Собиқ муфтий Чубақ Жалилов Гуленни ёқлади 

730

Собиқ муфтий Чубақ ҳожи Жалилов Туркияда давлат тўнтарилиши ҳаракати учун айбланаётган туркиялик «мухолифатчи» Фатхуллох Гуленни қўллади.

Жалилов «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида Туркияда ва ундан ташқари жойда Гуленнинг ва ва «Хизмат» харакатидаги унинг йўлини тутаётганларни қувғин қилиниши тўғрисида кўпдан буён фикр билдириб келганини ёзган.

Унинг фикрига кўра, Гулен — «кимларнидир мақтовига муҳтож эмас, бироқ Қирғизистон жамиятига тўғри таништириш зарур бўлган мусулмон олими».

«Унинг яна бир ўзгачалиги — исломий диний эътиқодда мустаҳкам туриш билан бирга дунёвий иқтисод ва илмий-техник рақобатида мусулмонлардан ўз ўрнини топиши тўғрисида китоблар ёзган», — деб ёзади у.

Собиқ муфтий «Хизмат» харакатининг вакилларини турк ҳукумати қувғин қилаётгани уни ўкинтиришини ёзди.

«Бу хўрлик, зўравонлик бошқалар эмас, мусулмонмиз деганлар томонидан амалга оширилиши ўкинчли ва қайғули ҳам», — дейди Жалилов.

Жалилов 2010-2012-йиллари Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг (муфтият) раҳбари бўлган. У интернетда ҳам, жмиятда ҳам фаол иш олиб бормоқда. Унинг «Фэйсбук»ги ёзувини бир суткада 100дан ортиқ киши бўлишган. Жалиловнинг «Фэйсбук» саҳифасига 24 минга яқин киши ёзилган, бундан ташқари чоршанба ва якшанба кунлари у Бишкек масжидида диний насиҳат қилади.

Унинг бир марта ижтимоий тармоқда ёзган фикри қизғин муҳокама қилиниб, МҲДҚ томонидан огоҳлантириш берилишига сабаб бўлган. «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида у жума намози тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши бўлган депутатларни «дин душманлари» деб атаган эди.

«Хизмат» харакакти ва Гулен

8fgj32-_kvqqg5exdfde5a-articlefb

Фатхуллоҳ Гулен — собиқ имом ва ислом насиҳатчиси, 1999-йилдан буён қувғинликда юради ва АҚШда яшайди. Асосан унинг «Хизмат» харакатининг тарафдорлари 100га яқин ўлкада очишган мактабларнинг ва ўқув юртлари орқали дунёга танилган.

Гулен билан ҳозирги президент Эрдўғон 1999-йили уришиб кетган, бироқ унгача ҳукумат учун бўлган курашда ҳамкор бўлишган. Шундан кейин улрнинг муносабатлари совуқлашган.

2013-йили Гулен Истанбулдаги Гази паркида бино қуришга қарши чиққанлар билан бўлган тўқнашув вақтида полициянинг ҳаракатлари учун турк ҳукуматини танқид қилган. Ундан кейин 2014-йили Гуленни ёқлаган прокурорлар Эрдоган томондаги юқори даражадаги амалдорларни порахўрликда айблашган. «Хизмат» харакатининг сайтида Гуленнинг ўзи диний экстремизмга қарши чиққан, исломни меҳрибонликни, ғамхўрликнинг ва жамият хизматининг дини қатори тарғиб қилган киши сифатида тасвирланган.

«Гуленнинг фикрига кўра, мусулмонлар ўз ўлкасининг қонунларига бош эгиб, ўз қалбини яхшилашга эътибор қаратиб, шу билан бирга жамиятда аҳамиятли бўлган ишларга куч сарфлаб, ўз жамиятига фойдали одамлар бўлиш керак», — деб айтилади ҳаракат сайтида.

Амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш

turkey_4

Туркияда 16-июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтариш ҳаракати бўлган — унда ҳарбийлар Босфор қўлтиғидан ўтган кўприкни эгаллаб олиб, ундан сўнг бош штаб билан марказий телеканалларни босиб олишиб, у томондан ҳукумат «тўлиғи билан» ўзларига ўтганини эълон қилишган.

Ҳозирги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан тўқнашув вақтида ҳарбийлар таслим бўла бошлашган — Туркиянинг давлат раҳбари ўз ўлкасининг фуқароларини кўчага чиқиб, вазият барқарорлашгунга қадар уни қўллашга ундаган.

Тартибсизлик натижасида 190 фуқаро ва 104 исёнчи қурбон бўлиб, бир ярим минга яқин одам ярадор бўлган.

Туркия ҳукумати бу воқеа учун ҳозир Америкада яшаётган Гуленни айблаган. Мухолифатчи ўзига қўйтлган даъвони инкор қилиб, Вашингтондан «мени турк ҳукуматига берманглар» деб илтимос қилган.

Гуленнинг бу ҳарбий исёнга ўлка етакчилиги айтгандай алоқаси бор йўқлиги ҳозирча номаълум.

Амалга ошмай қолган тўнтарилишдан кейин бу жараёнда иштирок этгани ёки президент Эрдўғонни «етарлича қўлламагани» учун 60 минга яқин киши қўлга олиниб ёки ишдан четлатилган. Бу туркия президентининг сиёсати «авторитар» сифат кутиб, демократия эса «хавф остида қолгани» тўғрисида халқаро ОАВнинг тахминига сабаб бўлган.

 Қирғизистоннинг муносабати

Ҳарбий ҳарбий исёндан кейин бир ҳафта ўтгандан сўнг Туркиянинг ташқи ишлар министри Мевлут Чавушоғлу битирувчилари юқори ўринларни эгаллаган хусусий турк мактабларининг ва университетларини ёпишга Қирғизистон ҳукуматини ундаган.

«Қирғизистон биз учун туғишган ўлка бўлиб ҳисобланади, шу сабабли бизнинг муносабатларимизда тобе, сабаби туғишган ўлка тўнтариш ҳаракатини амалга оширган террористик ташкилотни ушлаб турмайди. Қирғизистон ТИМи бизнинг огоҳлантиришимизни ўлканинг президентига айтишни ваъда қилди», — деган у HaberTurk телеканалининг бевосита эфирида.

Қирғизистон ТИМ баёнот тарқатиб, унда республика мустақил давлат эканлигини, «ўзи учун нима яхши, нима ёмон бўлишини ўзи тушуниб, ҳал қила олишини» кўрсатган.

«Қайсидир ўлканинг ташқи ишлар министри бошқа давлатга у нима қилиши кераклиги тўғрисида ультиматумнинг ва шантаж тили билан кўрсатма бериши нотўғри деб ҳисоблаймиз», — деб билдирган унда Қирғизистон ТИМи.

Муаллиф: Элмурат Асан