Россиянинг “РусГидро” энергохолдинги Қирғизистондаги Юқори Норин ГЭСларининг ҳамда “Қамбар Ота-1” ГЭСининг қурилишига сарфланган 36 миллион долларни қайтариб олгиси келади. Маблағни қайтариш масаласи икки давлат ўртасидаги шартнома бекор қилингандан сўнг келиб чиқди.
Россиянинг “РусГидро” холдингининг раҳбари Николай Шульгинов унинг ширкати Қирғизистондаги Юқори Норин ГЭСларининг ҳамда “Қамбар-Ота-1” ГЭСининг қурилишига сарфланган пулни қайтариб олиш учун халқаро арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин эканини билдирди.
“Бу мавзу борасида барча даражаларда, Энергетика минстрлиги орқали ҳамда бошқа каналлар билан ишламоқдамиз. Агарда пулни қайтариб олаолмасак, судлашамиз, жумладан халқаро арбитражни ҳам жалб қиламиз. Бошқача айтганда Қирғизистон давлати билан судлашамиз”, — деган Шульгиновнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС ахборот агентлиги.
Унинг айтишича, гап 35-36 миллион доллар ҳақида бориши мумкин. Шартнома бўйича, қурилиш тўғрисида келишимни бекор қилгандан сўнг Қирғизистон “РусГидро”га қурилишга сарфлаган пулни тўлаб беришга масъул.
Қирғизистоннинг лойиҳадан чиқиши
Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаев 2015 йилнинг 24 декабридаги йил якунига бағишланган матбуот конференциясида Россия томон кризис боис “Қамбар-Ота-1” ГЭСининг ҳамда Юқори Норин каскадининг қурилишини битира олмаслигини билдирган.
“Бу келишувларни Россия тараф объектив сабаблар ортидан бажара олмайди деб ҳисоблайман. Бу ерда Россия ҳукуматини айблаш ҳам қийин, у пайтда [2012-йили] вазият бошқача бўлган, ҳозир бошқа”, — деб билдирган Алмазбек Атамбаев.
2016 йилнинг январида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Юқори Норин ГЭС каскадининг ҳамда “Қамбар-Ота-1” ГЭСининг хамкорликдаги қурилиши бўйича Россия билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳақидаги қарорга қўл қўйган.
Пулни аудитдан кейин тўлаймиз
Миллий энергохолдинг Юқори Норин ГЭС каскадининг ҳамда “Қамбар-Ота-1” ГЭСининг қурилишига сарфланган пулни Қирғизистон халқаро аудитдан кейин тўлаб беришини билдирди. Расмий турда икки давлат ўртасидаги келишувнинг харакати 2016 йилнинг 9 августидан бошлаб тўхтатилган.
Келишув бўйича, Россия Қирғизистонда ГЭС объектларини солиб бериши керак эди, лекин қурилиш чўзилиб кетгани учун қирғиз ҳукумати келишимдан бир тарафли чиқиб кетган.
Келишувнинг пунктларидан бири келишимдан бир тарафли чиқиб кетган томон бошқа томоннинг чиқимларини тўлаб беришга мажбур эканини таъкидлайди.
Депутатлар комиссияси Норин вилоятида қурилган объектларнинг баҳоси икки баробар баланд кўрсатилган деган хулосага келди. Депутатлар ҳукуматдан қурилишга кетган харажатга халқаро аудит ўтказишни илтимос қилишди.
Қурулиш лойиҳаси
Россия билан Қирғизистоннинг ўртасидаги келишимга 2012 йилнинг 20 октябрида Бишкекда қўл қўйилган. Унинг шартлари бўйича, тарафлар ГЭС каскадини бирдек шартда қуришга тегишли эди. Объектлар фойдаланишга берилгандан кейин ҳам айни принцип сақланар эди.
Юқори Норин ГЭС каскадининг қурулиши Россиянинг Қирғизистондаги энг кўламли лойиҳаси бўлиб қолди.
Муаллиф: Александра Титова