Карточкалар: Референдумда қандай овоз бериш керак?

830

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумий халқ сайлови 11-декабрда бўлади. Референдумга қандай рўйҳатга туриб, биометрик маълумотни қандай топширса бўлади - шу ва бошқа саволларга тушунарли карточкалар билан жавоб берамиз.

Сизни МСК рўйҳатга олган ёки олмаганини текширинг

Марказий сайлов комиссияси Қирғизистон бўйича биометрик маълумотларни топширган икки миллиондан ортиқ фуқарони рўйҳатга олди. Агар сиз биометрик маълумот топширган бўлсангиз, ўзингизни Shailoo.srs.kg сайтидаги сайловчиларнинг рўйҳатидан текшириб кўрсангиз бўлади.

Сайловчилар рўйҳатида бор эканлигингизни текшириш учун ўз исм-фамилиянгизни «қидириш» деган жойга ёзишингиз етарли. Агар қидириш натижаси бир неча киши тўғрисида бир хил маълумот кўрсатса, унда отангизнинг исми билан аниқласангиз бўлади.

МСК сизни рўйҳатга олганини 199 рақамига қўнғироқ қилиб билсангиз ҳам бўлади.

Агар рўйҳатда йўқ бўлсангиз, бироқ биометрик маълумот топширганиз ёдингизда бўлса — рўйҳатга турган жойдаги участканинг рўйҳатидан ўзингизнинг исм-шарифингизни излаб кўринг.

Агар сиз аввал бошқа районда рўйҳатдан ўтган бўлсангиз, сўнги марта овоз берган участкадан ўзингизни излаб кўринг.

Давлат рўйҳатга олиш хизмати [ДРХ] маълумотларни аниқлашни давом эттирмоқда ва балки сизни маълумот базасига киритмаган бўлиши мумкин.

Агар рўйхатга олинган ерингиздан бошқа жойда сайлашни истасангиз

Сиз бошқа шаҳарда рўйҳатдан ўтган бўлсангиз, бироқ референдумда Қирғизистоннинг бошқа шаҳрида овоз бергингиз келди дейлик. Муаммо эмас, маҳаллий кенгашларни сайлашдан фарқланиб, референдумда овоз бериш ҳуқуқи яшаган жойингизга қарамасдан берилади.

Бунинг учун нима қилиш керак?

ID-паспортнинг нусхасини чиқариб олиш керак (ҳар эҳтимолга қарши, айрим участкадагилар паспорт нусхасини аризага тиркашни илтимос қилишади).

Овоз бергингиз келган участкага боришингиз керак.

Паспортни олиб боришни унутманг.

Участкага ариза ёзиш керак.

Мана шу ишларни 25-ноябргача бажаришни унутманг.

Агарда биометрик маълумот топширмаган бўлсангиз

Агар биометрик маълумот топширмасангиз сайловда қатнаша олмайсиз.

Агарда Бишкекда сайловда қатнашишни истасангизпойтхатнинг уч жойида биометрик маълумот топширсангиз бўлади.

Топширадиган ерни танлаш рўйҳатга олинган жойингизга қарамайди. Биометрик маълумотларни 24-ноябргача қуйидаги манзилларга топширса бўлади:

Тинчлик проспекти 96 манзилидаги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази;

Валиханов 2 манзилидаги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази;

Байтик Ботир 17 манзилидаги Октябрь районининг маъмуриятига.

Биометрик маълумотларни топшириш учун ўзингизда албатта, паспорт бўлиши керак.

Агар сиз бошқа шаҳарда яшасангиз, биометрикани топшириш учун яқин жойни Grs.gov.kg сайтидан сақлаб олсангиз бўлади.

Агарда Қирғизистонда бўлмасангиз, қаерда овоз бериш мумкин?

Сиз Қирғизистоннинг элчихонасида овоз берсангиз бўлади.

Референдум нима? Ўзгартиришлар нима?

Референдум — давлат учун аҳамиятли қарорларни қабул қилишга фуқароларнинг иштирок этиш усули.

Ҳукумат 2010-йили қабул қилинган Конституцияга 30га яқин ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда. Ўзгартиришларнинг асосий қисми инсон ҳуқуқларига ва эркинликларига алоқадор

Муаллиф: Азат Рузиев