«Реал Мадрид» дунё клублари ўртасидаги чемпионатда ғолиб бўлди

802

Чемпионатдаги японларнинг «Касима Антлерс»ига қарши финал ўйини испан грандининг фойдасига 4:2 ҳисобида якунланди.

Асосий вақт охирлаганда табло 2:2 ҳисобида дурангни кўрсатиб турган, бироқ қўшимча вақтда яқинда дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Мадрид «Реал»нинг ҳужумчиси Криштиану Роналду учинчи голни киритиб, ўз клубини жаҳон чемпионатининг тарихидаги иккинчи кубогига олиб чиқди.

Мадридликлар ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Тўп рақибининг дарвозасига тегиб қайтгандан сўнг Карим Бензема қайта тепиб гол киритди.

Сурат: The Sun
Сурат: The Sun

Ўйин давомида устунлик қилиб келаётган испанликлар дастлабки қирқ беш дақиқадан кейин бир оз суст ўйин олиб боришганда турнир эгаси бўлган японлар вазиятдан фойдаланиб сўнги дақиқаларда гол киритишди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Танаффусдан кейин «Касим Антлерс»нинг футболчилари ўзига ишониб, дастлабки дақиқаларда ҳужумга ўтишди. Тўп киритишга икки марта бесамар ҳаракатдан кейин учинчиси самарали бўлди. Япон клубининг ярим ҳимоячиси Сибасаки Гаку иккинчи голни киритиб, жамоасини 2:1 ҳисобига олиб чиқди.

Сурат: Esportes
Сурат: Esportes

60-ҳакам «Касима» дарвозасига пенальти тайинлаб, Криштиану Роналдунинг тўпи нишонга тегиб, дарвозабон ҳеч нарса қила олмай қолди ва ҳисоб 2:2га етди.

Ўйиннинг асосий вақти битгунча икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатиб, бир-бирига кетма-кет ҳужум уюштиришди, бироқ асосий вақт ичида ҳеч бири турнир ғолиби бўлолмай, ўйин қўшимча вақтга ўтди.

Сурат: Mirror
Сурат: Mirror

Қўшимча вақтнинг биринчи 15 дақиқасида «Касима»нинг тинимсиз ҳужумига қарамасдан «Олтин тўп» эгаси Криштиану Роналдунинг икки голи сабабли «Реал» олдинга чиқиб, ҳисоб 4:2 етди.

Ҳолдан тойган «Касима Антлерс»нинг футболчилари ўйиннинг сўнги ўн беш дақиқасида ҳеч нима қила олишмади.

Сурат: FIFA
Сурат: FIFA

«Реал Мадрид» дунёнинг клублар чемпионатида иккинчи марта бош совринга эришмоқда. Зинедин Зидан жанда жок утушсуз сериясини давом эттириб келмоқда, у энди Роналду дунёнинг клублар чемпионатида кетма-кет уч гол киритишга эришган Пеледан кейинги иккинчи футболчи бўлиб қолди.

Қизиғи шундаки, бу финал — 2016-йили «Реал» учун учинчиси бўлди, учинчи марта мадридликлар ўйинни қўшимча вақтгача етказиб, бу ерда рақибидан ғолибликни тортиб олишмоқда.

Дунёнинг клублар чемпионатининг кубоги — 2016-йилда «Реал» учун учинчиси. Май ойида Мадрид клуби Чемпионлар лигасини, шундан сўнг УЕФАнинг Суперкубогини ютиб олган.

Сурат: Eurosport
Сурат: Eurosport

Клублар орасида чемпионат кубогини ютиб олиш бўйича мадридликлардан «Барселона»гина — уч марта — ўтиб кетган. Ҳаммаси бўлиб Европа клублари бу турнирни 10 марта ютиб олишган, жанубий америкаликлар тўрт марта ютишган, қитъаларнинг ҳеч бири бир марта ҳам юта олмаган.

Турнир Японияда декабрнинг 8идан 18игача ўтди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Асосий сурат: Reuters