Қирғизистоннинг ТИМи Порошенкони аскиялашда алоқаси бор эканлиги тўғрисидаги Киевнинг давосига изоҳ бермаяпти

723

 Ташқи ишлар министрлиги унинг Петр Порошенкони аскиялашга алоқаси бор эканлиги тўғрисида Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголконинг даъвоси бўйича изоҳ бермаган. Даъво россиялик пранкер  Вован Қирғизистоннинг қалбаки президенти Алмазбек Атамбаев билан Порошенконинг сўзлашган суҳбатини эълон қилингандан сўнг қўйилган.

Қирғизистон ТИМининг матбуот хизматининг ходими Чингиз Юнусов Kloop.kgга Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголконинг даъволарига боғлиқ маҳкама «ҳозирча изоҳ бера олмаслигини» айтди.

Святослав Цеголко Қирғизистон ТИМини Петр Порошенкони масхаралашга алоқаси бор деб тушунтирди. Сурат: Антон Наумлюк
Святослав Цеголко Қирғизистон ТИМини Петр Порошенкони масхаралашга алоқаси бор деб тушунтирди. Сурат: Антон Наумлюк

Цеголко Қирғизистон ТИМини унинг ходимлари Петр Порошенкони аскиялашга алоқаси бўлиши мумкин деб айблаган.

Украина президентига “ўйин” уюштиришда Қирғизистон ТИМининг алоқаси бор эканлигини Украинанинг махсус хизматлари олиб борган текширув исботлаганини Цеголко «Фэйсбук» даги ўз саҳифасига ёзиб чиқди.

«Улар [Қирғизистоннинг ТИМи] Қирғизистон президент администрациясидан алоқа телефонларини бериб, сўзлашувни уюштиришга имкон яратишган», — деб ёзди у.

Святослав Цеголко Петр Порошенко билан Алмазбек Атамбаевнинг сўзлашуви тўғрисидаги янгилик Украина президентининг сайтида эълон қилингандан сўнг Қирғизистон ташқи ишлар министрлигининг ходимлари Украина билан бир неча кун давомида алоқага чиқишмаганини айтади.

Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко Порошенконинг фалбаки Атамбаев билан сўзлашган суҳбати ёзувини Вован деган ном билан кўпроқ маълум бўлган россиялик аскиячи Владимир Кузнецов 17-ноябрда эълон қилганига шундай жавоб қайтарди.

Пранкерлар Порошенкони аскиялаши тўғрисида

Россиялик пранкерлар Алексей Столяров ва Владимир Кузнецов Қирғизистон ТИМини ёқлаб чиқди. Сурат: Александр Полегенько / РИА Новости
Россиялик пранкерлар Алексей Столяров ва Владимир Кузнецов Қирғизистон ТИМини ёқлаб чиқди. Сурат: Александр Полегенько / РИА Новости

Лексус деган ном билан кўпроқ маълум бўлган россиялик пранкер Алексей Столяров Украинанинг президенти Цеголкога мурожаат қилиб, Қирғизистон ТИМини ҳимоя қилиб чиқди.

«Майли, у тармоққа чиқиб кетди дейлик, бироқ шуни ҳам одатдагидай қилмай, чиройли қилиб ясаса бўлади. У сени ўлкангнинг президенти, кейин агар у россиялик тақлидчилар билан тортишса, бу абсурддан ҳам баттар. Шунда ҳам шунча нафратланиш билан учинчи давлатни қўшиб сўзласа. Энди унга ҳазил эканлигини тушунтирб қўйинг-да», — деди у «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида.

Бошқа пранкер Владимир Кузнецов аскияни Алексей Столяров билан бирга олиб борганини Россиянинг «МК» нашри билан бўлган суҳбатида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти билан телефон орқали сўзлашаётганда «Порошенко бир оз қизиб олгандай» кўринган.

«Нима бўлганда ҳам Алмазбек Шаршенович Порошенкодан катта бўлса ҳам у суҳбатдошига тезда "сен" деб мурожаат қила бошлади. Айниқса, бизни "қарачи", "эшитиб тур" деган каби сўзлари лол қолдирди. Бир вақтда Петр Алексеевич Қирғизистонни Туркманистон билан алмаштириб олди», — деди Кузнецов.

Кузнецов шунингдек, Интернетга 40 дақиқалик суҳбатнинг 15 дақиқасигина чиқарилганини, сабаби қолгани унчалик қизиқ эмаслигини қўшимча қилди. Бундан ташқари у сўзлашувнинг ёзуви аввал эълон қилинмаганини, сабаби пранкерлар у вақтда бир бошқа “ўйин” тайёрлаётганини билдирди.

Аввалдан бу ишга алоқаси бор деб тахмин қилинган икки пранкер ҳам Порошенкога телефон қилишганидан танишган эди.

Владимир Кузнецов билан Алексей Столяров — ноябрнинг бошида Порошенкога қўнғироқ қилган россияилик тақлидчилар. Порошенкогача улар турли ўлкаларнинг сиёсатчиларини ва машҳур инсонларини аския қилишган.

Уларнинг телефон орқали қилган ҳазилига Беларуссиянинг президенти Александр Лукашенко ва Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған ҳам дуч келган.

Журналистлар билан бўлган суҳбатининг барчасида пранкерлар Россиянинг махсус хизматлари билан алоқаси бор эканлигидан тонишмоқда.

Провокацион қўнғироқ

Икки президентнинг сўзлашуви тўғрисидаги янгилик Петр Порошенко сайтида эълон қилинган.
Икки президентнинг сўзлашуви тўғрисидаги янгилик Петр Порошенко сайтида эълон қилинган.

Сохта Атамбаев билан Порошенко Қрим ва Украинанинг шарқидаги ўзини-ўзи эълон қилиб олган республикалар тўғрисида сўзлашиб, уларни «террористик ташкилотлар» деб атаган.

Порошенко Россия президенти Владимир Путинни Қримда барчаси «ёмон кўришини», сабаби у одамларни алдаб қўйиб, улар жабрланишаётганини айтгани ёзилиб қолган.

Порошенконинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Қримнинг Россияга қўшилиши бўйича референдумнинг натижасини «расм қилиб тортиб» қўйган.

Петр Порошенко билан Алмазбек Атамбаевнинг телефон орқали сўзлашгани тўғрисида украин президентининг матбуот хизмати 2- ноябрда билдирган.

«Петр Порошенко ва Алмазбек Атамбаев Россия украин товарларининг транзитига чеклов қўйганлиги сабабли украина маҳсулотини Қирғизистонга етказишга боғлиқ масалалрини ҳал қилиш йўлларини, шунингдек, юк ташишнинг бошқа йўналишларини муҳокама қилишди», — деб ёзилган эди Украина президентининг сайтида.

Қирғизистон президентининг аппарати телефон орқали сўзлашуви тўғрисидаги маълумотни инкор қилган. Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбар ўрин босари Сапар Исаков «Украина давлат раҳбари билан кимдир ҳазиллашган бўлса керак» деган фикрни айтган.

Сапар Исаковнинг билдирувидан кейин Порошенко билан Атамбаевнинг сўзлашуви тўғрисидаги хабар Украина президентининг сайтидан олинган эди.

Кейинчалик Украина ТИМининг етакчиси Павел Климкиннинг ташаббуси билан икки ўлканинг ташқи ишлар министрлари телефон орқали сўзлашиб, масала ҳал қилинган.

Қирғизистон ТИМининг раҳбари Эрлан Абдилдаев 9-ноябрда парламент йиғинида номаълум кимсалар Қирғизистондан қўнғироқ қилиб «провокация» қилишганини тан олган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Sputnik Қирғизистон