Қирғизистон ТИМи Порошенкога "ўйин" ўйнашда алоқаси бор деб айбланди

699

Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко Қирғизистон ТИМининг ходимлари россиялик пранкерларга (тақлидчиларга) Алмазбек Атамбаев номидан Петр Порошенко билан сўзлашишга ёрдам берган деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, россиялик шабачылардын ортида Россия махсус хизмати туради.

Петр Порошенконинг матбуот котиби Святослав Цеголко олиб борилган текширув Украина президенти билан "ўйналган ўйин"га Қирғизистоннинг ТИМининг алоқаси бор эканлигини исботлаганини ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасига ёзиб чиқди.

«Улар [Қирғизистоннинг ТИМи] Қирғизистоннинг президент администрациясининг алоқа телефонларини бериб, суҳбат уюштиришга ёрдам беришган», — деб ёзди у.

Святослав Цеголко тасдиқлшича, Петр Порошенко билан Алмазбек Атамбаевнинг сўзлашувидаги янгилик чиққандан кейин Қирғизистон ташқи ишлар министрлигининг ходимлари бир неча кун давомида Украина билан алоқага чиқмаган.

Цеголко таъкидлашича, пранкерлар Петр Порошенко билан сўзлашувни 17-ноябрда чиқарган ёзувидан Украина президенти Россияни ўз ҳудудини босиб олгани учун айблаган қисмлари олиб қўйилган.

Украина президентининг матбуот котиби фикрича, "ўйинга" Россиянинг махсус хизматларининг алоқаси бор эканлигини исботлайди ва «Украинага қарши гибрид урушининг» бир қисми бўлиб саналади.

Порошенко билан суҳбат

«Вован» деган ном билан машҳур бўлган россиялик пранкер Владимир Кузнецов Украина президенти Петр Порошенко билан сўзлашган суҳбатини YouTubeга эълон қилган. У ўзини Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев деб таништирган.

Вованнинг аккаунтундаги видео:

Қалбаки Атамбаев билан Порошенко Украина шарқидаги ўзини ўзи республикалар деб эълон қилганлар тўғрисида сўзлашган.

Порошенко Россиянинг президенти Владимир Путинни Қримда барча «нафратланишини», сабаби у одамларни алдаб, улар жабрланаётганини айтган.

У Қримнинг Россияга қўшилиши бўйича референдумни Россия ҳукумати «чизиб қўйди» деган.

Порошенко Украина шарқидаги ўзини ўзи эълон қилган республикаларни «террористик уюшмалар» деб атаган.

Олдин бу "хазил" бўйича шубҳа уйғотган пранкер Вован Лексус (Алексей Столяров) иккиси Порошенкога қўнғироқ қилганидан тониб келган.

«шахсан мен Порошенко билан суҳбатлашмаганман», — деган Владимир Кузнецов 3-ноябрда.

Владимир Кузнецов ва Алексей Столяров — россиялик пранкерлар. Улар турли ўлкаларнинг етакчиларини ва машҳур одамларини аскиялаб келишади. Уларнинг ҳазилига Беларусия президенти Александр Лукашенко ва Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған дуч келган. Пранкерлар барча сўҳбатларида Россиянинг махсус хизматлари билан алоқаси бор эканлигидан тониб келишади.

Порошенкога қилинган "ўйин"

Порошенко билан Атамбаев орасида бўлган суҳбат тўғрисида Порошенконинг матбуот хизмати 2-ноябрда хабар қилган.

14959060_1333062540061962_1686229560_o-1-1

«Петр Порошенко ва Алмазбек Атамбаев Россия украин товарларининг транзитига чеклов қўйгандан сўнг украин маҳсулотларини Қирғизистонга етказишга боғлиқ масалаларни ҳал қилиш йўлларини, шунингдек, юк ташишнинг бошқа йўналишларини муҳокама қилишди», — деб ёзилган Украина президентининг сайтида.

Қирғизистон президентининг аппарати телефон орқали сўзлашув тўғрисидаги маълумотни инкор қилган. Қирғизистон президенти аппаратининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков «Украина давлат раҳбарини кимдир масҳаралаган бўлса керак» деган фикрини айтган.

Сапар Исаковнинг билдирувидан кейин Порошенко билан Атамбаевнинг суҳбати тўҳрисидаги билдирув Украина президентининг сайтидан олинган эди.

Кейинчалик Украина ТИМининг етакчиси Павел Климкиннинг ташаббуси билан икки шлканинг ташқи ишлар министрлари телефон орқали сўзлашиб, масала ҳал қилинган.

Қирғизистон ТИМининг раҳбари Эрлан Абдилдаев 9-ноябрда парламент йиғинида номаълум одамлар Қирғизистондан қўнғироқ қилиб  «провокация» қилишганини тан олган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева