Атамбаев референдумнинг ўтказиш тартибини маъқуллади

840

Президент Алмазбек Атамбаев умум халқ овоз бериш тартибини кўрсатган “Референдум ҳақида”ги қонунга қўл қўйди. Парламент қонун лойиҳасини 26 октябрда қўллаган. Мазкур процедуранинг бузилиши сабабли депутатлар  ўзаро баҳслашиб келишган.

“Референдум ҳақида”ги қонун референдум ўтказишнинг тартибини очиқлайди, унга кўра,  Конституцияга ўзгартишларни киргизиш бўйича умум халқ сайлови электрон урналардан фойдаланилиб ўтади.

Ҳужжат референдум ташаббусини кўтаришнинг процедурасини бошлаш учун 300 минг эмас, 10 минггина кишининг имзоси зарур.

Бироқ референдум ўтишида парламент умум халқ овозига олиб чиқилаётган масалаларни кўриб чиқади.

Мазкур қонун лойиҳаси 11 декабрда маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бирга режалаштирилаётган Конституцияга таҳрир киргизиш бўйича референдумни ўтказишга йўл очади.

“Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳаси Конституцияга тузатишларни киргизиш бўйича умум халқ овоз бериш кунини аниқлаш ҳақида қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилган.

Референдумнинг вақтини белгилаш ва Конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни парламентдагилар 2 ноябрда сўнги ўқишда кўриб чиқишади.

Процедура бузилишидан чиққан тортишувлар

Парламентда кўрилаётган “Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар орасида баҳс яратди.

“Ата Мекен” фракциясининг етакчиси ҳамда қонун лойиҳасини таклиф қилганлардан бири Омурбек Текебаев ҳужжатни кўриб чиқишга қарши чиқиб, уни “шошилинч” қабул қилинаётгани билан тушунтирди.

“Бир Бол” фракциясиинг депутати Чолпон Жакупова “Референдум ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллашга қарши чиқиб, парламент комитетининг мажлисидан чиқиб кетди.

У ўшанда референдум тўғрисидаги қонун лойиҳасини депутатлар “беорларча, очиқдан-очиқ ўтказишга харакат қилишаётганини” билдирган.

Депутатлар қонун лойиҳасини охирги, учинчи ўқишга жўнатишгандан кейин, уни иккинчи ўқишга жўнатишга тўғри келган, чунки парламент тингловлари ўтказилмаган, бу эса қонун бузарлик бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Анна Капушенко