"Отанинг васияти" фильми "Оскар"нинг қисқа рўйхатига кира олмади

721

Режиссёрлар Бакит Мукул билан Дастан Жапарнинг «Отанинг васияти» кинофильми «Оскар» кино мукофотининг қисқа рўйҳатига кира олмади. Сентябрда фильм Монреаль кинофестивалининг «Олтин меридиан» мукофотини олган.

Американинг Hollywood Reporter нашри «Оскар» кино мукофотининг қисқа рўйхатига кирган фильмларни эълон қилади. Қирғизистон фильми бу рўйхатдан жой ололмади.

«Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясининг қисқа рўйҳатига ўнга яқин давлат кирди — улар россиялик режиссёр Андрей Кончаловскийнинг «Жаннат» фильми ва Австралиядан, Германиядан, Даниядан, Эрондан, Канададан, Норвегиядан, Швейцариядан ҳамда Швециядан юборилган фильмлар.

Тўққиз фильмнинг ичидан бештаси мукофотга кўрсатилган бўлиб, уларнинг қайси фильмлар экани 24 январда маълум бўлади. «Оскар»ни топширишнинг 89-маросими эса 2017 йилнинг 26 февралида Лос-Анджелесда ўтади.

Қирғизистондан борган «Отанинг васияти» фильми кино мукофотининг узун рўйхатигагина кирди, унга бошқа ўлкалардан келган 84 фильм ҳам кирган.

Фильм продюсери Талант Толобековнинг сўзларига кўра, фильм Монреалдаги «Олтин меридиан» кино фестивалида бош совринни ютиб олгандан кейин «Оскар» билан «Олтин глобус» узун (умумий) рўйхатига қўшилган.

«Бу қирғиз кинематографияси тарихида ҳам, бизнинг ўлка тарихида ҳам биринчи марта бўлмоқда. Уюштирувчилар ўзлари ташаббус кўтариб, бизнинг фильмни олдиришди. Қирғизистон учун бу танилишнинг дастлабки жиддий ҳаракати», — деган у октябрнинг бошида Kloop.kg билан бўлган суҳбатининг бирида.

«Отанинг васияти» фильми АҚШда ота-онаси билан бирга 15 йил яшаган йигит  тўғрисида ҳикоя қилади. У Америкада вафот этган отасининг сўнги ўтинчини бажариш учун Қирғизистондаги ўз қишлоғига келади.

Қирғизистонда у уйи билан чорваси қаровсиз қолганини, отасининг укаси билан қариндошлари қишлоқдан кетиб қолишганини билади. Фильм қаҳрамони қаровсиз қолган уйни қайта тиклаб, отасининг қарзларини тўлайди.

Кунларнинг бирида отаси учун турмада ўтириб чиққан бир қариндоши келади. Бу учрашув бош қаҳрамон ҳақиқатдан ҳам нима васият қилгани тўғрисидаги саволга жавоб бўлади.

Муаллиф: Александра Титова