Ўш мэрининг давлат рақами тақилган автомобил йўл хавфсизлик қоидасини бузди

818

Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири Ўш шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаевнинг давлат рақамлари қадалган автомашинаси қизил чироқда ўтиб кетганини тасвирга олган. Ўш милицияси видеодаги давлат рақамини танимаётганини билдирди.

Йўл қоидаси бузилганлиги тўғрисидаги видео «АКИпресс» сайтида эълон қилинган — унда Ўш мэрининг 0001 ZA рақамли «Тойота Лэнд Круизер 200» автомашинаси қизил чироқда ўтиб кетаётгани тасвирга олинган. Бу русумдаги автомашина мэрга ноябрь ойининг бошида Хитой эчилиги совға қилган.

Ўш мэриясининг матбуот котиби Гулжамал Жороева видео шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаевни ёмонотлиқ қилиш учун тасвирга олинган деб ғисоблайди.

«Видео референдумдан кейин эълон қилинди. Буни сиёсий манфаатдор киши қилган. Атайлаб уни [мэрни] номини қоралаш учун», — деди у.

http://

Кадирбаев ўз жавобида автомашина учун жавобгарликни олмаслигини, ҳайдовчи йўл қоидасини бузса, қонун олдида жавоб бериши кераклигини билдирди.

«Албатта, менинг автомашинамни пақами 0001 ZA. Бироқ мен ҳайдовчи учун жавоб бермайман. Назорат милицияси бор, ҳайдовчига исбатан ўшалар чора кўрсин. У оддий ҳайдовчи, бошқалардан фарқ қилмайди. Агар қонунни бузган бўлса, қонун бўйича жавоб берсин», — деди мэр.

Бу машина муниципал мулк эканлигини қўшимча қилди. У агарда ҳайдовчи йўл ҳавфсизлиги қоидасини бузса, у билан уни хизматга олган кишилар — масалан, Ўш мэрияси гаражининг директори шуғулланиши керак деб ҳисоблайди.

«ДАН рақамни аниқлай олмаган. Мени қандай алоқам бор? Автомашина — муниципалитет мулки. Гараж директори кўриб чиқсин. Уни ишга олган масъул шахслар бор. Қоидани бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. ДАН исботлаб, жарима солиши керак», — деди Кадирбаев.

ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков Kloop.kgга милиция ходимлари тасвирга олинган янги автомашинанинг рақамини ҳақиқатдан ҳам таниша олмаганини айтди.

«[назорат милициясининг ходимлари] бу видеони кўриб чиқишди. Бироқ рақам ҳақиқатдан мэрга тегишли эканлигини аниқлаша олмаган. Ҳайдовчи ҳам автомашина унга тегишли эмаслигини айтибди. Ҳозир улар видеодаги автомашинани қидиришмоқда, балки  бошқа автомашина бўлиши ҳам мумкин», — деди у.

«Тойота Лэнд Крузер 200» русумидаги автомашина Қадирбаевга Хитой элчилиги томонидан совға қилинган.

Бундай комплектациядаги автомашинанинг бозор баҳоси тўрт миллиондан етти миллион сомгача. Бу моделдаги йўлтанламас Ўш авто ишқибозларининг орасида кенг тарқаган русум эмас.

Муаллиф: Дастан Умоттегин