Бишкек: Бино томидаги сумалакларни бино эгалари қоқиб тушириши керак

933

Бишкекда бирорта ҳам муниципал ишхона шаҳардаги биноларнинг томидаги сумалакларни қоқиб туширмайди. Мэриядагилар музларни бино эгалари қоқиб тушириши кераклигини айтишди.

Сўнги ҳафтада кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво сабабли шаҳардаги биноларнинг томларини йирик музлар қоплаган. Муз-сумалаклар йўлакчалар ва машина тўхташ жойларининг устида осилиб, шаҳар яшовчиларига хавф туғдирмоқда.

Мэриядагилар Kloop.kgнинг мухбирига музларни ҳокимлар қоқиб тушириши кераклигини билдиришди. Бироқ Свердлов райони маъмуриятининг раҳбари Самарбек Болотбековнинг сўзларига кўра, бюджетда музларни қоқиб туширишга модда қаралмаган.

Болотбеков қиш мавсуми бошланганда район маъмурияти «бино эгаларига атрофдаги жойларни қордан ва сумалакдан тозалаш зарур эканлигин билдиришини» айтди.

«Ҳар бир бино эгаси шундай чора кўриши керак. Мэрия томонидан, район маъмурияти томонидан алоҳида бошқарув йўқ, аниқроқ айтганда уй комитетлари йўқ уйларга ёрдам кўрсатилмоқда», – деди Болотбеков.

Свердлов райони раҳбари йўлакларни ва умумий фойдаланиш жойларини тозалашга ҳар куни «Тозалик» ишхонасидан 110 ходим ва район маъмуриятидан 60га яқин киши чиқишини хабар қилди.

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати етакчиси Гуля Алмамбетова шаҳар соғлиқни сақлаш департаментида жароҳатларнинг турлари бўйича статистика олиб борилмаслигини, аниқроқ айтганда, кимдир тушиб келаётган сумалакдан жабрланганми, йўқлиги номаълум эканлигини билдирди.

«Йўлнинг сирпанчиқлиги сабабли жароҳатланганлар бор, бироқ сумалаклар бўйича бирорта ҳам одам мурожаат қилмаган. Яна бир томони у [соғликни сақлаш департаменти] жароҳатланганларнинг бу турини рўйҳатга олмайди», — деди Алмамбетова.

Муаллиф: Регина Им