Собянин: Қирғизистон муҳожирлари Москва “хавсизлигини оширмайди”

783

Москва мэри Сергей Собянин Қирғизистон муҳожирлари Россия пойтахтининг «хавфсизлигини кучайтирмаслигини» билдирди. У полицияни ва қўшин аъзоларини ноқонуний миграцияни тўхтатишга чақирди.

Собянин бундай фикрни 28-ноябрда ҳуқуқ бузарликни олдини олиш масалалари бўйича шаҳар йиғинида  — бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилди.

У айниқса, ЕОИИ ўлкаларидан, аниқроқ айтганда, Қирғизистондан келган муҳожирларга эътибор қаратди — у Қирғизистон муҳожирлари Москва «хавфсизлигини кучайтирмаслигини» айтди.

«Интерфакс» Собяниннинг сўзига таяниб, Қирғизистондан келган муҳожирлар меҳнат масалаларини келишмай, солиқ тўламай, кўп ҳолларда санитар шароити йўқ енгил саноат зоналарида яшаётганини хабар қилади.

«Шу сабабли Россия ҳукумати билан бирга бу масалани қонун чиқариш орқали ҳал қилишнинг йўлини изламоқдамиз», — деб билдирди Собянин.

Мэр москваликлар ҳукуматдан миграция бўйича тартиб ўрнатишни талаб қилганини кўрсатган жамоат фикрлари савол-жавоблар натижаси эканлигини айтди.

«Турли вазиятлар бўйича ҳозир муҳожирларнинг 40 фоиздан ортиғи шаҳарда ноқонуний ишламоқда. Биринчи навбатда бу Москвада вахтачилар деган номи билан ишлаб юрган, Россияда 90 кундан ортиқ яшаган, шу сабабли рўйҳатдан ўтмаган кишиларга тегишли», — деди Москва мэри.

У Москва полициясидан қўшинлар билан бирга Москвадаги ноқонуний муҳожирликни ошкор қилиш ва тўхтатиш бўйича комплекс тадбирларни ўтказишни илтимос қилди.

Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада муҳожирлик қонунлари бузилган ҳоллар анча камайди. «Бугун ИИМ бир-икки йил аввалгига нисбатан муҳожирларни ўлкадан чиқариб юбориш ёки ўлкага киришни таъқиқлаш каби чораларни кам қўлламоқда», — деди у.

«Бироқ энг самарали натижа — муҳожирлар орасидаги жиноятларни маълум миқдорда, 30 фоизгача камайиши бўлди», — деди шаҳар раҳбари. Унинг сўзларига кўра, аввал Москвадаги муҳожирларнинг улушига барча жиноятларнинг ярмидан кўпи тўғри келар эди.

«Умумий ва асосан, Москва бундан кейин муҳожирлар учун тепсенди короо бўлмаслигини айтса бўлади, бироқ шунга қарамай, биз миграцияни йўлга солиш масалаларини назардан четда қолдиришга ҳаққимиз йўқ», — деди Собянин.

2016-йилнинг январига нисбатан расмий маълумотлар бўйича Россияда 550 мингдан ортиқ қирғизистонлик ишлайди.

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргани сабабли 2015-йилнинг августидан бошлаб Қирғизистон муҳожирлари ишга руҳсат олишини зарурати йўқ. Бу Қирғизистондан Россияга борган муҳожирларни кўпайтириб, уларни рақобатга барқарорлигини оширди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев