Хориждаги бишкекликлар чет ўлкада уларга нима етишмаёганини айтиб беришди. Уларнинг рўйхатида туну кун ишловчи дўконлар, майонез билан тандирга ёпилган нонлар, Чуй-Гоголдаги шаурмалардан тортиб дўстлар ҳамда оила билан дам олиш ҳамда миллий таомларгача бўлган турли нарсалар бор.
Ильгиз — Кипр
Оиламни соғиндим. Асосийси оила-да. Миллий таомларимизни ҳам соғиндим. Гўштни соғиндим, бу ерда гўшт жуда қиммат ва мазасиз. Оддийгина гўшт, картошка ва сабзавотлар қўшилган шўрва ичгим келаяпти. Сувни соғиндим. Бу ерда сувни сотиб олишади. Ишонинглар, сув қайда бўлмасин энг тотли нарса бўлиб қолаверади.
Тахмина — Москва
Биринчи навбатда, албатта, уйимни, қариндошларимни ва яқинларимни жуда соғиндим. Олдин тушунмай ўйлайверардим: қандай қилиб ерни соғиниш мумкин? Ҳозир эса бу сўзнинг маъносини тўла тушуняпман. Ҳозир мен бутун Қирғизистонни соғиняпман. Агар соғинаётган аниқ маълум бир ерни айтсам— бу Уркуя Салиева эсталигининг орқасидаги ҳиёбонни соғиндим. Менга у ер жуда яқин, у ерда бўлишни ёқтирар эдим.
Улан — Алмати
Бишкекнинг одамларини соғиндим. Бишкек ўзи унчалик эмас, у ерда асосийси — одамлар. Бишкекда нотаниш биров билан ярим соат суҳбатлашиб қўйдингми, у сенинг дўстингга айланади. Политехнинг ёнидаги майонез билан нонни соғиндим. Мактабнинг ёнидаги “Контр страйк”ни, Душанбинкадаги биринчи квартирамни соғиндим. Ажойиб кунлар бўлган экан.
Асель — Нагасаки
Эмен парки. Биз ҳар доим қариндошим ва онам билан у ерда сайр қилардик. Айниқса кузда жуда чиройли бўлиб қолади! Салқин бўлиб, барглар тўкилиб. Кейин яна, майдонга ёзнинг тунида бориб, фонтанларнинг ёнида ўтиргим келаяпти.
Малика — Орхус
Туну кун ишловчи “Народный” каби дўконларни ва “Save the Ales” барини соғиняпман. Бу реклама эмас, шунчаки у ерда жуда мазали пиво тайёрлашади. О! Яна “Цех” лофтини соғиндим (тўрт йил олдин бўлган бўлса ҳам). Кечалари ўтказилган панорамани, сийқаси чиққан бўлса ҳам уйимни, қариндошларимни, дўстларимни “Клооп”нинг офиси соғиндим.
Арслан — Нью-Йорк
Шоро билан шаурмани соғиндим, уни Чүй проспекти билан кичкинагина кўчада сотиб олардим, Гоголмиди. Унутиб ҳам қўйдим. Тоза ҳаво ва эрталабки ёмғирдан кейинги асфальтнинг хидини соғиндим. Онамнинг қайноқ қўлларини, отам билан бўлган эркакча суҳбатларни, қариндошларим билан бўлган хазилларни соғиндим. Кейин, албатта, қизларимизни соғиндим. Бизнинг қизлар... Билмайман, мен учун улар энг яхши...
Назар — Москва
Ростини айтсам, Бишкекдан кетганимга икки ойгина бўлди, шунга ҳозирча соғинмадим. Лекин мен Кандагарда ишлаган пайтимда овқатларни жуда соғинганман, чунки у ерда овқат турлари оз эди. Бошқа одатий шаҳарларда овқат билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Глобаллашув бўлаяптику ахир. Агар кимдир бирор нарсани соғиниб, йиғлаб ётган бўлса, у шунчаки йиғлоқи ўқувчи бўлса керак.
Айбек — Париж
“Фаиза”даги ашлян-фу билан лағмонни соғиндим. Деразадан қараганда хордиқ чиқарувчи оқ қорли тоғлар ҳам етишмаяпти. Одамлардан қариндошларимнигина соғиняпман, Бишкекда дўстларим ҳам йўқ. О! Кейин яна сигаретни доналаб сотиб олиш мумкин бўлган советча дўконларини соғиндим.
Айжамал — Москва
Бишкекдан кетганимга кўп бўлмагани учун, ҳозирча соғинмадим. Аниқ бир ерни айтиш ҳам қийин. Балки бу энг кўп вақт ўтказган ерлар бўлса керак. Ўйлашимча, бу бизнинг кўчалар. Кўчаларда мен ўқиш ва иш вақтида жуда кўп қатнадим. Бишкекнинг кўчалари — бу эски қийшиқ ёлғиз оёқ йўллар, чанг кўчалар, машиналарнинг қаттиқ овозлари, фаст-фуднинг хиди билан аралашиб кетган бензин хиди, янги замонавий уйларнинг деразалари, танишларнинг жилмайган юзлари, уларга сенинг “салом” деб айтишинг ёки шунчаки бош ирғаб ўтиб кетганинг.
Материал «Молоко 2» медиамарафони доирасида тайёрланди.
Сурат: Виталий Белошапкин
Муаллифлар: Александра Титова, Айкокуль Ибраева