини ижро этган.

Кайрат Примбердиев ўз рақиби Олег Кондраковни ортда қолдириб “Голос”нинг финалига йўлланма олди. Миллий овоз беришда Кайрат 58.8 фоиз, маслаҳатчиси Дима Биландан эса 60 фоиз овоз олган.

Қирғиз қўшиқчиси ярим финалда 'And I Am Telling You I'm Not Going' қўшиғини ижро қилган. Мазкур қўшиқ Женнифер Хадсон томонидан 1981-йилдаги «Орзудаги қизлар» мюзиклида ижро қилинган.

Кайрат шунингдек ўз рақиби Кондраков ҳамда мусиқачи Николай Носков билан Носковнинг «Паранойя» қўшиғини ижро қилган.

Аввалги босқичлардан фарқли равишда ярим финалда ғолиб СМС-овоз бериш билан аниқланади. Маслаҳатчининг берган бали телетомошабинларнинг овозлари билан қўшилиб ҳисобланади. Овоз бериш натижалари билан ҳар бир маслаҳатчининг жамоасидан бир нафар иштирокчи финалга йўлланма олади.

Финалда жамоаларнинг маслаҳатчилари ўзаро мусобақага чиқади. Ҳар бир командадан финалга ўтган қўшиқчи ўз маслаҳатчиси билан дуэт ижро қилиб, икки қўшиқни ўзи ёлғиз куйлайди. Финал эгаси шунингдек томошабинларнинг овози билан ҳам аниқланади.

Бу  2012-йилдан бери “Биринчи каналда” берилаётган “Голос” вокал танловининг бешинчи мавсуми. Мазкур кўрсатув Голландиянинг «The Voice of Holland» лойиҳасининг ўзлаштирилган тури бўлиб саналади.

Лойиҳага мутахассис мусиқачилар иштирок этиб, хоҳлаган мусиқий жанрда ўз санъатларини кўрсата олишини ҳакамларга исботлашади. Танловга қатнашувчилар чорак финал, ярим финал ва финал босқичига қадар ҳам уч босқичдан ўтишлари керак бўлади.

'And I Am Telling You' Женнифер Хадсон ижросида