Тирбандликлардан ҳоли йўл, бепул Wi-Fi ва аҳлоқий кодекс. Партиялар бишкекликларга қандай ваъдалар беришганди?

758

Беш партия — КСДП, «Республика — Ата-Журт», «Онугуу-Прогресс», «Мекеним Киргизстан» ва «Киргизстан» — Бишкек шаҳар кенгашининг сайловида ғолиб бўлишди. Бу партиялар қандай ваъдалар беришди ва агар сиёсатчилар айтган сўзларини бажаришса, Бишкекнинг кўриниши қандай бўлиши керак?

Маҳаллий кенгашларни сайлаш Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум билан бирга 11-декабрда ўтди. Бишкекда беш партия 7 фоизлик босқичга етиб, шаҳар кенгашига ўтди.

Бишкек шаҳар кенгашида партияларнинг ўрин тақсимоти:

1

КСДП

0

Қирғизистон социал-демократиялар партияси (КСДП) барчасидан кўп овоз олиб, 24 фоизга эга бўлди. Биринчи ўринда эканлигига қарамай, социал-демократлар 45 ўринни Бишкек шаҳар кенгашида саккиз ўриндан ажради, энди уларнинг 13 депутати бўлади.

КСДПнинг барча ваъдалари бажарилса нима бўлади:

  • Янги чиқинди полигони пайдо бўлади;
  • Ҳозирги ташландиларнинг ўрнига дарахт экилади;
  • 70 кўча таъмирланади;
  • Парклар ва Ботаника боғлари қайта ьтикланади;
  • Қор куровчи машиналар сотиб олинади;
  • Яна 10 минг кўча чироқлари ўрнатилади;
  • Автобусларда ва троллейбусларда электрон чипталар бўлади;
  • Бишкекнинг аниқ режаси қабул қилинади;
  • Шаҳардаги сугат яхши йўлга қўйилади.

«Республика — Ата-Журт»

2

Бу партия Бишкек шаҳар кенгашида иккинчи ўринни олиб, КСДПдан 1 фоизгина ортда қолди — партияга сайловчиларнинг 23 фоизи овоз берди. «Республика — Ата-Журт» депутатлари 12 ўринни эгаллаб, бу аввалгидан бир ўринга кўп.

Агар «Республика — Ата-Журт» ваъдасини бажарса:

  • Ким кўп йўл қурса, ўша транспорт солиғини кўп тўлайди;
  • Биноларнинг сейсмик бардошлилиги текширилади;
  • Вояга етмаганларга ичкилик ва тамаки сотганлар қамалади;
  • Кечки соат 10дан кейинги салютлар таъқиқланади;
  • Бишкекда автотўхташ жойлари кўпаяди;
  • Тез ёрдам 7 дақиқада етиб келади;
  • Давлат ходимлари фуқароларга қўпол муносабатда бўлганлиги учун жарима тўлайди;
  • Кўп қаватли уйлардаги лифтларнинг барчаси янгисига алмаштирилади;
  • Давлат ипотекаси фуқароларга мос бўлади.

«Онугу-Прогресс»

3

«Онугуу-Прогресс» сайловчиларнинг 15 фоиз овозини олди, энди партия Бишкек шаҳар кенгашида 8 ўрин олади. «Өнүгүү-Прогресс» номзодлари шаҳар кенгашининг аввалги таркибида бўлмаган.

Бу партия нималарни ваъда қилган:

  • Транспорт харитаси тузилади;
  • Пойтахтда кўп қаватли автотўхташ жойлари пайдо бўлади;
  • Иккинчи даражадаги йўллар таъмирланади;
  • Бишкекнинг бюджети кўпаяди;
  • Муниципал мулкнинг онлайн-базаси тузилади.

«Мекеним Кыргызстан»

4

Бу партия сайловчиларнинг 12 фоиз овозини олиб, Бишкек шаҳар кенгашида 7 депутати ишлайдиган бўлди. «Мекеним Кыргызстан» шаҳар кенгашининг аввалги таркибида бўлмаган.

Партия Бишкекда нималар қилишга ваъда берди:

  • Кичик ва ўрта тадбиркорлик ривожланади;
  • Мактаб ўқувчилари жамоат транспортларида бепул юради;
  • Болалар боғчасини очганларга имтиёзлар берилади;
  • Ёш шифокорларга турар-жой берилади;
  • Барча мактаблар ва касалхоналар таъмирланади;
  • Қариялар ва ногиронларга ўз уйида хизмат кўрсатилади.

«Кыргызстан»

5

«Кыргызстан» партиясининг 5 депутати ўрин эгаллайди. Бунинг учун сайловчиларнинг 9 фоизи овоз берган. Бу вақтгача «Кыргызстан» Бишкек шаҳар кенгашининг таркибига кирмаган.

Партия Бишкекда нималар қилишга ваъда берди:

  • аҳоли пунктлари пойтахт билан бирга ривожланади;
  • Янги касалхоналар ва болалар майдончалари пайдо бўлади;
  • Аҳоли истиқомат қиладиган жойларга кузатув камералар ўрнатилади;
  • Бишкекда бепул Wi-Fi ҳудудлари бўлади;
  • Бишкек аҳолисининг ахлоқ кодекси пайдо бўлади;
  • Стадион ва концерт зали пайдо бўлади;
  • Марказ бозорлардан, савдо марказларидан ва давлат идоралридан бўшатилади.

Муаллиф: Алина Пак