Мен Қирғизистонда янги қоидалар бўйича қандай рўйҳатга турдим (ва қандай қийинчиликларга дуч келдим)

942

Вероника Безумова — Қозоғистондан ўқишга келган Марказий Осиёдаги Америка университетининг битирувчиси. Бишкекда яшаб, ишлашни режалаштирмоқда. Колонка унинг ўз фикрини ёритади.

Сизлар «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунга киритилиб, 4-ноябрда кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисида эшитган бўлсангиз керак. Энди мен бунинг ичида қандай ишлашимни ва нималарга дуч келганимни айтиб берайин. Қозоғистоннинг кўп фуқароларига ўзгартиришлар тўғридан-тўғри таъсир қилди, бефарқ бўлиш мумкин эмас.

Бироқ барчаси навбат билан бўлсин.

Бишкекда олий маълумотли бўлишга, дам олишга ва туризмга ёқимли шароитлар бор.

Вероника Безумова, Қозоғистондан ўқишга келган Марказий осиёдаги Америка университетининг битирувчиси.
Вероника Безумова, Қозоғистондан ўқишга келган Марказий осиёдаги Америка университетининг битирувчиси.

Бу ерда билим олиш арзонроқ ва бу ҳам самарали, Қозоғистондан келган минглаган талабалар Бишкекнинг олий ўқув юртларида таҳсил олишади. Кўпчилиги ишлаган, дам олгани, яшагани шу ерда қолишади. Қозоғистондан талабаларнинг ва ходимларни жалб қилишни фойдали деса бўлади. Бу барчага яхши.

Авваллари қозоғистонликлар Қирғизистонда рўйҳатга турмасдан 90 кун юра олишар эди. Агар Жанубий-Қозоғистон областидан келиб ўқиётган талабалрнинг кўпчилиги тўғрисида айтсак, бу тизим жуда қулай бўлди. Дам олиш кунлари ва таътилда уйга келиб, оиласи билан Иссиқ-кўлда дам олиб, бир нарса сотиб олгани, даволангани келиб турса бўлар эди. Ба ҳам барчасидан фойдали.

Мен учун чет ўлкаликлар бошқа ўлкада рўйҳатдан ўтиши талашсиз ва тўғри талаб. Бироқ мени қонунга ўзгартиришлар шошилинч турда киритилгани ҳайрон қолдиради.

Қонунни тез орада қабул қилишга нима сабаб бўлди? Шартларни ўзгартиришни нима керакги бор? Аввалги тизимнинг нимаси нотўғри эди? Чегарадан ўтсанглар нима қилишилар керак? Маълумотни қаердан олса бўлади?

Мен деярли қонун кириши билан чегарадан ўтдим. Чегарада менга рўйҳатдан ўтиш керак эканлиги тўғрисида огоҳлантиришди, бироқ уни қандай қилиш кераклигини айтишмади. «Қандайдир, қайсидир ҳужжатлар билан бориш керак экан» деб айтишди.

Рўйҳатга туриш учун берилган беш кундан икки кунини мен жавоб излаш билан ўтказдим.

Элчиликда «яшаган жойидаги паспорт столга» юборишди. Аниқлаш тартибидаги саволларга «биз билмаймиз» деб қўйишди.

Рўйҳатга турадиган манзил қайси районга қарашини, қандай ҳужжатлар керакдигини, яна нималар кераклигини қаердан билса бўлади? Паспорт столга қўнғироқ қилиб сўзлашиш умуман мумкин эмас!

Мени давлат рўйҳатга олиш хизматининг сайтидаги онлайн маслаҳат бериш сақлаб қолди — менга ҳаммасини қисқа ва етарли даражада тушунтириб беришди.

Яна бир неча кун ёрдам излашга кетди.

Чет ўлкалик фуқароларнинг кўпи ижарага уй олишади, ижара эгалари учун эса, рўйҳатдан ўтиш учун ёрдам бериш вақт ажратиши қийин. Рўйҳатга тураётганда уйни олиш-сотиш тўғрисида ҳужжатларни ва унинг техпаспорти билан бирга уй эгасининг ўзи бўлиши зарур экан.

Бишкекнинг паспорт столи қонунга киритилган ўзгартиришларни бажаришга тайёр эмаслиги аниқланди. Рўйҳатга туриш керак бўлган кишиларнинг сони паспорт стол ходимларининг кутганидан кўп бўлиб чиқди шекилли.

2

Кўриниш энди бир ажойиб. Деярли Помпейнинг сўнги куни тўғрисидаги расмдагидай эди. Эл жуда кўпайиб кетса «ҳозир одам жуда кўп бўлмоқда, эртага келинглар, бироқ эртага оз бўлишини ким билади» деган тушунтириш билан рўйҳатга олиш тўхтатилади.

Мен рўйҳатдан ўтиш умиди билан паспорт столга уч кун бордим, ҳар куни мени рўйҳатга олишдан янги сабаблар билан бош тортишди:

  1. Биринчи куни мени навбатга қўйишмади, сабаби умуман ўрин йўқ эди;
  2. Иккинчи куни мен келган автобуснинг чиптасини кўрсатиш керак бўлиб чиқди. Аввал маълуомт хизматида ва онлайн маслаҳат бериш вақтида менга бу тўғрисида огоҳлантириш беришмаган;
  3. Учинчи кун менга: «Биз божхонадан сиз чиндан ҳам чегарадан ўтганингиз тўғрисида маълумотнома кутмоқдамиз» дейишди.

Йўлга қўйиш тизимини тузмай туриб, қандай қилиб қонун қабул қилинганига мен ҳеч тушунмадим. Аниқроқ айтганда, тизим ҳам бор, бироқ уни  конструктив деб айтиш қийин. Қонун қандай ишлашини тушунтирган тизими, рўйҳатдан ўтиш тизими, агарда аввалги икки тизим яроқсиз бўлиб қолса, аризалар билан ишлаш тизими керак.

Эмне үчүн чет өлкөлүк жарандардын көз көрүүнө көптүгү жана паспорттук столдун бөлмөсүнүн көз көрүүнө тардыгы эсепке алынбайт? Эмне үчүн түшүндүрүү мезгили болгон эмес? Жаңы мыйзамдын алкагындагы иш-аракеттердин эрежесин деги ким түшүндүрүшү керек?

Рўйҳатга олиш ҳақини тўлаш

Рўйҳатга олишнинг нархи мени яхши томони билан лол қолдирди — бўлгани 120 сом. Бироқ фақат «эртага келинг» деган илтимосларни эсга олганда, уч кун ичида мен рўйҳатдан ўтишнинг ўзига қараганда йўл ҳақига кўпроқ пул сарфладим.

Рўйҳатдан ўтишнинг шарти бузилгани учун жариманинг миқдори — 10 минг сом. Бажариш механизмининг кўзга кўринган камчилигини эсга олганда, жарима жуда кўп деб ҳисоблайман.

Мен ҳанузгача жавоб топа олмай ўтирган савол — чегарадан ўтганда рўйҳатни янгилаш керакми? Божхонада кераги йўқ дейишади. Паспорт столда тескари маълумот юради, унинг ходимлари рўйҳатдан ўтишдаги ҳужжат чегарадан ўтганда бекор қилинади дейишмоқда.

Қандай ҳайрон қоларли ҳолатларга дуч келишингиз мумкин:

  • Паспорт столда фуқаро қачон чегарадан ўтгани тўғрисида маълумот йўқ. Маълумот божхонадагина бор. Паспорт стол божхонага сўровнома жўнатиб, жавобнинг келиши 5 иш кунидан ортиб кетиши мумкин, унда сизларни жарма кутмоқда. Бундай ҳолларда нима қилиш керак деган саволларга паспорт столдагилар жавоб бера олишмайди.
  • Чегарадан икки ҳужжат билан — шахсий гувоҳнома билан ёки хорижий паспорт билан ўтса бўлади. Рўйҳатдан ўтиш учун ҳам тегишли турда мана шу икки ҳужжат талаб қилинади. Бироқ кейин билганингиздай, шахсий гувоҳнома билан рўйҳатдан ўтганда поезднинг, автобуснинг ёки самолётнинг чипталари ҳам зарур экан.

Қонун менинг ўлка тўғрисидаги дастлабки фикримни аниқ ўзгартирди. Бироқ биласизларми, мен Бишкекни нима учун яхши кўраман? Бу ердаги одамлар бефарқ эмас, доимо ёрдамга тайёр. Сўзи билан ҳам, иши билан ҳам. Дўстларим билан, танишларим қўллаб, қаерга қўнғироқ қилиш керак эканлигини, қандай ҳужжатлар излаш кераклигини айтиб беришди. Бироқ изоҳларда «ёқмаса — кетавер» деган ёзувлар ҳам чиқади.

Позициямни олдиндан билдириб қўяйин, дўстлар.

Сизларнинг ажойиб, меҳмондўст, гўзал юртингиз бор, бу ерда одам беш иш кунидан кўпроқ қолгиси келади!