Ўш мэрияси Россиянинг грантидан иқтисод қилинган пулга янги кўприк солади

660

Ўшнинг етакчилиги эстакада кўпригининг қурилиши учун Россия 2014 йили берган грантдан тежалган маблағларнинг ҳисобидан янги кўприк солади.

План бўйича янги кўприк Сой Бўйи ҳамда Тилеке Баатир кўчаларининг ўртасида мэриянинг ёнида жойлашади, унинг узунлиги 48, эни 14 метр бўлади.

Кўприкнинг икки тарафида 2,5 метрлик тротуар ажратилади, четида эса велойўл учун ўрин қолдирилади.

Кўприк  2017 йилнинг мартида ишга киргизилиши кутилмоқда. Объектни қуриш учун Ўш мэрияси 38 миллион сомга тендер эълон қилди.

Шаҳар қурилиш ва муниципал  бўлимининг раҳбари Мирлан Исраилов Kloop.kgга қурулишнинг сифати барча меъёрларга ва талабларга жавоб беришини айтди. У бу кўприкнинг “осма кўприкнинг набираси” деб атади.

“Янги солинган кўприкларнинг орасида бу Россиянинг пулига қурилганларнинг ичидан учинчиси бўлади. Учинчи кўприкни биз осма кўприкнинг набираси деб атаб қўйдик”, — деди у.

“Нотўғри ерга қураяпмиз”

Қурилиш тармоғи бўйича эксперт Айбек Таалайбек ўғли сентябрнинг бошида “Азаттык” радиосига мэрия кўприк солиш учун нотўғри ерларни танлаб олаётганини айтган.

Унинг фикрича, кўприкларни олдин Қорасув кўчаси билан Шаҳид Тепанинг ўртаси каби аҳоли кўп тўплаган ва юрган ерда қуриш керак.

“Ҳозир шаҳарда кўприкка энг муҳтож ҳудуд Ўш ва Манас Ата кичикрайонлари. Балки бу ерларга кўприк қуриш қимматга тушиши мумкин, лекин бу ерга кўприк ҳаво ва сувдек зарур. Бироқ аксинча мэрия “ўтган йили бир кўприк, бу йил ҳам бирни, ундан кейинги йили бир кўприк битирдик” деб мақтаниш учун аввал арзон битадиган ерга қочиряпти. Улар қурилгани билан шаҳардаги тиқин ҳеч қачон озаймайди”, — деган у.

Ўшда кўприк солиш учун 800 миллион сом грант Россия тарафдан берилган.

2015 йили октябрда шаҳарнинг икки томонини бириктириш учун Оқ Бура сойининг устидан осма кўприк солинган. Унинг қурилиша деярлик 700 миллион сом сарфланган. Мэрия 105 миллион сом тежашга эришган.

Бу йил сентябрда мэрия Ленин ва Исанов кўчаларининг ўртасида шаҳарнинг жанубий-шарқий томонидаги кўприкни ишга киргизди. Унинг қурилишига иқтисод қилинган маблағнинг 78 миллион сому сарфланди.

Мэрия бу қурилиш учун осма кўприк солишга бўлинган Россиянинг грантидан ортиб қолган маблағлар фойдаланилганини эълон қилди.

Муаллиф: Дастан Умоттегин

Сурат: Турмуш