Союзбек Салиев дунёни бир моторли самолёт билан саёҳат қилди

766

Қирғизистонлик Союзбек Салиев билан литвалик Йонас Жукнус бир моторли самолёт билан дунёни 64 кунда айланиб келишди. Ўзининг саёҳатини Салиев Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллигига ҳамда Иккинчи жаҳон кўчманлар ўйинларига бағишлади.

Союзбек Салиев билан Йонас Жукнуснинг бир моторли самолёти “Манас” аэропортига 27 октябрь куни қўнди. 64 кунлик саёҳатда самолёт тўққиз минг километр масофани учиб ўтиб, 13 марта қўнган. Ер шарига бўлган саёҳатни “Буюк айланиш” деб аташган. Саёҳатчилар Қирғизистондан 25 августда учиб кетишган.

Маршрутнинг координатори Абдуманап Маматкаримовнинг айтишича, “кутилмаган вазиятлар” сабабли Қирғизистонга қайта учиб келиш 12 кунга кечиккан.

“Бизнинг Mooney Ovation-2 Вьетнам устидан у ерда харбий машғулотлар ўтаётганда учиб ўтишга тўғри келди. Филиппинда кучли бўронга ва Африкада қум бўронига учраган. Тинч океанидан учиб ўтишда алоқа ёмонлашган. Бундан ташқари, экватор доирасида “ички торопик конвернегция ҳудуди” мавжуд, ўша ерда доимий ёғингарчилик бўлади. Давлатлар томонидан киришга рухсат олиш ҳам бир қанча вақтни олди”, — деди Маматкаримов.

Турмуш ўртоғининг саёҳат ҳақида олдиндан орзу қилиб юргани тўғрисида Гулзат Салиева айтиб берди.

«Союзбекнинг саёҳатга тайёрлана бошлаганига кўп бўлди, беш ёки олти йил аввал. Бу унинг доимий орзуси эди. “Мақсад қўйсанг, унга етиш керак” деб айтар эди. У жуда қайсар ва мақсадига интиладиган одам. Бундан ташқари оиланинг яхши аъзоси ва яхши ота”, — деди у.

Салиевнинг айтишича, аёлини кўндиришга тўғри келган. Уни кўндириш учун ҳамкасби Йонас Жукнус ёрдамга келган.

“У бунгача ҳам бир марта дунёни кезиб келган. Биринчи марта у тўрт йил аввал, 68 ёшида учиб ўтган. Менинг ҳам учгим келганини эшитган умумий дўстимиз бизни таништирган. Интернет орқали боғландик. Кейин мен уни учишга кўндирдим. У эса аёлимни мени қўйиб юборишга кўндирди. У жуда ҳаяжонланди”, — деди саёҳатчи.

Салиевнинг айтишича, у ер шарини айланиб чиқишни охирги беш йилдан бери орзу қилиб келган.

Салиев саёҳатни бошлаш олдидан “Азаттык”нинг журналистлари билан суҳбатлашиб, ер юзини айланиб учишнинг мақсадлари ҳақида айтиб берган.

“Бизнинг ота-боболаримиз кўчманчи бўлган. Улар қадимдан шароитига кўра доимо кўчиб турган. Биз энди 21 асрда авиациянинг муваффақиятларидан фойдаланиб ер юзини айланиб келмоқчимиз. Бу олис сафар вақтида турли ўлкаларнинг ҳудудида бўлиб мустақил қирғиз давлати борлигини айтиб, унинг байроғини хилпиратиб, ёш авлодни ватанпарварликка тарғиб қилиб, ёшларимизни мустақилликнинг қадрини хис қилишга ундайлик деган мақсадимиз бор”, — деган у.

Ўзининг орзусини амалга ошириш учун Союзбек Салиев квартираси ва автомобилини сотган. Тўплаган пулига уч кун аввал фойдаланилган америка самолётини сотиб олган.

14914702_1773980222875053_1818567699_n

Салиев уч океандан учиб ўтган — Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанининг бир қисми, тўрт материкдан — Африка, Жанубий Америка, Океания ҳамда Осиё. Унинг маршрути 16 давлат орқали ўтган.

XX аср бошидан бери ер шарини бир моторли самолёт билан 200дан ошиқ самолёт айланиб учган. Союзбек Салиев дунёни спорт самолёти билан кезган Марказий Осиёдан чиққан биринчи учувчиси бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Александра Титова