Такси ҳайдовчилари билан милиция ходимларининг муштлашуви: Ҳайдовчилар безориликда айбланиб, милиция ходимлари жабрланувчи бўлиб чиқди

760

Ҳукумат милиция ходимлари билан оммавий муштлашувга қатнашган икки такси ҳайдовчи бебошлик қилганлиги ҳамда ҳукумат вакилларига ҳужум қилганлиги учун айбланди. Қўлга олинганлар ҳозир тергов изоляторида.

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатда милиция қўлга олинган икки таксистга айб қўйганини айтди.

“Муштлашувни бошлаган киши жиноят жойида қўлга олинган, иккинчи таксист бир неча кундан кейин иғво чиқаришдан қўлга олинди, — деди у.

Унинг айтишича, таксистлар “ҳукумат вакилига нисбатан куч қўлланганлиги” ҳамда “безорилиги” учун қўлга олинган. Агарда милиция ходимларининг ҳаётига хавф туғилган деб топилса, улар жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилга қамалиши мумкин.

Милиция билан “Жорго Такси” компаниясининг такси ҳайдовчиларининг ўртасидаги оммавий муштлашув “Кок-Жар” аҳоли пунктида 6 декабрга ўтар кечаси юз берган. Муштлашувда участка нозири ҳамда патруль бўлимининг икки ходими жабрланган.

ШИИБнинг матбуот хизматининг етакчиси Олжобай Казакбаев аввалроқ Kloop.kgга милиция ходимлари одатдагидек рейд ўтказишганини айтган. Унинг сўзига кўра, таксистнинг автомобили шубҳали кўринган, чунки унда давлат рақами бўлмаган, лекин “Жорго Такси” эканини англатувчи белгилари бўлган.  Милиция ходимлари ҳайдовчининг хужжатини текширмоқчи бўлишган.

Таксининг ҳайдовчиси Мирлан Таалайбеков унга фуқаро кийимидаги номаълум шахслар келиб гувоҳномасини кўрсатиб тинта бошлашганини айтиб берган. У қўрқиб кетиб хавф тугмасини босиб юборгандан кейин кўп ўтмай воқеа жойига унинг ҳамкасблари етиб боришган.

Бишкек ШИИБ оммавий муштлашувга 200-250га яқин такси ҳайдовчилари иштирок этганини айтмоқда. “Жорго Такси”нинг бош директори Алтинбек Каримов таксистнинг тарафини олиб, Zanoza.kg нашри билан бўлган интервьюда муштлашув бўлган ерда 57 нафаргина ҳайдовчи бўлганини айтган. У шунингдек рациядан таксист ёрдамга чақираётгани эшитилган аудиоёзувни эълон қилган.

Экспертизанинг хулосасига таяниб ШИИБ такси ҳайдовчисининг Мирлан Таалайбеков наша чеккан деб билдирди. Милиция хожимларининг тести акс натижа берган.

Муаллиф: Алина Пак