Қрим оккупацияланган ҳудуд қатори танилди. Нималар маълум?

761

БМТ комитети Қрим Россия томонилан (ишғолми тушунмадим) оккупацияланганын 16-ноябрда билди. 14-ноябрда Гаагадаги  халқаро суд россияга Қрим билан Севастополнинг қўшилишини Украина билан Россия орасидаги «халқаро келишмовчиликка» тенглади. Россия ҳукумати резолюцияни «тарғибот варағи» деб атаб, суд баёнотини «ҳақиқатга тўғри келмайди» деди.

БМТнинг ижтимоий ва гуманитар масалалар бўйича учинчи комитети Қрим Автоном Республикасидаги ва Севастополь шаҳридаги инсон ҳуқуқлари бўйича резолюция қабул қилиб, унда Россияни истилочи қатори таниди. Резолюция учун 73 ўлка овоз бериб, 23и қарши чиқиб, 76 ўлка иккиланиб қолди.

Резолюциянинг лойиҳаси Киев томонидан тайёрланган.

Владимир Ельченконинг айтишича, Қирим яшовчилари Россиянинг авторитар режимидан жабрланишмоқда. Сурат: Vector News янгиликлари 
Владимир Ельченконинг айтишича, Қирим яшовчилари Россиянинг авторитар режимидан жабрланишмоқда. Сурат: Vector News янгиликлари

«Қримнинг 2,5 миллион яшовчиси авторитар режимдан жабрланиб, қўрқиб, ҳеч қандай ёрдамсиз, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳеч қандай имконсиз яшашади», — деди Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко.

Резолюцияда Украинанинг бир қисмини — Қрим Автоном Республикасини ва Севастополь шаҳрини — Россиянинг вақтинча босиб олиши танқид қилинади.

Ҳужжатда Россия Қримдаги инсон ҳуқуқлари томонидан «салбий» таъсир кўрсатаётгани айтилади.

Резолюция бўйича Қрим яшовчиларининг ҳуқуқларини Россиянинг истилочи ҳукумати бузмоқда — унга қотиллик, одам ўғирлиги, сиёсий жиноят айблови, таҳдид, зўравонлик, хоҳлаганни ушлаб кетиш, қийноқлар киради.

Шунингдек, Қримнинг яшовчилари асосий эркинликни — ўз фикрини айтиш, ўз динини таниш эркинлигидан фойдалан олмай, тинч йиғилиш ҳуқуқидан фойдалана олмай келишади.

Резолюцияда Россия Қрим яшовчиларининг ҳуқуқларини топташни «кечиктирмасдан» тўхтатиб, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари учун «хавфсиз» шароит тузиб, уларнинг ишига аралашмаслиги кераклиги айтилади.

Ҳужжат устида 38 ўлка, унинг ичида Буюк Британия, АҚШ ва Франция ишлаган.

«Қримдаги инсон ҳуқуқларининг ҳолатини қабул қилиб бўлмайди»,— деб изоҳ берди ўз «Твиттер»да резолюция лойиҳаси бўйича Буюк Британиянинг ташқи ишлар министри Борис Жонсон.

http://

Украина ТИМиинг сайтида ёзилишига кўра, БМТнинг расмий ҳужжатларида Россия биринчи марта «оккупант-давлат» қатори танилди.

Россия ҳукуматининг реакцияси

6

Россия ТИМининг Гуманитар ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича департаментининг директори Александр Викторов БМТда резолюция қабул қилинишида чиқиб нутқ сўзлаб, уни «тарғибот варақаси» деб атади.

«Бу сафар у ёки бу  ўлка учун нима яхши, нима эса ёмон бўлишини айтиш ҳуқуқини эгаллаган ўлкаларнинг гуруҳига россиянинг Қрими илашган. Биз резолюциянинг бу лойиҳаси Қримдаги ҳақиқий ҳолатга ҳам, бу ярим оролнинг яшовчиларининг фикрига ва манфаатига ҳам тўғри келмаслиги тўғрисидаги далилларни бир неча бор келтирганмиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, резолюция лойиҳаси БМТ бош Ассамблеясининг учинчи комитетининг компетенциясига алоқаси йўқ. Бу резолюция муаллифи бўлган ўлкалар инсон ҳуқуқларини «сиёсий воситага» айлантиришаётганини айтди.

«Бизга бу кўриб чиқилаётган лойиҳанинг сиёсий,  ёлланма ва ҳақиқатдан олис эканлиги кўриниб турибди», — деди у.

Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг ўрин босари Евгений Зайганов резолюцияни Москвага босим ўтказиш деб баҳолаб, ҳужжат «бир томонлама» эканлигини айтди.

У резолюцияда украин ҳукуматининг қонунни бузган вазиятлари — электр энергиясини ўчириб қўйиш, банк хизматини тўхтатиш ва Қрим билан савдони тўхтатиш ёзилмай қолганини тўхтатди.

Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича комитетининг раиси Константин Косачев резолюцияни БМТнинг бош Ассамблеяси қабул қилса ҳам у «ҳеч қандай мажбурий кучга» эга эмаслигини айтди.

«Бироқ бундай қаттиқ резолюцияларнинг пайдо бўлиши Қрим, Донбасс ва Украинанинг атрофидаги барча масалаларни йўлга солишга ҳеч қандай шароит тузмайди», — деди у.

Қрим бўйича халқаро жиноят судининг баёноти

Прокурор Фату Бенсуда Қримнинг Россияга қўшилишини «халқаро қуролли тўқнашувга» тенглади. Сурат: JBC | Somalia
Прокурор Фату Бенсуда Қримнинг Россияга қўшилишини «халқаро қуролли тўқнашувга» тенглади. Сурат: JBC | Somalia

Гаагадаги халқаро жиноят судининг прокурори Фату Бенсуда 14- ноябрда Қрим билан Севастополни Россияга қўшилишини Россия билан Украина ўртасидаги «халқаро қуролли тўқнашувга» тенглади.

«Бу халқаро қуролли тўқнашув Россия Федерацияси Украинанинг маъқуллигини олмай Украина ҳудудидан қисмларини назорат қилиш учун ўз қуролли кучларнинг шахсий таркибидан фойдаланган [2014-йилнинг] 26-февралидан кечикмай бошлаган», — деб айтилади прокурор Фату Бенсуданинг маълуомотида.

Қримдаги ҳозирги вазиятни прокурор "истилонинг давом этилиши" деб атади.

Баёнотда Россия Қримнинг яшовчиларига нисбатан ясади деган тахминий жиноятлар — Қрим татарларига босим ўтказиш, одам ўғирлаш, совуқ муносабатлар, қамоқ, ҳарбий хизматга мажбурлашлар санаб ўтилган.

Халқаро суд текширувни Украинанинг икки мурожаатидан кейин бошлади. Прокурор Фату Бенсуданинг маълумоти суд олиб борган дастлабки текширув тўғрисида баёнот беради. Текширув қачон бошлангани ва қачон тугаши кўрсатилган эмас.

Халқаро жиноят суди маъноси томондан БМТнинг халқаро судидан кейинги иккинчи ўринда туради. У шахсий жавобгарлик билан боғлиқ масалаларни текширади — геноцид, уруш жиноятларини ва инсонларга қарши жиноятлар каби ишлар бўйича қарор чиқаради.

Россия ҳукуматининг реакцияси

Россия президенти Владимир Путин прокурор баёнотидан кейин халқаро жиноят ҳуқуқининг Рим статусидан бош тортиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Рим статути — бу жиноят судининг фаолиятини йўлга соладиган ҳужжат.

Россия  Рим статутига 2000-йили қўл қўйган, бироқ уни ратификациялаган эмас — бошқача айтшганда, халқаро жиноят судининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлмаган.

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россиянинг Рим статутига иштирок этишдан бош тортиши прокурор Фату Бансудани баёнотига боғлиқ эмас. Сурат: The New Times
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россиянинг Рим статутига иштирок этишдан бош тортиши прокурор Фату Бансудани баёнотига боғлиқ эмас. Сурат: The New Times

Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнотни «ҳақиқатга қарши» деди.

«Бундай чечмелөө, албатта, ҳақиқатга, бизнинг позициямизга ва Қримнинг яшовчилари Россия Федерациясининг таркибига кириш тўғрисида қарор қабул қилаётганда билдирган позицияга  қарама-қарши келади», — деди  Песков.

Песковнинг айтишича, Москванинг бу қадами прокурорнинг баёноти билан боғлиқ эмас.

2014-йили 16-мартда ўтказилган референдумдан кейин Қрим Россия таркибига кирган. Расмий маълумотлар бўйича қримликларнинг 96 фоиздан ортиғи ярим оролни ва Севастополни Россияга қўшилишини қўллашган.

Владимир Путин референдумга тайёргарлик вақтида ярим оролда Россия армиясининг шахсий таркиби — 20 минга яқин ҳарбий бўлганлигини билдирган.

БМТ аъзоси бўлган ўлкаларнинг кўпчилиги Қримдаги референдум натижасини билмайди. Қримни Россия қўшиб олгандан сўнг Евроиттифоқ билан АҚШ россиялик тадбиркорларга ва амалдорларга қарши санкцияларни киритган.

Муаллиф: Анна Капушенко

Асосий сурат: InfoResist