Беларусия ОАВлари: Қурманбек Бакиевни биотехнологияга сармоя киритмоқда

866

«Беларусия миллий биотехнология корпорацияси» (БМБК) миллиардлаган миқдорли инвестицияси билан аграр енгил саноат комплексининг қурилишини йўлга қўйди. 160 гектар майдонни эгаллаган комплекс Руденск шаҳрининг яқинида қурилмоқда.

Беларусия ОАВи ҳиссадорларнинг орасида собиқ президент Қурманбек Бакиев ва унинг ўғиллари Марат билан Максим ҳам бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.

TUT.by нашрининг ёзишича, Бакиев ва унинг ўғиллари ҳукуматни бошқарган вақтда мана шу лойиҳани амалга ошириш билан шуғулланишган.

photo_139060

TUT.by нашрининг фикрига кўра, Бакиевлар — ташқи томондан моддий таъминлаш маҳкамасининг бош ҳиссадори. Август ойида эса Белта беларус нашрининг ёзишича, лойиҳага Хитой банкларини ҳам жалб қилишаётган эди.

Беларус нашрининг берган маълуомти бўйича, биотехнология корпорациясининг ҳиссадорлари Қурманбек Бакиев ва унинг ўғиллари, уларнинг ичида Англияда яшаган Максим Бакиев ҳам бор деб ҳисоблайди.

Mossack Fonseca юридик компаниясининг яширин маълумотларининг сизиб чиқиши дунёдаги сиёсатчи ва бизнесменларнинг коррупциявий схемаларини фош қилди.
Mossack Fonseca юридик компаниясининг яширин маълумотларининг сизиб чиқиши дунёдаги сиёсатчи ва бизнесменларнинг коррупциявий схемаларини фош қилди.

Лойиҳа Беларусиянинг Пуховическ районидаги Руденск шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган. Лизина, треонина ва триптофана — аминокислота ишлаб чиқариш заводлар қурилиб, комби ем-ҳашак, мой чиқадиган ўсимликларни қайта ишлатувчи завод, шунингдек, дон сақловчи комплекс билан автокомбинат қурилмоқчи.

Бундан ташқари илмий текширувчи лабораторияси ҳам қурилади. 300 гектар майдонни эгаллаган жойда дон, ловия ва мой чиқадиган ўсимликлар ўстирилади.

«Натижада янги саноат пайдо бўлиб, импортнинг ўрнини боса оладиган маҳсулот чиқарилади. Бундан ташқари минлаган ишчи ўринлари ташкил қилиниб, Руденскнинг бундан кейинги ривожланишини таъминлайди», — дейилади президентнинг матбуот хизматининг баёнотида.

Лойиҳа 2016-2032-йиллари амалга оширилади. Бу билан сармоядорлар имтиёзлардан фойдалана олишади. Масалан, лойиҳа учун берилган ер ким ошди савдосисиз ижарага берилади, деҳқон ва ўрмон хўжалигини бунёд қилишда келтирилган йўқотишларни тўлаб бермайди.

БМБКнинг юридик манзили (Марьина Горка, Ленинская кўчаси, 47-уй) Пуховическ район ижрои комитети жойлашган ҳудудга тўғри келади.

Беларусияда Қурманбек Бакиев ва унинг аёлидан ташқари укаси Жаниш Бакиев ва ўғли Марат Бакиев оиласи билан яшайди. Сурат: Sputnik Беларусь
Беларусияда Қурманбек Бакиев ва унинг аёлидан ташқари укаси Жаниш Бакиев ва ўғли Марат Бакиев оиласи билан яшайди. Сурат: Sputnik Беларусь

Қурманбек Бакиевнинг «иккинчи аёли» Назгул Тўлўмушеванинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг ҳиссадорлик фаолияти тўғрисида ҳеч нарса билмайди.

Қурманбек Бакиев Қирғизистон президентлигидан 2010-йили тушурилиб, Беларусиядан сиёсий бошпана топган. У расмий турда 2010-йилдан буён ишсиз бўлиб, «иккинчи аёли» ва кичик фарзандлари билан дастлаб Беларусия президенти Александр Лукашенконинг резиденциясида яшаса, кейинчалик Минскнинг элита райони Дроздига кўчиб кетган.

Унинг катта ўғли Марат Беларусиядаги элита дейилган Раубичи қиш фаслида яшаса, Максим Англиядаги Суррей графлигида яшайди.

Қирғизистон Олий суди томонидан Бакиев хизмат лавозимини суистеъмол қилгани ва 2010-йилнинг 7-апрелида исёнчиларга қарши ўқ узгани учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳукм 2016-йилнинг 29-июлида 30 йил қамоқ жазоси билан алмаштирилган.

Собиқ президентнинг кичик ўғли Максим Бакиев ҳам сиртдан 30 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинса, унинг акаси Марат 22 йилга кесилган.

Муаллиф: Александра Титова

Асосий сурат: BBC.com