Диққат қилинг: Мазкур матнда ҳақиқат нотўғри талқин қилинган.Kloop.kg таҳририяти ўз ўқувчиларидан ҳамда Марказий сайлов комиссиясидан нотўғри берилган маълумт учун кечирим сўрайди.
Хатолик шундан иборатки Марказий сайлов комиссияси ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг шикоятини уни тўғатмасликдан эмас, мажлис учун кворум йиғилмаганли сабабли кўрилмаганидадир.
Карасартованинг аризасини кўриб чиқиш кейинги кунга қолдирилди.
МСК йиғин ўтказиб, унда маҳаллий кенгашларни сайлаш ва референдум бўйича аризларни текширди. Йиғинни ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани эшитмай битиришди. МСК унинг арзларига эътибор қаратмагани маълум бўлди.
Марказий сайлов комиссияси 18-декабрда йиғин ўтказиб, унда Қирғизистон сайлов участкаларига келган шикоятларни ўқиб, кўриб чиқди. Йиғин натижасида Қораболта шаҳрида партияларнинг бири олган овозлар «сайловчиларга босим кўрсатилганлиги учун» бекор қилинди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг сўзларига кўра, марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартиришларни киритишга қарши чиққан тарғибот гуруҳининг мурожаатига ҳам қарши чиққан эди. Ўз аризасида гуруҳ кўплаган қонун бузишларга боғлиқ референдум бўйича овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб қилган.
Ярим соат давомида Рита Карасартова мурожаатни қабул қилиш учун навбат кутиб турди, бироқ МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова ҳуқуқ ҳимоячисига сўз бермай йиғинни тугатди.
Карасартованинг нима учун аризаларни кўриб чиқмадинглар, деган саволига МСКнинг вакиллари «ариза бугунги регламентга кирмаган» деб жавоб беришди.
Натижада ҳуқуқ ҳимоячиси МСКнинг ходимлари билан бирга бинодан чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Қарши чиққан тарғибот гуруҳининг мурожаати
Карасартова овоз беришдаги қонун бузилган вазиятлар тўғрисида ҳисоботларни эсга олишни ва Конституцияга киритилган ўзгартиришлар бўйича референдумни ўтмади деб қабул қилишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси референдумгача фуқаролар билан жамоатчиликда очиқ маслаҳат, муҳокама ва диалог бўлмаганини билдирди. Референдум санасини тайинлаш референдум тўғрисида конституциявий қонунларни бузиш билан ўтган, сабаби референдумни тайинлаш муддатлари бузилган.
«Тарғибот жараёни бошлангандан кейин уни қўллаган ва қарши чиққан гуруҳларга бир хил шароит яратилмаган. Қарши бўлган гуруҳни маъмурий биноларга киритмай, талабалар билан учрашувларни йўқ қилишди.
Қарши чиққан гуруҳлар вакилларига кузатиш юриб, фуқаролар билан бўлган учрашувларга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари келиб, ўзларини «ўқитувчи» деб таништириб, рўйҳатга олиш варақаларини суратга тортишга ва қарши чиққанларнинг тарғиботини эшитгани келган одамларни қўрқитиш мақсадида ҳисоблаб қолишга ҳаракат қилишган», — деб ёзади у «Фэйсбук»даги ўз саҳифасига.
Карасартова айрим депутатлар Конституциянинг фойдасига иш вақтида тарғибот қилишганини ёзмоқда. Унинг сўзларига кўра, Бишкек мактабларидаги карантин ҳам ўқитувчиларни референдумга тарғибот учун жалб қилиш сабабли эълон қилинган.
«Президент овоз берилган куни референдум тўғрисидаги қонунни 22 ва 23 моддадалирини қўпол турда бузди, амалда 30 фоизлик иштирокни таъминлашга буйруқ берди», — деб ёзади Карасартова.
Карасартова олий ўқув юртининг ўқитувчилари талабаларни сайловда ва референдумда овоз беришга мажбурлаб юришган деб ҳисоблайди.
«Ижтимоий тармоқларда кузатувчи суратга олгани бюллетеннинг расим кенг тарқалган. Бюллетенда: «Мени қийнаб олиб – ҚАРШИ» деб ёзилган. Кучли босим бўлганига қарамай, ҳар бир учинчи талаба қарши овоз берди», — деб ёзади Рита Карасартова.
Конституцияга ўзгартиришларни киритишга қарши тарғиботчиларнинг фикрича, овоз беришда ўқитувчиларга, тиббий ходимларга, ижтимоий ёрдам пули оладиганларга босим ўтказилган.
«Психоневрология интернатларнинг яшовчиларига референдум олдидан зудлик билан ва танлаб паспорт беришди. Референдумда овоз беришга энг итоатгўйларини ва «назоратга бош эгувчилари»га олиб боришди. Мустақил иш тутвчиларга эса паспорт берилмади», — деб айтилади Рита Карасартованинг билдирувида.
Муаллиф: Александра Титова