Туркияда молифатчи «Жумхуриет» газетасининг директори Акин Аталай қамалди. Бир ҳафта олдин эса унинг нашриёт ходимлари қамалган. 2016-йтлнинг куз фаслининг ҳисобидан ўнлаган турк журналистлари қамалиб, 160га яқин ОАВ ёпилган.
Мухолифатчи журналист Акин Аталай Истанбул аэропортида 11-ноябрь куни қамоққа олинган. Уни қўлга олиш буйруғи имзоланганини била туриб Германиядан Туркияга келаётган бўлган. Бир ҳафта аввал унинг ходимларини, унинг ичида газетанинг бош редактори Мурат Сабунжуни ҳам қамашган. «Жумхуриет» газетаси 1924-йилдан буён нашр қилинадиган энг эски газеталарнинг бири бўлган.
«Жумхуриет»нинг журналистлари аввал ҳам қамалган. Ўтган йиои ноябрда Сурияга қурол-яроқ етказиш бўйича эҳтимолли мақола учун газетанинг бош редактори Жан Дүндар билан Анқарадаги мухбири Эрдем Гул қамалган.
Сентябрда мухолифатчи «Тараф» газетасининг журналисти ва собиқ бош муҳаррири Ахмет Алтан қамалган. У бир эмас, кетма-кет икки марта кесилган.Сентябрнинг охирида унинг қамалганига 24 соат ўтмай Алтанни террористик гуруҳнинг аъзоси деб айблаб, уни қайта қамашган.
Бундай қамашларга биргина маҳаллийлар эмас, чет ўлкалик журналистлар ҳам дуч келмоқда.
Француз журналисти Оливье Бертран ҳам жума куни 11-ноябрда қамалган. Уни Газиантепда сураткаш билан бирга қамаб, кейинчалик суратчини қўйиб юборишган. Бертран ҳамон қамоқда, қамалишининг сабаби номаълум.
Бертраннинг қамалишини «Les Jours» батафсил ёритган. Бу нашр учун у Туркия тўғрисида бир қатор мақолалар ёзиб юрган. ОАВнинг маълумотига кўра, журналистнинг компьютери билан телефонини олиб қўйишган.
Бу Туркияда биринчи марта қамалаётган чет эллик журналист эмас. Августда америкалик журналист Линдси Снеллни қамаб, уч ҳафта давомида қамоқда сақлашган. Қамалишининг сабаби ҳарбий ҳудудга кириши бўлган.
New York Timesнинг хабар қилишича, 29-30-октябрда турк ҳукумати 15 курт нашрини, унинг ичида миллий курт газетасини ҳам ёпган. Сўнги уч ойда ўлкада машҳур бўлган 160 нашриёт ёпилган.
15-июлдан буён 100 мингдан ортиқ одам давлат хизматидан олиниб, 40 минг одам ва ўнлаган журналист Гулен билан алоқаси бор деган гумон билан қамалган. «Les Jours» ёзишича, Туркияда ҳозирги кунгача юздан ортиқ журналист қамалган.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Асосий сурат: Web.de