Қирғизистон вилоятларида 60 мактаб карантинга ёпилди

997

Билим бериш министрлигининг маълумоти бўйича тумов ва ЎРВК сабабли вазият ҳамон эпидемияли кўринишда бўлмоқда. Ҳудудлардаги 60 мактабда ва 19 болалар боғчасида карантин узайтирилди.

Қирғизистон вилоятларида карантин узайтирилди. Сабаби — ЎРВК эпидемияси.
Соғликни сақлаш министрлигининг маълумоти бўйича ҳудудлардаги мактабларда ва болалар боғчаларида касаллик билан оғриганлар кўпайди. Ҳозирча карантин уч кундан беш кунгача 60 мактабда ва 19 болалар боғчасида узайтирилди.
Бишкекдаги мактаблар билан болалар боғчалари ва ҳудудлардаги бошқа ўқув масканлари аввалги тартибда ишламоқда. Дарслар 12-декабрда бошланди. Боткен вилоятида бирорта ҳам таълим даргоҳи карантинга ёпилмаган.
«Бишкек мактабларида дарслар бошланди. Бироқ республика бўйича мактабларни ҳам, болалар боғчаларини ҳам карантинга ёпишга тўғри келди. Санэпид назорат ходимлари бизга вилоятлардаги мактабларда ва болалар боғчаларида касаллар кўпайганини хабар қилишди. Карантин яна 3-5 кунга эълон қилинди, бироқ қайси вилоятда [карантин қанча муддат бўлишини] кузатиш қийин», — деди Соғликни сақлаш министрлигининг ходими Айзура Чикинова.
Билим бериш министрлигининг маълумоти бўйича Қирғизистоннинг турли вилоятларидаги 60 мактабда ва 19 болалар боғчаларида карантин эълон қилинди.
Талас вилоятида карантинга 29 мактаб ва 17 болалар боғчаси: Талас районида 28 мактаб ва 9 болалар боғчаси, Манас районида бир мактаб ва Талас шаҳридаги 8 болалар боғчаси ёпилди.
Ўш вилоятида карантинга Аравон районидаги бир мактаб ёпилди.
Иссиқ-кўл вилоятида карантинга 10 мактаб ва бир бола боғча: Иссиқ-кўл районида 9 мактаб, Оқсув ва Тон районларида бир мактаб ёпилди. Карантинга ёпилган бола боғча Жети-Ўғуз районида.
Чуй вилоятида карантинга 18 мактаб ва бир бола боғча: Сокулук районида – беш мактаб, Панфилов районида – 11 мактаб ва бир бола боғча, Москва районида – икки мактаб ёпилди.
Жалолобод вилоятида Чаткал районидаги бир мактаб карантинга ёпилди.
Норин вилоятида Норин районидаги бир мактаб карантинга ёпилди.
Соғликни сақлаш министрлиги билдиришича, ЎРВКи билан оғриганларнинг сони ўтган йилги статистикадан ортган.
Йил бошидан бери тумов ва ЎРВК билан 144 минг одам оғриган, энди эпидемия мавсуми бошлангандан бери мурожаат қилганлар бир неча марта кўпайди.
ЎРВК билан оғриганларга қандай чора кўриш керак?

ЎРВК — ўзи соғаядиган касаллик.

Антибиотиклардан фойдаланиб бўлмайди, сабаби вирусли касалликка қарши уларнинг таъсири йўқ. Тез ёрдам шифокорлари болаларга ацетилсалицил кислотасини (аспиринни) бериб бўлмаслигини тушунтиришмоқда.
Айрим ҳолларда антибиотикни педиатр ёки терапевтгина тавсия қилади.
Тана ҳарорати кўтарилган болалар енгил кийиниши керак. Уларни иссиқ ўраб-чирмаб бўлмайди.
Шифокорлар иссиқни тушурувчи кучсиз дорилар билан ва хона ҳароратидаги сувни тез-тез суртиш билан тана ҳароратини туширишни тавсия қилишади.
Иссиқни тушурувчи дорилар, бурун битишини енгиллаштирадиган томчилар билан спрейларни, йўталга қарши микстуралар билан оқайнатмалардан фойдаланса бўлади.
Касал бўлган ҳолларда суюқликни: шарбатларни, морсларни ва малина, асал ёки лимон қўшилган иссиқ чойни кўп ичиш керак. Касаллик вақтида ҳар куни 3-4 литр суюқлик ичиб туриш керак.
Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб тўшак режимини сақлаш керак. Агар юқорида сўз бўлганларнинг барчаси ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Муаллиф: Александра Титова