Табиб Зайналиев одамларни ноқонуний даволашни давом эттирмоқда

764

Клиникасини ёпилишини кутган Хашим Зайналиев одамларни ноқонуний даволашни давом эттирмоқда. Қолаверса, табиб шифокорлар билан онлайн-режимда маслаҳатлашиб, «Фейсбук»да ўз ишидаги айрим ҳолатлар кўрсатилган видеони эълон қилмоқда. Табибнинг беморлари клиникани ёпманглар деган илтимос билан президентга ва парламент депутатларига видео орқали мурожаат қилишган.

Хашим Зайналиевнинг қўл остида даволанган аёлнинг ўлими бўйича жиноий иш судга оширилган. Унинг клиникаси ёпилиши керак, бироқ унга бинонинг ижара шартномаси муддати тугашигина сабаб. Соғликни сақлаш министрлиги ва ИИМ клиникани ёпиб, беморларни куч билан олиб қолишоляпти.

Табиб «Фэйсбук»да ишидаги айрим ҳолларни ва ўз беморларининг видео мурожаатларини эълон қилмоқда. Улар президентга ва депутатларга мурожаат қилиб, табибнинг клиникасини ёпмасликни илтимос қилишмоқда.

Зайналиев «Фейсбук»да очиқ тиббий гуруҳга кириб, бу гуруҳдаги асл шифокорларнинг аччиғига тегди.

«KG ВРАЧИ — сообщество работников здравоохранения Кыргызстана» тиббий гуруҳидаги шифокорлар билан ўз ишидаги «ноодатий» вазиятларни бўлишиб, икки видео эълон қилди. Биринчисинда олти литр заара(сийдик), иккинчисида унинг клиникасида даволанган бемор аёл тасвирга олинган. Зайналиевнинг сўзларига кўра, бемор аёлнинг қовуғида шунча сийдик бўлган.

«Ҳурматли шифокорлар! Бугун бизнинг клиникада ғаройиб воқеа бўлди. Биз менда даволанган бемор аёлнинг қовуғидан сийдик йўли орқали 6 литр сийдиқ олдик. Қовуққа шунча сийдик сиғиши мумкинми?» — деб ёзади у видео остига.

Зайналиев тиббиёт мутахассисларидан унинг қўл остида даволанаётган бемор аёлга ёрдам беришни илтимос қилган.

Барчага таниқли «KG ВРАЧИ» гуруҳида икки хил фикр пайдо бўлди. Айримлари табибни гуруҳдан чиқаришни талаб қилишса, бемор аёлнинг касаллигини билишга ҳаракат қилишади.

Табибга ёрдам бергиси келганлар бундай ҳоллар «кўкрак безидан ўсмасини» эмас, синчиковлик билан текшириладиган бошқа касаллик белгисидан келиб чиқишини унга тушунтиришди.

Зайналиевони танқид қилганлар унинг «даволашини» фашист Освенцим концлагеридаги экспериментлар билан солиштириб, у қонун олдида ҳам жавоб бермаганлигидан ғазабланишди.

Табиб ва қонун

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати раҳбари Елена Баялинова Kloop.kgга Зайналиевнинг клиникасини ёпиш аҳаракати беморлар сабабли амалга ошмай қолганини айтди.

«Бу осон иш эмас, у министрликка бўй сунмайди, шу сабабли унинг клиникасини биз ёполмаймиз. Бу иш билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари шуғулланишмоқда, бироқ уларга ҳам бунинг учун жабрланган беморларнинг аризалари керак», — деди у.

Қирғизистонликлар ҳавфсизлигини таъминлаш учун табибнинг клиникасини ёпиш бўйича самарасиз ҳаракатдан кейин соғликни сақлаш министрлиги яхши хусусий клиникани қандай аниқласа бўлишини тушунтирган билдирув тарқатган.

ИИМнинг матбуот маркази ходими Эрнис Осмонбаев беморлар қонунни бажаришга тўсқинлик қилишаётганини тан олди.

«Унда асосан ўсманинг сўнги босқичидаги беморлар даволанади. Улар унга ишонишгани учун ариза ёзишмайди. Биз бу клиникани куч билан ёпиш учун ҳам борганмиз. Бироқ онкологик беморлар клиникани ёптиришмаган, уларни куч билан олиб чиққан яхши болбой калмак», — деди у.

Осмонбаевнинг сўзларига кўра, Кўк-Жарда Зайналиев клиникасига уйини ижарага берган бинонинг эгаси у билан бўлган келишувдан бош тортди.

«Шу ой давомида клиника ёпилади, сабаби улар бинони бўшатиши керак. Унга бошқалар ҳам бинони ижарага беришмаса керак, унинг ким эканлигини ҳамма билади», — деди у.

Зайналиевга қарши жиноий иш қўзғалган, яқинда у судга ўтказиб берилади.

«Унинг қўл остида даволанаётган бемор аёл операция вақтида вафот этган эди. Бу иш якунланмаган, давом этмоқда. Яқинда мазкур иш судга ўтказиб берилади», — деди Осмонбаев.

Ўзининг ғаройиб даволаш усуллари билан машҳур табиб Хашим Зайналиевонинг клиникаси 1-январда ёпилади.

Бу йил июлда Зайналиев ўзи даволаётган бемор аёлнинг кўкрак безини наркозсиз кесиб олган. У аёл операция хонасида вафот этган. ОАВлари табиб бемор аёлнинг кўкрагига игна сайганини ёзишган — ундаги эритманинг таркиби номаълум.

Бундан ташқари табибнинг тиббий фаолиятига руҳсат берган лицензияси йўқ ишлаб келмоқда. Унинг тиббиёт бўйича билими ҳам йўқ.

Муаллиф: Александра Титова